Шарипова Бибижон Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хизмат кўрсатиш соҳасини инновацион ривожлантиришни эконометрик моделлаштириш ва баҳолаш” (Хоразм вилояти мисолида), 08.00.06 - “Эконометрика ва статистика”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt5368.  
Илмий раҳбар: Аллаяров Пиратдин Атабаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Мухитдинов Худаёр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Жўраев Олим Албаевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа  доктори, PhD.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади хизмат кўрсатиш соҳасини инновацион ривожлантиришни эконометрик моделлаштириш ва баҳолаш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хизмат кўрсатиш рақобатбардошлигини ошириш, соҳа савдо балансини яхшилаш ва иқтисодиётни диверсификасия қилишга асосланган инновасион ривожланишни ташкилий-иқтисодий жиҳатдан таъминлаш алгоритми орқали  ҳудудда хизматлар соҳаларини самарали ривожлантириш стратегияларини шакллантириш ва устувор йўналишларини аниқлаш таклифи ишлаб чиқилган;
хизматлар соҳасидаги корхоналарда инновацияларни назарда тутувчи стратегик устуворликларини баҳолаш ва математик-иқтисодий усулда филтрлаш алгоритми корхоналар фаолиятининг инновацион тавсифини кучайтириш жиҳатидан такомиллаштирилган;
Хоразм вилоятида хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарини инновацион ривожлантиришни баҳолаш инновацион салоҳиятнинг тўртта мезон асосида “юқори” (Ф=(1,1,1)), “ўрта” (Ф=(0,1,1)), “паст” (Ф=(0,0,1)) ва “мавжуд бўлмаган” (Ф=(0,0,0)) турларга ажратиш орқали такомиллаштирилган;
Хоразм вилоятида хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарини инновацион ривожлантиришни ташкилий қўллаб-қувватлаш самарадорлигини ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарининг инновацион ривожланишини 2030-йилга қадар кўп омилли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хизмат кўрсатиш соҳасини инновацион ривожлантиришни эконометрик моделлаштириш ва баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
хизмат кўрсатиш рақобатбардошлигини ошириш, соҳа савдо балансини яхшилаш ва иқтисодиётни диверсификасия қилишга асосланган инновасион ривожланишни ташкилий-иқтисодий жиҳатдан таъминлаш алгоритми орқали  ҳудудда хизматлар соҳаларини самарали ривожлантириш стратегияларини шакллантириш ва устувор йўналишларини аниқлаш таклифи Хоразм вилояти ҳокимлигининг маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 27-сентябрдаги 06-15-09/9859-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида вилоят ҳудудларида хизматлар соҳаларини самарали ривожлантиришга қаратилган стратегияларини шакллантириш ва устувор хизматлар соҳаларини аниқлаш имконини берган;
хизматлар соҳасидаги корхоналарда инновацияларни назарда тутувчи бошқарув устуворликларини баҳолаш ва математик-иқтисодий усулда филтрлаш алгоритми корхоналар фаолиятининг инновацион тавсифини кучайтириш таклифи Хоразм вилояти ҳокимлигининг маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 27-сентябрдаги 06-15-09/9859-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида минтақада инновацион устуворликларни аниқлашнинг ўртача самарадорлиги 3-5 фоизга ошган ҳамда хизматлар соҳасини самарали ривожлантиришга қаратилган қарорларни қабул қилиш жараёни оптималлаштирилган;
Хоразм вилоятида хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарини инновацион ривожлантиришни баҳолаш инновацион салоҳиятнинг тўртта мезон асосида “юқори” (Ф=(1,1,1)), “ўрта” (Ф=(0,1,1)), “паст” (Ф=(0,0,1)) ва “мавжуд бўлмаган” (Ф=(0,0,0)) турларга ажратиш таклифи Хоразм вилояти ҳокимлигининг маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 27-сентябрдаги 06-15-09/9859-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Хоразм вилоятида хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг инновацион салоҳиятини турли даражаларда (“юқори” - Урганч шаҳар, Хива шаҳар, Урганч ва Ҳазорасп туманлари; “ўрта” - Гурлан, Боғот, Хива ва Хонқа туманлари; “қуйи” - Тупроққалъа, Қўшқўпир, Шовот, Янгиариқ ва Янгибозор туманлари) баҳолаш имконини берган;
Хоразм вилоятида хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарини инновацион ривожлантиришни ташкилий қўллаб-қувватлаш самарадорлигини ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарининг инновацион ривожланишини 2030-йилга қадар кўп омилли прогноз кўрсаткичлари Хоразм вилояти ҳокимлигининг маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 27-сентябрдаги 06-15-09/9859-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Хоразм вилоятида хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарини инновацион ривожлантириш кўрсаткичларини 1,3 фоизга ошириш имконини аниқлашга эришилган ва соҳанинг ташкилий-иқтисодий механизмларини самарали шакллантириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish