Sayt test rejimida ishlamoqda

Латипов Бегзод Испандиёровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш», 12.00.01­-Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи.

Илмий раҳбар: Одилқориев Хожимурод Тухатмуродович, юридик фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.27.06.2017.Yu.23.01.

Расмий оппонентлар: Зиёдуллаев Музаффар Зиёдуллаевич, юридик фанлар доктори, доцент;  Рахимов Абдуманноп Қузиевич, юридик фанлар номзоди.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва фуқаролик жамияти институтлари ўзаро ҳамкорлигининг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

фуқаролик жамияти институтлари-одамларнинг фуқаролик жамиятига хос ижтимоий муносабатларини шакллантириш, шундай жамият манфаатларига хизмат қилувчи қадриятлар, қоидалар ва хулқ-атвор нормалари асосида меъёрланган дунёқараш, онг, маданият, маънавий-ахлоқий вазиятни қарор топтириш, турли ижтимоий гуруҳлар манфаатларини ифодалаш, жамиятни демократик тарзда ташкиллаштириш функцияларини бажаришга йўналтирилган мустақил ижтимоий уюшмалар йиғиндиси сифатида таъриф берилган;

ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари сифатида мамлакатда қонун устуворлигини, жамоат тартиби ва хавфсизлигини, фуқароларнинг ҳуқуқ, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, бузилган ҳуқуқларни тиклаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш, жиноятларни фош этиш, тезкор-қидирув, маъмурий ва жиноят-процессуал фаолиятни амалга оширувчи ҳамда аҳолига ҳуқуқий ёрдам кўрсатувчи, зарур ҳолларда давлат мажбурлови чораларини қўллаш ваколатига эга бўлган давлат органлари тушунилиши асослантирилган;

судлар оммавий ахборот воситалари ходимларини, тегишли жамоат бирлашмаларини ва жамоаларни бўлажак процесслар тўғрисида хабардор қилиши, шунингдек процессларни бевосита корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ҳамда таълим муассасаларида ўтказиши судлов фаолиятида ошкораликни кенгайтиришга хизмат қилиши асослаб берилган;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жамоатчилик назорати субъектларига ўз фаолияти тўғрисидаги жамоатчилик манфаатига дахлдор бўлган ахборотни тақдим этиши ҳамда жамоатчилик назорати субъектлари томонидан юборилган таклифлар ва тавсияларни, шунингдек якуний ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқиш шартлигини белгилаш зарурати асослантирилган;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг оммавийлиги ва очиқлиги, унда иштирок этишнинг ихтиёрийлиги принципларини қонун ҳужжатларида белгилаш фуқаролик жамияти институтларининг мустақиллиги ва холислигини таъминлашга хизмат қилиши асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш борасида ўтказилган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:

фуқаролик жамияти институтларига турли ижтимоий гуруҳлар манфаатларини ифодалашга йўналтирилган мустақил ижтимоий уюшмалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминловчи давлат органлари сифатида қарашлар «Фуқаролик жамияти институтлари» ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг 2019 йил 4 июндаги 02/934-сон маълумотномаси). Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари раҳбар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга хизмат қилган;

судлов фаолиятидаги ошкораликни кучайтиришга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунига асосан 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2018 йил 4 майдаги 06/1-05/711-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш судлар фаолиятининг ошкоралигини таъминлашга, улар томонидан инсон ҳуқуқларини кафолатлаш борасида турли фуқаролик жамияти институтлари, кенг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлигини ривожлантиришга хизмат қилган;

жамоатчилик назорати субъектлари фаолиятининг кафолатларини кучайтиришга оид таклифлардан «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2018 йил 4 майдаги 06/1-05/711-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар давлат органлари томонидан жамоатчилик назорати субъектларига ўз фаолияти тўғрисидаги жамоатчилик манфаатига дахлдор бўлган ахборотни ўз вақтида ва тўлиқ тақдим этилишини, жамоатчилик назорати субъектларининг таклиф ва тавсияларини, шунингдек якуний ҳужжатлар ва материалларни мажбурий кўриб чиқилишини таъминлаган;

жамоатчилик назоратини амалга ошириш оммавийлиги ва очиқлиги, унда иштирок этишнинг ихтиёрийлиги принципларини жорий қилишга оид таклифлардан «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2018 йил 4 майдаги 06/1-05/711-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар жамоатчилик назорати субъектларининг ўз фаолиятини мустақил ва холис амалга ошириш кафолатларини кучайтирган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish