Sayt test rejimida ishlamoqda

Омарова Галия Едильбековнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    IУмумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қишлоқ хўжалик экинларини географик ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда ресурстежамкор суғориш усуллари, техникаси ва технологиясининг асослари (Қозоғистон Республикаси жанубий ва жанубий-шарқий ҳудудлари мисолида)», 06.01.02–Мелиорация ва суғорма деҳқончилик» (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /қишлоқ хўжалик фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Qx98.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Серикбаев Бакир Серикбаевич, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва мелиорация институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва мелиорация институти, Тошкент архитектура-қурилиш институти ва Тошкент темир йўл муҳандислари институти, 16.07.2013.Т.23.01.

Расмий оппонентлар: Икрамов Рахимжан Каримович, техника фанлари доктори, профессор; Мягков Сергей Владимирович, техника фанлари доктори; Кошкаров Серикбай Иманбаевич, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади: Қозоғистон Республикаси жануби ва жанубий-шарқий ҳудудларида қишлоқ хўжалик экинларини географик ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда ресурстежамкор суғориш усуллари, техникаси ва технологиясининг илмий асосларини такомиллаштириш.   

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор кўп омилли ва кўп йиллик географик ахборот тизимларининг маълумотлар базаситузилиб,  унга суғориладиган массивлар, Сирдарё, Талас, Шу, Или ва бошқа трансчегаравий дарёларнинг иқлимга оид назарий ва дала экспериментал тадқиқотлари, тадқиқот ҳудудининг атрибутив кўрсаткичлари киритилган ва таҳлил қилинган. Улар асосида масофадан зондлаш йўли билан суғориш ҳудудларида суғориш тизимларининг сув билан таъминланиши ҳисобланиб, баҳоланган ва башорат қилинган;

яқин ва узоқ муддатли даврлар учун турли йилларда  сув билан таъминланиш ва лимитли сувдан фойдаланиш учун ерларни районлаштиришда сув, техник, молиявий, меҳнат ва бошқа ресурслардан самарали фойдаланишни эътиборга олган ҳолда сув хўжалиги ҳавзаларининг сув билан таъминланишини башоратлаш учун географик ахборот тизимлари технологиясидан фойдаланиб ресурстежамкор суғориш усуллари, техникаси ва технологиясини танлаш ва асослашнинг математик моделлари такомиллаштирилган;

биринчи маротаба географик ахборот тизимларидан фойдаланиб ҳар хил суғориш технологияларида   қишлоқ хўжалик экинларининг суғориш усулларини ва тупроқ намланишининг ўзгариш динамикасини такомиллаштириш орқали ерларнинг маҳсулдорлигини шакллантириш жараёнларини кўп омилли таҳлил этиш ва баҳолаш услуби ишлаб чиқилган;

тадқиқотнинг қисқа ва узоқ муддатли даврлари учун қишлоқ хўжалиги экинларини  суғоришнинг ресурстежамкор башоратли усуллари, техника ва технологияларининг иқтисодий самарадорлигига таъсири аниқланган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

қишлоқхўжалик экинларини ресурстежамкор суғориш усуллари, техника ва технологияларини танлаш бўйича ишлаб чиқилган услубиятлар Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Сув ресурслари қўмитасида (27.03.2015 йилдаги №19-5-22/432-и сонли маълумотнома), «Казводхоз» худудий давлат ташкилотининг Жанубий Қозоғистон филиали (27.03.2015 й., №17-15-34/01-356), Жамбул вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси (02.01.2015 йил),  шунингдек, Қозоғистоннинг жануби ва жанубий-шарқий ҳудудларида жойлашган бошқа турдаги соҳага алоқадор хўжаликларида жорий этилган. Натижада хўжаликларда кутилаётган иқтисодий самарадорлик 317 минг тенгега ошган ва экинларнинг ҳосилдорлиги 20-25 фоизга  ошиб, 17-20 фоизга суғориш сувлари тежалишига эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish