Умаров Нурбек Иркинович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини квест технологиясидан фойдаланишга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Ped7925
 Илмий раҳбар: Турсунов Қучқар, физика математика фанлари номзоди доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф рашидов номидаги Самарқанд давлат  унверситети
  ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат        педагогика институти ҳузуридаги PhD.01/2025.27.12.Ped.10.01 рақмли илмий кенгаш
  Расмий оппонентлар: Қўйсинов Одил Алмурадович, педагогика фанлари доктори, профессор; Қаршиева Дилноза Ўткиржоновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD) доцент.
  Етакчи ташкилот: Гулистон давлат  педагогика институти.
  Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
  II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини квест технологиясидан фойдаланишга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
  III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини квест технологиясидан фойдаланишга тайёрлашнинг дидактик имкониятлари ўқув мақсадларини занжир шаклида бериш орқали ўқувчиларда нарратив мотивацияни ошириш, когнитив жараёнларни фаоллаштириш, математик, ўқиш, табиий ва рақамли саводхонликни уйғунлаштириш ҳамда кинетик ва сенсор фаолиятга устиворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини квест технологиясидан фойдаланишга тайёрлаш дидактик моделининг лойиҳалаш, онлайн таълим платформалари, квест дарсларини босқичлаш ва баҳолаш компонентлари муаммо ва натижаларни ўқув стандартларига мослаштирш, “Қуестлине” хариталаш, баҳолаш дизайни, ишга тушириш, рефлекция ва қайта лойиҳалаш алгоритмига боғлиқликда такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини квест технологиясидан фойдаланишга тайёрлаш методикаси мазмуни ссенарийлаштириш, квестларни шароитга мослаштириш (синф ичи, очиқ ҳаво, рақамли), ўқувчини марказлаштирш, фаолияти орқали ўз билимини қуриш, ўйин натижасида фазовий ва мантиқий тафаккурини ривожлантириш кўникмаларини шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини квест технологиясидан фойдаланишга тайёрлаш самарадорлиги мотивацион, когнитив, конструктив, шахсий, рефлекция даража мезонларининг ўқитувчи методик тайёргарлигига (лойиҳалаш, фасилитация, баҳолаш, рақамлаштириш, ижтимоийлаштирш кўникмалари ва роли) корреляциясини белгилаш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини квест технологиясидан фойдаланишга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини квест технологиясидан фойдаланишга тайёрлашнинг дидактик имкониятларини ўқув мақсадларини занжир шаклида бериш орқали ўқувчиларнинг нарратив мотивацияни ошириш, когнитив жараёнларни фаоллаштириш, математик, ўқиш, табиий ва рақамли саводхонликни уйғунлаштириш ҳамда кинетик ва сенсор фаолиятга устиворлик бериш асосида аниқлаштирилга оид тавсиялар “Математика ва уни ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Самарқанд давлат университети кенгашининг 2025-йил 3-июлдаги 535-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини квест технологиясидан фойдаланишга тайёрлашнинг дидактик имкониятларини кенгайтиришга шароит яратилган;
бўлажак ўқитувчиларни квест технологиясидан фойдаланишга тайёрлаш дидактик моделининг лойиҳалаш, онлайн таълим платформалари, квест дарсларини босқичлаш ва баҳолаш компонентларини муаммо ва натижаларни ўқув стандартларига мослаштирш, “Қуестлине” хариталаш, баҳолаш дизайни, ишга тушириш, рефлекция ва қайта лойиҳалаш алгоритмига боғлиқликда такомиллаштиришга оид тавсиялардан “Мактаб ўқувчиларидаги иқтидорни ва касбий қизиқишни онлайн аниқлашга қаратилган психодиагностик дастурий таʼминотни яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2025-йил 15-октябрдаги 22-01-797/22-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини квест технологиясидан фойдаланишга тайёрлаш дидактик моделини такомиллаштиришга эришилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини квест технологиясидан фойдаланишга тайёрлаш методикаси мазмунини ссенарийлаштириш, квестларни шароитга мослаштириш (синф ичи, очиқ ҳаво, рақамли), ўқувчини марказлаштирш, фаолияти орқали ўз билимини қуриш, ўйин натижасида фазовий ва мантиқий тафаккурини ривожлантириш кўникмаларини шакллантириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Математика ва уни ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Самарқанд давлат университети кенгашининг 2025-йил 3-июлдаги 535-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини квест технологиясидан фойдаланишга тайёрлаш мазмунини такомиллаштиришга эришилган;
бошланғич синф ўқитувчиларини квест технологиясидан фойдаланишга тайёрлаш самарадорлигини мотивацион, билим ва кўникма, фаолият, рефлекция даража мезонларининг ўқитувчи методик тайёргарлигига (лойиҳалаш, фасилитация, баҳолаш, рақамлаштириш, ижтимоийлаштирш кўникмалари ва роли) корреляциясини белгилаш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар “Математика ва уни ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Самарқанд давлат университети кенгашининг 2025-йил 3-июлдаги 535-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини квест технологиясидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish