Sayt test rejimida ishlamoqda

Тешаев Муҳсин Худойбердиевичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қаттиқ жисмлардан ташкил топган диссипатив механик системанинг тебранишлари назарияси ва ҳисоблаш усулларини ривожлантириш», 01.02.04–Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси ва 01.02.01–Назарий механика (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2018.2.DSc/FM115.

Илмий раҳбар: Сафаров Исмоил Иброҳимович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.28.02.2018.Т/FM.61.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Коршунова Наталья Александровна, физика-математика фанлари доктори, профессор; Мавлонов Тўлқин, техника фанлари доктори, профессор; Юлдашев Шарофиддин, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: гармоник (ёки стационар бўлмаган) юкланишлар таъсиридаги йиғилган массали, нуқтавий таянчли юпқа деворли пластина ва қобиқлардан ташкил топган диссипатив механик системалар тебранишлари назариясини бошқаришни ҳисобга олган ҳолда аналитик ва сонли таҳлил қилишнинг назарий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қаттиқ жисмлардан ҳосил қилинган қовушқоқ-эластик механик системалар  динамикаси масалаларининг (пассив ва актив бошқариш) назарияси системага йиғилган массалар, нуқтавий боғланишлар қўйилганда ҳар хил чегаравий шартларини ҳисобга олган ҳолда умумлаштирилган;

механик системанинг турғунлигини ҳисобга олган ҳолда сервобоғланиш реакция кучлари структурасини қидириш алгоритмини қовушқоқ-эластик  механик тизимларга қўллаб энергия интенсивлигини  актив бошқариш услуби ишлаб чиқилган;

механик системанинг қовушқоқ-эластиклигини ҳисобга олган ҳолда қаттиқ ва деформацияланувчан жисмлардан ҳосил қилинган қовушқоқ-эластик механик системанинг энергиянинг энг катта сўндириш қобилиятини таъминловчи параметрларини  аниқлаш услуби ишлаб чиқилган;

механик системанинг қовушқоқ-эластиклик хусусиятларини ифодаловчи параметрларни ва геометрик ўлчамларни танлаш ҳисобига резонанс тебранма ҳаракатлар амплитудасини камайтириш услублари ишлаб чиқилган;

электромеханик рақамли кузатувчи система қуриш орқали актив бошқариш мақсадини амалга ошириш услуби ишлаб чиқилган;

муайян оралиқда механик системанинг қовушқоқ-эластиклигини ҳисобга олган ҳолда иккинчи глобал форманинг ўзгармаслик эффекти система геометрик ва физик-механик параметрларининг баъзи қийматларида аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

 Қаттиқ жисмлардан ташкил топган диссипатив механик системалар тебранишлари назариясини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган ҳисоблаш усуллари, алгоритм ва дастурлар бўйича олинган натижалар асосида:

механик системани ташкил этувчи элементлар турли физик-механик характерли материаллардан ташкил топганлигини (диссипатив бир жинслимас система) таъминлаш усули 294Г12-370/25-56M1 компрессор газ қайта ҳайдаш қурилмасининг амплитудасини пасайтириш учун қурилмани ўрнатиш жараёнига жорий этилган («Ўзтрансгаз» акциядорлик жамиятининг 2018 йил 14 августдаги 02-10-1702/6364-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланиши иншоотнинг мустаҳкамлик захирасини 1,5 мартага ошириш имконини берган;

диссипатив бир жинслимас механик системалар резонанс амплитудасини пасайтириш усули  роторининг виброкўчишлари кўлами частотанинг ишчи диапазони 66,25, ...,92,75 c-1 ва 60 мкм дан катта бўлмаганда  294Г12-370/25-56М1 компрессор газ қайта узатиш агрегати резонанс амплитудаси ва шовқинини камайтириш учун динамик ҳисоб ишларига жорий этилган («Ўзтрансгаз» акциядорлик жамиятининг 2018 йил 14 августдаги 02-10-1702/6364-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланиши газ қайта ҳайдаш агрегати резонанс амплитудасини 1,6 мартага камайтириш имконини берган;

қаттиқ жисмлардан ташкил топган диссипатив бир жинслимас механик системалар динамикаси масалаларини ечишнинг усуллари «Дельта робот динамикасини математик, компьютер ва табиий моделлаштириш» хорижий грантида эркин ва мажбурий тебранишларни системанинг геометрик ва физик-механик параметрларига, шунингдек чегаравий шартларга боғлиқ равишда аниқлашда фойдаланилган (Москва давлат озиқ-овқат университетининг 2018 йил 21 июндаги маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланиши юклама остида ва юкламасиз манипуляторнинг ушлаб олишини сонли моделлаштириш имконини берган;

энергия диссипациясининг интенсив бўлиши эффекти ва бу интенсивлик соҳасини аниқлаш усули Ф-4-23 рақамли «Эластиклик назариясининг динамик масаласи уч ўлчамли бўлак-бўлак жинслардан иборат бўлган узлуксиз ярим фазода ҳаракатланувчи юкдан ҳосил бўладиган тўлқинларнинг тарқалишини тадқиқ қилиш» фундаментал лойиҳада (2012-2016) уч ўлчамли диссипатив бўлак-бўлак жинслардан иборат бўлган узлуксиз ярим фазода ҳаракатланувчи юкдан ҳосил бўладиган тўлқинларнинг диссипацияси билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 4 июлдаги 89-03-2516-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланиши уч ўлчамли диссипатив бўлак-бўлак жинслардан иборат бўлган узлуксиз ярим фазода ҳаракатланувчи юкдан ҳосил бўладиган тўлқинларнинг диссипацияси юқори бўладиган соҳаларда тўлқин  амплитудаларини интенсив сўндириш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish