Ҳомидов Ҳамдам Ҳасан ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Экологик қўриқхоналарда мониторинг жараёнларига рақамли технологияларни жорий этиш йўллари”, 08.00.16 – “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция” 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.DSc/Iqt1073
Илмий маслаҳатчи: Гулямов Саидасрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси миллий статистика қўмитаси кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01
Расмий оппонентлар: Хусаинов Шавкат Абдушукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Ғайибназаров Баходир Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исмоилова Гулнора Файзуллаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби  
Диссертация йўналиши: юқори даражадаги назарий, методологик ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади экологик қўриқхоналарда мониторинг жараёнларини рақамли технологиялар асосида такомиллаштириш, экологик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилишнинг илмий-методологик асосларини ишлаб чиқиш ҳамда улар негизида самарадорликни оширишга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
экологик қўриқхоналарда мониторинг жараёнларини рақамлаштиришга оид мавжуд илмий қарашлар ва методологик ёндашувлар тизимли таҳлил қилиш асосида экологик мониторинг тизимининг самарадорлигини янада оширишга йўналтирилган назарий-методологик ёндашув илмий жиҳатдан такомиллаштирилган;
экологик ресурсларни кузатиш жараёнларида сунъий интеллект, ИоТ (сенсор тармоқлари) ҳамда рақамли твинс технологияларини интеграциялаш асосида биологик ресурслар ҳолатини реал вақт режимида мониторинг қилиш, таҳлил этиш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш самарадорлигини оширишга йўналтирилган консептуал ёндашув ишлаб чиқилган;
республика экологик қўриқхоналари мониторинг тизимининг самарадорлигини оширишда маълумотларни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлаш жараёнларини марказлаштириш ҳамда маълумотлар оқимини интеграциялашни таъминловчи рақамли экологик маълумотлар базасини шакллантириш ва бошқариш модели таклиф этилган;
экологик бошқарув жараёнларида қарор қабул қилиш самарадорлигини оширишда экологик жараёнлар динамикасини аниқлаш ва экологик ресурслар ҳолатини комплекс таҳлил қилиш имконини берувчи рақамли индикаторлар тизими асосланган;
экологик муҳофаза фаолиятида экологик хавфларни эрта аниқлаш, биологик ресурслар ҳолатини прогнозлаш ҳамда экологик бошқарув жараёнларида тезкор қарорлар қабул қилиш мақсадида прогнозлаш ва бошқарув алгоритмлари ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Экологик қўриқхоналарда мониторинг жараёнини рақамлаштириш методологиясини такомиллаштириш боъйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
экологик қўриқхоналарда мониторинг жараёнларини рақамлаштиришга оид мавжуд илмий қарашлар ва методологик ёндашувлар тизимли таҳлил қилиш асосида экологик мониторинг тизимининг самарадорлигини янада оширишга йўналтирилган назарий-методологик ёндашув илмий жиҳатдан такомиллаштирил бўйича таклифи Самарқанд вилояти кўчатчиликка ихтисослашган давлат ўрмон хўжалиги ва Сурхондарё вилояти кўчатчиликка ихтисослашган давлат ўрмон хўжалиги фаолиятида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигини 2026-йил 7-январдаги 02-05-4-сон маълумотномаси). Натижада, экологик ресурслар ҳолатини баҳолаш аниқлиги ўртача 22-27 фоизга ошди, мониторинг маълумотларини йиғиш ва таҳлил қилишга сарфланадиган вақт 25-30 фоизга қисқарди ҳамда экологик назорат жараёнларининг умумий самарадорлиги сезиларли даражада яхшиланган;
экологик ресурсларни кузатиш жараёнларида сунъий интеллект, ИоТ (сенсор тармоқлари) ҳамда рақамли твинс технологияларини интеграциялаш асосида биологик ресурслар ҳолатини реал вақт режимида мониторинг қилиш, таҳлил этиш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш самарадорлигини оширишга йўналтирилган консептуал ёндашув ишлаб чиқишга доир таклифи Самарқанд вилояти давлат ўрмон хўжалиги ва Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани ҳудудидаги Сурхондарё давлат қўриқхонаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигини 2026-йил 7-январдаги 02-05-4-сон маълумотномаси). Натижада, мониторинг ахборотларининг тўлиқлиги ва ишончлилиги 18-22 фоизга ошди, маълумотларни қайта ишлаш тезлиги 20-25 фоизга яхшиланди ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилиш самарадорлиги сезиларли даражада ошган;
республика экологик қўриқхоналари мониторинг тизимининг самарадорлигини оширишда маълумотларни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлаш жараёнларини марказлаштириш ҳамда маълумотлар оқимини интеграциялашни таъминловчи рақамли экологик маълумотлар базасини шакллантириш ва бошқариш моделига доир таклифи Самарқанд вилояти давлат ўрмон хўжалиги ва Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани ҳудудидаги Сурхондарё давлат қўриқхонаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигини 2026-йил 7-январдаги 02-05-4-сон маълумотномаси) Натижада, “Самарқанд вилояти” ва “Сурхондарё вилояти”  давлат қўриқхоналарини мониторинг жараёнларини бошқариш самарадорлиги 15-18 фоизга ошди, бошқарув қарорларини қабул қилиш тезлиги эса ўртача 20 фоизга яхшиланган;
экологик бошқарув жараёнларида қарор қабул қилиш самарадорлигини оширишда экологик жараёнлар динамикасини аниқлаш ва экологик ресурслар ҳолатини комплекс таҳлил қилиш имконини берувчи рақамли индикаторлар тизимига доир таклифи Самарқанд вилояти давлат ўрмон хўжалиги ва Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани ҳудудидаги Сурхондарё давлат қўриқхонаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2026-йил 7-январдаги 02-05-4-сон маълумотномаси). Натижада, мониторинг жараёнларининг умумий самарадорлиги 17-21 фоизга ошди, баҳолаш ва таҳлил жараёнларига сарфланадиган вақт эса 20-25 фоизга қисқарган;
экологик муҳофаза фаолиятида экологик хавфларни эрта аниқлаш, биологик ресурслар ҳолатини прогнозлаш ҳамда экологик бошқарув жараёнларида тезкор қарорлар қабул қилиш мақсадида прогнозлаш ва бошқарув алгоритмларини ишлаб чиқишга доир таклифи Самарқанд вилояти давлат ўрмон хўжалиги ва Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани ҳудудидаги Сурхондарё давлат қўриқхонаси фаолиятига жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2026-йил 7-январдаги 02-05-4-сон маълумотномаси). Натижада, экологик мониторингда фойдаланиладиган таҳлилий маълумотлар сифати 10-14 фоизга ошди, прогнозлаш аниқлиги эса 12-16 фоизга яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish