Sayt test rejimida ishlamoqda

Саматов Рустам Гаффаровичнинг

фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Логистик тамойиллар асосида автомобиль транспорти хизматлари сифатини баҳолаш услуби», 05.08.06–Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Т121.

Илмий раҳбар: Сидикназаров Кахрамон Миллябаевич, техника фанлари номзоди, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, DSc.27.06.2017.Т.09.01.

Расмий оппонентлар: Базаров Бахтияр Имамович, техника фанлари доктори, профессор; Кульмухамедов Жасур Рафикович, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: логистик тамойиллар асосида автомобиль транспорт корхоналари хизматлари сифатини баҳолашнинг услубларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

автомобиль транспортининг конструктив элементлари, хусусиятлари ва хизматлар сифати орасидаги тизимли алоқадорликни ифодаловчи усул ишлаб чиқилган;

автомобиль транспорти тизимининг хизматлари сифатини таъминлашда замонавий логистика ва етказиб беришлар занжирини бошқариш тамойилларидан фойдаланишнинг моҳиятини ошириш усули ишлаб чиқилган;

халқаро юкларни етказишда автомобиль транспорти воситалари таркибини шакллантириш ва автомобиль транспорти корхоналари танловини амалга ошириш усули ишлаб чиқилган;

автомобиль транспортининг эксплуатацион сифатларини ёки автомобиль транспортининг эксплуатацион хизматларининг сифатини таъминлашда интеллектуал тизимлар ва воситалардан фойдаланиш имкониятларини ошириш бўйича усул ишлаб чиқилган;

автомобиль транспорти тизимининг хизматлари сифатини баҳолаш ва унинг мослигини текшириш моделлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Автомобиль транспорти тизими хизматларининг эксплуатацион сифатларини баҳолаш услуби бўйича олинган илмий натижалар асосида:

автомобиль транспортининг конструктив элементлари, хусусиятлари ва хизматлар сифати орасидаги тизимли алоқадорликни ифодаловчи усул Ўзбекистон халқаро автомобилда юк ташувчилар уюшмаси (AIRCUZ)га жорий этилган (Ўзбекистон халқаро автомобилда юк ташувчилар уюшмасининг (AIRCUZ) 2019 йил 23 апрелдаги 01/360-сон маълумотномаси). Натижада эксплуатацияси элементлари оғирлик ва компановка, кузов ва кабина, двигатель, трансмиссия ва юриш қисми автомобиль транспортининг тижорат эксплуатацияси элементлари автотранспорт корхонасининг фаолият кўрсаткичлари, автотранспорт таъминотининг техник-технологик, эксплуатацион ва ресурс имкониятлари, логистика, етказиб беришлар занжирини бошқариш, унумдорлик категориялари билан ўзаро алоқадорлиги асослаб берилган;

автомобиль транспорти тизимининг хизматлари сифатини таъминлашда замонавий логистика ва етказиб беришлар занжирини бошқариш тамойиллари Ўзбекистон халқаро автомобилда юк ташувчилар уюшмаси (AIRCUZ)га жорий этилган (Ўзбекистон халқаро автомобилда юк ташувчилар уюшмасининг (AIRCUZ) 2019 йил 23 апрелдаги 01/360-сон маълумотномаси). Натижада логистикани қўллаш: захиралар даражасини 30–50% га камайтирган, маҳсулотларнинг ҳаракатланиш вақтини 25–45% га қисқартирган, автомобилларда юкларни ташиш харажатларини 20% гача камайтириш имконини берган;

халқаро юкларни етказишда автомобиль транспорти воситалари таркибини шакллантириш ва автомобиль транспорти корхоналари танловини амалга ошириш усули Ўзбекистон халқаро автомобилда юк ташувчилар уюшмаси (AIRCUZ) ва “Ўрта Осиё Транс” АЖга жорий этилган (Ўзбекистон халқаро автомобилда юк ташувчилар уюшмасининг (AIRCUZ) 2019 йил 23 апрелдаги 01/360-сон ва “Ўрта Осиё Транс” АЖнинг 2019 йил 1 апрелдаги БА/36-01/83-сон маълумотномалари). Натижада ўхшашлар банкига киритилган ҳаракат воситаларидан энг афзал бўлган MAN TGS 19.4004x2BLS автомобили танланган;

автомобиль транспортининг эксплуатацион сифатларини ва хизматларининг сифатини таьминлашда интеллектуал тизимлар ва воситалардан фойдаланиш имкониятларини ошириш Ўзбекистон халқаро автомобилда юк ташувчилар уюшмаси (AIRCUZ) ва “Ўрта Осиё Транс” АЖга жорий этилган (Ўзбекистон халқаро автомобилда юк ташувчилар уюшмасининг (AIRCUZ) 2019 йил 23 апрелдаги 01/360-сон ва “Ўрта Осиё Транс” АЖнинг 2019 йил 1 апрелдаги БА/36-01/83-сон маълумотномалари). Натижада GPS мониторинг тизимини ва тахографларни эксплуатация қилиш транспорт воситаларининг босиб ўтадиган масофасини 10 фоиздан 30 фоизгача камайтиришга эришилган; “Макс Трек” навигация назорати тизимини жорий этиш натижасида битта транспорт воситаси  учун ёқилғи сарфининг камайиши 451200 сўмни ташкил қилган;

автомобиль транспорти тизимининг хизматлари сифатини баҳолаш ва унинг мослигини текшири учун ишлаб чиқилган моделлари Ўзбекистон халқаро автомобилда юк ташувчилар уюшмаси (AIRCUZ) ва “Ўрта Осиё Транс” АЖга жорий этилган (Ўзбекистон халқаро автомобилда юк ташувчилар уюшмасининг (AIRCUZ) 2019 йил 23 апрелдаги 01/360-сон ва “Ўрта Осиё Транс” АЖнинг 2019 йил 1 апрелдаги БА/36-01/83-сон маълумотномалари). Натижада эксплуатацион сифатларда: умумий юк кўтариш қобилиятининг улуши 42,21% га; наряддаги вақтнинг улуши 19,87% га; суткалик ўртача босиб ўтилган масофанинг улуши 6,16% га оширишга эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish