Файзиев Сарвар Исмоил ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Семизликда хирургик даволашнинг клиник натижаларини яхшилаш йўллари», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Tib4146.
Илмий раҳбар: Саттаров Ойбек Тохирович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.03.
Расмий оппонентлар: Мамараджабов Собиржон Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Тешаев Октябр Рухуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абуали ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади семизликда лапароскопик меъда “Sleeve” резекциясини бажаришда техник ёндашувларни такомиллаштирилган йўлларини қўллаб даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
стандарт усул бўйича лапароскопик “Sleeve” меъда резекциясида юзага келадиган энг кўп учрайдиган эрта (интраоперацион визуализациянинг етарли эмаслиги, троакарларни қайта ўрнатиш зарурати, қон кетиши) ва кечки (қайт қилиш, рефлюкс-эзофагит) асоратлар аниқланган;
суперморбид семизлик билан оғриган беморларда амалиёт вақтидаги позициясини (тескари Тренделенбург ҳолати, чалқанча ёки ёнбошлаб ётганда) амалиётдан аввал унинг сатурация кўрсаткичлари операция столидаги ҳолат билан боғлиқлиги исботланган;
"Sleeve" усулидаги лапароскопик меъда резекциясида операция жараёнини самарали режалаштириш мақсадида антропометрик кўрсаткичлар асосида асбобларни киритишнинг индивидуал нуқталарини аниқлаш ва қорин ичи босимини танлаш тактикаси алгоритми ишлаб чиқилган;
"Sleeve" усулидаги лапароскопик меъда резекциясида операция жараёнида “уч баллонли орогастрал” зонд қўлланилганда эрта асоратларини олдини олиши, кечки асоратларини (стенозни бартараф этиш, рефлюкс-эзофагит 38,1% дан 16,2% гача, дисфагияни 18,6% дан 8,6% гача) қисқартириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг илмий тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича ягона хулоса 2025-йил 10-мартдаги 13/27-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: стандарт усул бўйича лапароскопик “Sleeve” меъда резекциясида юзага келадиган энг кўп учрайдиган эрта (интраоперацион визуализациянинг етарли эмаслиги, троакарларни қайта ўрнатиш зарурати, қон кетиши) ва кечки (қайт қилиш, рефлюкс-эзофагит) асоратлар аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси 22.01.2025 йилдаги 2-сонли ва Тошкент вилояти Янгиюл туман тиббиёт бирлашмаси 22.01.2025 йилдаги 159-10-146-ТБ/2025-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: семизилкини ташхислаш ва унинг даволаш учун сарфланадиган сарф-харажатлар, унинг асоратлари ҳисобланган метаболик синдроми ва қандли диабет касаллиги ва ёндош касалликларни даволаш харажатларининг камайтириши аниқ бўлади. Иқтисодий самарадорлиги: семизилкини ташхислаш ва унинг даволаш учун сарфланадиган сарф-харажатлар, унинг асоратлари ҳисобланган метаболик синдроми ва қандли диабет касаллиги ва ёндош касалликларни даволаш харажатларининг камайтириши аниқ бўлади. Xулоса: интраоперaцион визуализaциянинг етарли эмаслиги сабабли техник қийинчиликлар кузатилган ва интраоперaцион қон кетиш 50-100 мл гача 18,6% ҳолатда, 4,6% ҳолатда эса 100 млдан кўп миқдорда кузатилган. Амалиётларнинг 11,6% да троакарларни қайта ўрнатишга мажбур бўлган. Амалиётдан кейинги даврда эрта асоратлардан қон кетиш 6,7%, кўнгил айниши 46,7%ни ташкил қилган. Беморларнинг 11,9% да кўнгил айнишининг асосий сабаби ошқозондаги томирлар бурчаги соҳасининг стенози бўлган. Кечки асоратлардан рефлюкс эзофагит I даражаси 5,5% га, II даражаси эса 7,8% га ошган.
иккинчи илмий янгилик: суперморбид семизлик билан оғриган беморларда амалиёт вақтидаги позициясини (тескари Тренделенбург ҳолати, чалқанча ёки ёнбошлаб ётганда) амалиётдан аввал унинг сатурация кўрсаткичлари операция столидаги ҳолат билан боғлиқлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси 22.01.2025 йилдаги 2-сонли ва Тошкент вилояти Янгиюл туман тиббиёт бирлашмаси 22.01.2025 йилдаги 159-10-146-ТБ/2025-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: беморларнинг амалиёт вақтидаги позициясини амалиётдан аввал унинг сатурaция кўрсаткичларига боғлиқ равишда аниқлаш орқали юзага келиши мумкин бўлган асоратлар олдини олиш амалиёт вақти ва шифохонада ётоқ кунлари давомийлиги қисқариш натижасида иқтисод қилинади. Иқтисодий самарадорлиги: беморларнинг оперaция давомийлиги ва стaционар даволаниш кунларининг камайиши, даволаш харажатлари албатта энг мақбул усулни танлаш беморларнинг потенциал харажатларини бюджетдан ташқари 11256500 сўмни иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: амалиётдан аввалги даврда барча ёндош касаллиларни мутахассислар томонидан кўрилиши ва профлактик даъво қўлланиши зарур. Ёндош касалликлардан ЮИК ва Гипертония энг кўп учраганлиги (83,5%) сабабли кардиолог кўриги ва давоси талаб этилади. Троакарлар киритиш нуқталарини индивидуал ҳисоблаб бажариш амалиётнинг ва ундан кейинг асоратларнинг частотасини кескин камайтиради.
учинчи илмий янгилик: "Sleeve" усулидаги лапароскопик меъда резекциясида операция жараёнини самарали режалаштириш мақсадида антропометрик кўрсаткичлар асосида асбобларни киритишнинг индивидуал нуқталарини аниқлаш ва қорин ичи босимини танлаш тактикаси алгоритми ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси 22.01.2025 йилдаги 2-сонли ва Тошкент вилояти Янгиюл туман тиббиёт бирлашмаси 22.01.2025 йилдаги 159-10-146-ТБ/2025-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: каминвазив диагностика ва даволаш усулларидан оқилона фойдаланиш беморлар учун сезиларли ноқулайлик туғдирадиган инвазив усулларни тайинлаш заруратини камайтиради. Беморларнинг жарроҳлик амалиётидан кейинги даврда қийинчиликларнинг бўлмаслиги уларнинг амалиётдан қўрқувининг камайишига сабаб бўлади ва семизлик ва унинг асоратларидан батамом фориқ бўлишади. Иқтисодий самарадорлиги: Агар биз тахмин қилинган иқтисодий самарадорликни "тахминий харажатлар ва уларнинг самарадорлиги" кўрсаткичи бўйича ҳисобласак, семизилкини ташхислаш ва унинг даволаш учун сарфланадиган сарф-харажатлар, унинг асоратлари ҳисобланган метаболик синдроми ва қандли диабет касаллиги ва ёндош касалликларни даволаш харажатларининг камайтириши аниқ бўлади. Хулоса: ҳар бир беморнинг антропометрик кўрсаткичларини, чалқанча ётган ҳолатдаги сатурaциясини, Бу орқали беморларда амалиётдан кейинг даврдаги тромбоемболия, инфаркт, пневмония ва инсулт каби хавфли асоратлар олди олинади. Қорин ички босимини семизликнинг III даражаси билан оғриган беморларда албатта аниқлаш ва хинтраоперaцион босим кўрсаткичини индивидуал ҳисоблаш зарур. Хинтраоперaцион визуализаwиянинг етарли бўлиши амалиёт вақтининг қисқартиришга, интраоперaцион қон кетишнинг 100 млдан ошмаслигини таъминлаш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: "Sleeve" усулидаги лапароскопик меъда резекциясида операция жараёнинида “уч баллонли орогастрал” зонд қўлланилганда эрта асоратларини камайтириш, кечки асоратларини (стенозни бартараф этиш, рефлюкс-эзофагит 38,1% дан 16,2% гача, дисфагияни 18,6% дан 8,6% гача камайтириш) қисқартириши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси 22.01.2025 йилдаги 2-сонли ва Тошкент вилояти Янгиюл туман тиббиёт бирлашмаси 22.01.2025 йилдаги 159-10-146-ТБ/2025-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Беморларнинг жарроҳлик амалиётидан кейинги даврда қийинчиликларнинг бўлмаслиги уларнинг амалиётдан қўрқувининг камайишига сабаб бўлади ва семизлик ва унинг асоратларидан батамом фориқ бўлишади. Иқтисодий самарадорлиги: беморларнинг оперaция давомийлиги ва стaционар даволаниш кунларининг камайиши, даволаш харажатлари албатта энг мақбул усулни танлаш беморларнинг потенциал харажатларини бюджетдан ташқари 11256500 сўмни иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: кардиал сфинктерни зарарланишига йўл қўймайдиган, стенозни ва рефлюкс эзофагитни олдини оладиган, шунингдек дисфагия чақирмасдан озишда яхши натижа берадиган ошқозон ҳажмини ҳосил қилиш учун махсус зонд яратилди ва беморларга қўлланилди. Рефлукс эзофагит I ва II даражаси билан касалланган беморлар мос равишда 38,1% ва 16,2% дан 27,7% ва 4,7% гача тушди. Стеноз ҳолатларининг тўлиқ 100% бартараф этилишига сабаб бўлди.