Маъмуров Бахтиёр Холматжановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.  
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон ҳудудларини барқарор ривожлантириш стратегиясини шакллантириш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Iqt1006.
Илмий маслаҳатчи: Қодиров Абдурашид Маджитович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.I.06.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рузметов Бахтияр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сауханов Жонибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон ҳудудларини барқарор ривожлантириш стратегиясини шакллантириш методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
стратегик режалаштиришда ГеоАИ, ПМС, ЭДМС каби модуллар интеграциясига асосланган ҳудудий бошқарувда натижадорликка йўналтирилган платформанинг консептуал модели таклиф этилган;
ҳудудлар иқтисодиёти ва рақамли ривожланиш даражасини баҳолаш учун нормаллаштирилган реал ва потенциал индикаторлар (ΔИ_пот, ΔИ_инт.пот) асосида ривожланишнинг интеграл коеффициентини (К_ррҳ) ҳисоблаш имконини берувчи услубий ёндашув таклиф этилган;
ҳудудларнинг барқарор ривожланиш салоҳиятини комплекс баҳолаш ҳамда ҳар бир гуруҳ учун дифференциал стратегик устуворликларни аниқлашда иқтисодий ва рақамли компонентлар самарадорлик даражасига кўра паст (0,001 - 0,333), ўрта (0,334 - 0,666) ва юқори (0,667 - 1,000) интеграл индекс асосида гуруҳларга ажратиш методологияси такомиллаштирилган;
ҳудудларни барқарор ривожлантириш ҳудудий ресурсларни тақсимлаш, инвестицияларни жалб этиш, стратегик қарорлар қабул қилиш жараёнларининг институционал самарадорлигини оширишда туман ҳокимлигининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича такомиллаштирилган ташкилий-функсионал модели таклиф этилган;
Сурхондарё вилояти мисолида ҳудудий барқарор ривожланиш стратегиясини асослаш мақсадида ПCА латент омиллар шакллантириш улар негизида ГЛСАР ёндашуви орқали 2030-йилгача бўлган базавий, оптимистик ва пессимистик ссенарийлар кесимида ялпи ҳудудий маҳсулот прогнозлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон ҳудудларини барқарор ривожлантириш стратегиясини шакллантириш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
стратегик режалаштиришда ГеоАИ, ПМС, ЭДМС каби модуллар интеграциясига асосланган ҳудудий бошқарувда натижадорликка йўналтирилган платформанинг консептуал модели таклиф Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг стратегик режалашириш ва ривожланиш тизимини амалга ошириш бўйича чора-тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 4-февралдаги 02-02/1135-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида стратегик режалашириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ва баҳолаш жараёнлари платформа орқали амалга оширилиб, давлат органлари фаолиятида стратегик кўрсаткичларга эришиш ҳолатини реал вақт режимида кузатиш ҳамда қарорлар қабул қилишни маълумотларга асосланган ва натижадорликка йўналтирилган механизмга ўтказиш таъминланган;
ҳудудлар иқтисодиёти ва рақамли ривожланиш даражасини баҳолаш учун нормаллаштирилган реал ва потенциал индикаторлар (ΔИ_пот, ΔИ_инт.пот) асосида ривожланишнинг интеграл коеффициентини (К_ррҳ) ҳисоблаш имконини берувчи услубий ёндашув бўйича таклиф Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 4-февралдаги 02-02/1135-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижанинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини интеграл кўрсаткичлар асосида баҳолаш, устувор ривожланиш йўналишларини аниқлаш ҳамда стратегик қарорлар қабул қилиш жараёнида дифференциал ёндашувни қўллаш имконияти яратилган;
ҳудудларнинг барқарор ривожланиш салоҳиятини комплекс баҳолаш ҳамда ҳар бир гуруҳ учун дифференциал стратегик устуворликларни аниқлашда иқтисодий ва рақамли компонентлар самарадорлик даражасига кўра паст (0,001 - 0,333), ўрта (0,334 - 0,666) ва юқори (0,667 - 1,000) интеграл индекс асосида гуруҳларга ажратиш методологияси бўйича таклиф Сурхондарё вилояти ҳокимлиги фаолиятида фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 4-февралдаги 02-02/1135-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижанинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудлар кесимида инвестиция сиёсатини манзилли шакллантириш, ресурсларни самарали тақсимлаш ҳамда паст ва ўрта даражадаги ҳудудлар учун устувор ривожланиш йўналишлари бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
ҳудудларни барқарор ривожлантириш ҳудудий ресурсларни тақсимлаш, инвестицияларни жалб этиш, стратегик қарорлар қабул қилиш жараёнларининг институционал самарадорлигини оширишда туман ҳокимлигининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича такомиллаштирилган ташкилий-функсионал модели бўйича таклиф Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг стратегик режалашириш ва ривожланиш тизимини амалга ошириш бўйича чора-тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 4-февралдаги 02-02/1135-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий давлат бошқаруви органлари фаолиятида ҳудудий ривожланиш масалаларини мувофиқлаштириш, инвестицияларни жалб этиш ва аҳолининг эҳтиёжларига йўналтирилган стратегик қарорлар қабул қилиш механизмларини кучайтириш имконияти яратилган;
Сурхондарё вилояти мисолида ҳудудий барқарор ривожланиш стратегиясини асослаш мақсадида ПCА латент омиллар шакллантириш улар негизида ГЛСАР ёндашуви орқали 2030-йилгача бўлган базавий, оптимистик ва пессимистик ссенарийлар кесимида ялпи ҳудудий маҳсулот прогнозлари Сурхондарё вилоятини 2025-2026-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 4-февралдаги 02-02/1135-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз параметрларига кўра, 2026-2030-йиллар давомида Ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми базавий ссенарийда 2,1 баробарга, оптимистик ссенарийда 2,6 баробарга, пессимистик ссенарийда эса 1,8 баробарга ошиши ҳудуд иқтисодиётининг барқарор ривожланишини таъминлаш ҳамда ўрта ва узоқ муддатли стратегик режалаштиришда инвестиция ва ижтимоий-иқтисодий устуворликларни аниқ белгилаш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish