Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Дилшод Фатхуллаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Куйиш касаллигининг комплекс интенсив давосида сукцинасолдан фойдаланиш (экспериментал-клиник тадқиқотлар)», 14.00.16–Нормал ва патологик физиология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Тib669.

Илмий раҳбар: Каримов Хамид Яқубович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06. 2017.Tib.30.03.

Расмий оппонентлар: Зокиров Ёрқин Узуевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Собиров Журабой Марифбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади куйиш касаллигини комплекс интенсив даволашда экспериментал ва клиник шароитларда сукцинасолни қўллаш самарадорлигини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

куйиш касаллигида патологик жараёнларни яққол намоён бўлиш даражаси ва ривожланишининг ўзига хослиги, даври, куйиш майдонининг ўлчами кенг бўлган ҳолатларда «Сукцинасол» дори воситаси билан инфузион терапиянинг амалга оширишнинг самарали механизми асосланган;

куйиш касаллиги патологик жараён, жароҳатнинг оғирлик даражаси, клиник ва лаборатор маълумотлар асосида куйиш касаллигининг шок даврида инфузион-трансфузион терапия амалга оширишнинг патофизиологик механизми ишлаб чиқилган;

куйиш касаллигини даволашда дезинтоксикацион, антигипоксант ва антиоксидант таъсирга эга бўлган «Сукцинасол» ёрдамида организмнинг тўқима ва ҳужайраларини тез ва самарали ўсиб кучайиб бораётган интоксикациядан, гемодинамикани яққол намоён бўлган бузилишларини пасайтириш, диурезни ошириш, гипоксиянинг оғирлик даражасини ва оксидланиш стрессини камайтириши исботланган;

турли жароҳатларда куйишнинг даражаси натижасида патофизиологик механизмлар асосида даволашнинг самарали инфузион тартиби такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Куйиш касаллигининг интенсив комплекс давосида сукцинасолни қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Куйиш касаллигининг комплекс давосида сукцинасол инфузион терапиясини қўллаш» усулубий қўланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 08 февралдаги 8н-д/26 -сон маълумотномаси). Натижада куйиш касаллигининг даволашни такомиллаштириш имконини берган;

куйиш касаллигининг интенсив комплекс давосида сукцинасолни қўллаш самарасини ошириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика шишолинич тез ёрдам илмий-амалий маркази, Республика шошилинч тез ёрдам илмий амалий марказининг Жиззах филиали, Тошкент шаҳар 1-клиник шифохонаси клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 21 декабрдаги 8н-р/360-сон маълумотномаси). Олинган натижаларини амалиётга жорий этилиши «Сукцинасол» ёрдамида организмнинг тўқима ва ҳужайраларини тез ва самарали ўсиб кучайиб бораётган интоксикациядан, гемодинамикани яққол намоён бўлган бузилишларини пасайтириш, диурезни ошириш, гипоксияни оғирлик даражасини ва оксидланиш стрессини камайтириш ва беморлар яшаш сифатини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish