Бўриев Сардор Норовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа иқтисодиётини инновацион ривожлантиришда хорижий инвестицияларидан самарали фойдаланишнинг эконометрик моделлари (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 08.00.06 - “Эконометрика ва статистика”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Iqt6012.
Илмий раҳбар: Матёқубова Дилфуза Олимбоевна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.06.04.
Расмий оппонентлар: Байхонов Баходиржон Турсунбоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Шамуротов Сабиржон Базарбаевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа фанлари доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Термиз давлат  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа иқтисодиётини инновацион ривожлантириш жараёнида хорижий инвестициялардан самарали фойдаланишга йўналтирилган эконометрик моделларни такомиллаштириш асосида ҳудудий инвестиция сиёсатини оптималлаштиришга хизмат қилувчи илмий таклиф ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақада хорижий инвестициялар оқими бўйича (статистик; муқобил; динамик;) комплекс эконометрик таҳлилларнинг (0.38<0.56<1.23) паст, ўрта ва юқори таъсир даражаларда баҳолаш таклифи асосланган;
минтақалар кесимида хорижий инвестицияларни жалб қилишда мавжуд иқтисодий ресурс базаси (Y=[((s_k^(1-β-γ) s_H^β S_c^γ ))/((n+δ+g) )]^(1/((1-α-β-γ)))) ва инвестицион фаоллик даражасини (Y=K^α H^β C^γ 〖(AL)〗^(1-α-β-γ))  баҳолаш моделлари ишлаб чиқилиган;
инвестициявий жараёнларни тартибга солиш, ҳудудларда инвестицион сиёсатни оптималлаштириш ва ҳудудий иқтисодий барқарорликни таъминлашнинг Y_5t=-240,54+0,37*Y_(5t-1)+0,96*ε_(t-1)+0,71*Y_2t     эконометрик модели ишлаб чиқилган;
Қашқадарё вилоятида хорижий инвестицияларни ва кредитларни жалб қилиш, самарали тақсимлаш ва уларни иқтисодий жиҳатдан асосли жойлаштириш бўйича сунъий интеллект ёндашувига асосланган истиқболли 2026-2030-йилларга мўлжалланган  прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа иқтисодиётини инновацион ривожлантиришда хорижий инвестицияларидан самарали фойдаланишнинг эконометрик моделлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақада хорижий инвестициялар оқими бўйича (статистик; муқобил; динамик;) комплекс эконометрик таҳлилларнинг (0.38<0.56<1.23) паст, ўрта ва юқори таъсир даражаларда баҳолаш таклифи Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятига амалиётга жорий қилинган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 6-ноябрдаги 0707/9916-сонли маълумотномаси). Натижада, минтақаларда хорижий инвестиция мониторингини юритиш имконияти яратилган;
минтақалар кесимида хорижий инвестицияларни жалб қилишда мавжуд иқтисодий ресурс базаси (Y=[((s_k^(1-β-γ) s_H^β S_c^γ ))/((n+δ+g) )]^(1/((1-α-β-γ)))) ва инвестицион фаоллик даражасини (Y=K^α H^β C^γ 〖(AL)〗^(1-α-β-γ))  баҳолаш моделлари Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятига амалиётга жорий қилинган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 6-ноябрдаги 0707/9916-сонли маълумотномаси). Натижада, хорижий инвестицияларни жойлаштириш механизмидаги янги элементларни комбинациялаш орқали минтақанинг иқтисодий ривожланишига таъсир этувчи кўрсаткичлар статистик умумлаштириш имконини берган;
инвестициявий жараёнларни тартибга солиш, ҳудудларда инвестицион сиёсатни оптималлаштириш ва ҳудудий иқтисодий барқарорликни таъминлашнинг Y_5t=-240,54+0,37*Y_(5t-1)+0,96*ε_(t-1)+0,71*Y_2t     эконометрик модели Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятига амалиётга жорий қилинган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 6-ноябрдаги 0707/9916-сонли маълумотномаси). Ушбу модел ёрдамида хорижий инвесторларни жалб этиш даражаси ва инвестицияларнинг ҳудудий иқтисодиётга таъсири аниқланган; 
Қашқадарё вилоятида хорижий инвестицияларни ва кредитларни жалб қилиш, самарали тақсимлаш ва уларни иқтисодий жиҳатдан асосли жойлаштириш бўйича сунъий интеллект ёндашувига асосланган истиқболли 2026-2030-йилларга мўлжалланган  прогноз қийматлари Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятига амалиётга жорий қилинган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 6-ноябрдаги 0707/9916-сонли маълумотномаси). Натижада, 2026-2030-йилларга мўлжалланган ҳудудий иқтисодий ривожланиш прогноз ссенарийлари, экстенсив, интенсив ва рақамли технологиялар асосидаги ёндашувлар бўйича таклиф ва тавсиялар ҳудудий ривожланиш дастурларини шакллантиришда фойдаланилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish