Салаева Дилрабо Абдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Савдо корхоналарида ижтимоий тармоқлар маркетингдан самарали фойдаланиш”, 08.00.11 - “Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Iqt5824.
Илмий раҳбар:Таджиев Бекзод Умиджанович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети DSc.03/2025.27.12.I.06.04.
Расмий оппонентлар: Абдуғаниев Отабек Аллажонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Матмуратова Нигора Рузматовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади савдо корхоналарида ижтимоий тармоқлар маркетингдан самарали фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
савдо корхоналарида ижтимоий тармоқлар маркетингини қўллашда мақсадли бозорни ўрганишга мослаштирилган ва контент яратишга қаратилган интерактив ёндашувлар ишлаб чиқилган;
рақамли таҳлиллар ёрдамида савдо корхоналарида ижтимоий тармоқлар маркетингидан фойдаланишнинг “юқори” (0,8-1), “ўрта” (0,5-0,7) ва “қуйи” (0,1-0,4) даражаларда баҳолашни оптималлаштириш имконияти таклиф этилган;
савдо корхоналари самарадорлигини оширишда ижтимоий тармоқлар маркетинги стратегияларини жорий этишнинг “вирал маркетинги” ва “мижозлар билан мулоқот қилиш” стратегиясидан фойдаланиш йўналишлари асосланган;
савдо корхоналарида ижтимоий тармоқлар маркетингини шахсийлаштирилган рекламани (“персонализед адвертисинг”) жорий қилиш ва қарорлар қабул қилишнинг илғор технологиялари (“адванcед деcисион-макинг течнологиес”) ёрдамида ривожлантириш таклиф ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Савдо корхоналарида ижтимоий тармоқлар маркетингдан самарали фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
савдо корхоналарида ижтимоий тармоқлар маркетингини қўллашда мақсадли бозорни ўрганишга мослаштирилган ва контент яратишга қаратилган ва ишлаб чиқилган интерактив ёндашувлар бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2026-йил 4-мартдаги 06-15-09/2121-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиниши мақсадли аудиторияни аниқлаш ва уларга мослаштирилган маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш имкониятини 1,5-2 баравар ошишига хизмат қилган; 
рақамли таҳлиллар ёрдамида савдо корхоналарида ижтимоий тармоқлар маркетингдан фойдаланишнинг “юқори” (0,8-1), “ўрта” (0,5-0,7) ва “қуйи” (0,1-0,4) даражаларда баҳолашни оптималлаштириш имконияти бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2026-йил 4-мартдаги 06-15-09/2121-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиниши корхоналарни тоифалаш орқали индивидуал стратегиялар ишлаб чиқиш асосида маркетинг самарадорлигини аниқроқ баҳолаш имконини берган; 
савдо корхоналари самарадорлигини оширишда ижтимоий тармоқлар маркетинги стратегияларини жорий этишнинг “вирал маркетинги” ва “мижозлар билан мулоқот қилиш” стратегиясидан фойдаланиш йўналишлари бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2026-йил 4-мартдаги 06-15-09/2121-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф асосида контентни тез тарқалувчан қилишга эътибор қаратилиб, онлайн хизмат кўрсатиш ва тезкор жавоб бериш тизимидан самарали фойдаланишга эришилган; 
савдо корхоналарида ижтимоий тармоқлар маркетингини шахсийлаштирилган рекламани (“персонализед адвертисинг”) жорий қилиш ва қарорлар қабул қилишнинг илғор технологиялари (“адванcед деcисион-макинг течнологиес”) ёрдамида ривожлантириш бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2026-йил 4-мартдаги 06-15-09/2121-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида динамик реклама тизимини жорий қилиш ва автоматлаштирилган қарор қабул қилиш моделларини ишлаб чиқиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish