Пулатов Шердор Нематжоновичнинг 
фалсафа фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шарқ ва Ғарб маданий мулоқотида Маҳатма Ганди ижтимоий-антропологик консепсиясининг интеграл таҳлили”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/Fal308
Илмий маслаҳатчи: Муҳамедов Асрор Асадович, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.F.01.07.
Расмий оппонентлар: Тураев Бахтиёр Оманович – фалсафа фанлари доктори, профессор, Исмоилов Муҳаммадихон Исмоилович – фалсафа фанлари доктори, профессор, Бекбаев Рауф Рустамович – фалсафа фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шарқ ва Ғарб маданий мулоқоти контекстида Маҳатма Гандининг ижтимоий-антропологик консепсиясини интеграл таҳлил қилиш, унинг фалсафий, ахлоқий ва маданий асосларини илмий-назарий жиҳатдан асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Шарқ ва Ғарб фалсафасидаги инсоннинг ахлоқий камолоти, маънавий покланиши, эркинлиги ва ижтимоий масъулиятига оид консепсиялар Маҳатма Ганди антропологиясининг ижтимоий-фалсафий, тарихий ва маданий контекстдаги ривожланиш динамикасига консептуал таъсири илмий асосланган.
Маҳатма Ганди дунёқарашининг шаклланиш жараёнида Шарқ (Веданта, Жайнизм, Буддизм), Ғарб (Лев Толстой, Жон Рёскин, Ҳенри Девид Торо) манбалари ва бошқа субектив омилларнинг конструктив таъсири очиб берилган.
Маҳатма Гандининг инсонийлик маънавиятига оид қарашлари асосида инсоннинг интеграл хусусиятлари тизимли тадқиқ этилиб, унинг маданиятлараро мулоқот, ахлоқий трансформация ва ижтимоий ривожланиш жараёнларидаги мавқеи асослаб берилган.
“Сарводая” (Барчанинг фаровонлиги), “Сатяграҳа” (Ҳақиқатга содиқлик) ва “Сарвадҳарма Самабҳава” (Диний бағрикенглик) тушунчалари ижтимоий-антропологик консепсия сифатида маънавий қадриятларни ривожлантирувчи, жамият тараққиётини белгиловчи тизимли жиҳатлари исботланган.
“Аҳимса” ва “Свараж” ғоялари замонавий сивилизацияда учраётган глобал муаммолар – зўравонлик, адолацизлик, маданий ва экологик инқирозларга қарши универсал тамойиллар эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шарқ ва Ғарб маданий мулоқотида Маҳатма Ганди ижтимоий-антропологик консепсиясининг интеграл таҳлили боъйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Шарқ ва Ғарб фалсафасидаги инсоннинг ахлоқий камолоти, маънавий покланиши, эркинлиги ва ижтимоий масъулиятига оид консепсиялар Маҳатма Ганди антропологиясининг ижтимоий-фалсафий, тарихий ва маданий контекстдаги ривожланиш динамикасига консептуал таъсири илмий асосланган. Маҳатма Ганди назарида инсон эркинлиги, адолат ва ҳақиқатга интилиш зўравонлик эмас, балки сабр-тоқат, ирода ва маънавий поклик орқали амалга ошиши лозим. Шу боис унинг инсонпарварлик ғоялари миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик ва жамиятда тинчликни қарор топтириш масалаларида универсал қадрият сифатида эътироф этилган жиҳатларидан фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2025 йил 20 октябрдаги 01-33/784-сон маълумотномаси). Натижада, ахлоқий покланишга урғу берувчи бу таълимот шахсий ҳаётдан тортиб сиёсий фаолиятгача бўлган жараёнларда ҳалоллик, масъулият ва меҳр-оқибатни устувор қўйишни тарғиб этишига оид илмий-тарихий маълумотлар ёшларнинг маънавий камолотига хизмат қилган.
Маҳатма Ганди дунёқарашининг шаклланиш жараёнида Шарқ (Веданта, Жайнизм, Буддизм), Ғарб (Лев Толстой, Жон Рёскин, Ҳенри Девид Торо) манбаларининг ҳамда турли субектив омилларнинг конструктив таъсири компаратив таҳлилигига оид илмий янгиликлардан ўтказилган семинар-тренингларда методик материал сифатида фойдаланилган (Андижон давлат педагогика институтида 2024-йил 26-мартдаги 01-166-сонли буйруқ асосида амалга оширилган “Моддий жавобгар шахсларнинг таваккалчилик билан боғлиқ виртуал ўйинларга мойиллигини диагностика ва коррексия қилиш” амалий лойиҳасининг 2025-йил 5-ноябрдаги № 01-1177-сон маълумотномаси). Натижада, Маҳатма Ганди фалсафасининг хусусан, Ведантик ўзини англаш, Жаинча аҳимса тамойили ва Ғарб маърифатпарварлиги (Толстой, Рёскин, Торо) сингари ғоявий манбаларининг инсоний масъулият, ахлоқий рефлекция ҳамда онгли танлов механизмларини шакллантиришдаги роли эмпирик жиҳатдан тасдиқланди. Бу консепсиялар таваккалчилик хулқини бошқариш, маънавий-психологик барқарорликни мустаҳкамлаш ҳамда шахснинг ижтимоий-ахлоқий компетенсиясини ривожлантиришга илмий асосланган методик туртки сифатида хизмат қилган.
Маҳатма Ганди инсон фалсафасининг ижтимоий-фалсафий, тарихий ва маданий контекстдаги ривожланиш динамикаси, ўзига хос жиҳатларини аниқлаш, Ҳинд фалсафасида Маҳатма Ганди дунёқарашининг ўрни, унинг шаклланиш жараёнида Шарқ ва Ғарб мутафаккирларининг қарашлари, асарларининг конструктив таъсирини ўрганиш, Маҳатма Гандининг инсон табиатининг маънавий асослари консепсияси негизида инсоннинг интеграл хусусияти тадқиқ этилиб, унинг маданиятлараро мулоқот, ахлоқий янгиланиш ва ижтимоий тараққиётдаги мавқейи мантиқий далилланган (Республика маънавият ва марифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадиқиқотлар институтининг 2025 йил 14 октябрдаги 10/678-сон маълумотномаси). Натижада, Республика Маънавият ва маърифат маркази тизимида “Меҳр-оқибатли ўзбек ҳалқининг маданияти”, “Тарих – маънавият кўзгуси” каби қатор мавзулардаги маданий, маърифий тадбирлар режасини тузишга хизмат қилган.
“Сарводая” (Барчанинг фаровонлиги), “Сатяграҳа” (Ҳақиқатга содиқлик) ва “Сарвадҳарма Самабҳава” (Диний бағрикенглик) тушунчалари ижтимоий-антропологик консепсияси сифатида маънавий қадриятларни ривожлантирувчи, жамият тараққиётини белгиловчи тизимли жиҳатлари исботланган. (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг 2025 йил 10 октябрдаги 04-13/810-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларни ахборот уруши даврида мафкуравий тажовузлардан асрашга оид таклиф ва тавсиялар таргʼибот ишларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади. 
“Аҳимса” ва “Свараж” ғоялари замонавий сивилизацияда учраётган глобал муаммолар – зўравонлик, адолацизлик, маданий ва экологик инқирозларга қарши универсал тамойиллар эканлиги фалсафий асосга эга эканлигига доир хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистондаги Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази томонидан ташкил этилган “Маҳатма Ганди-тинчлик элчиси” мавзусидаги семинарини ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистондаги Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Халқ дипломатияси марказининг 2025 йил 11 сентябрдаги 525/25-сон маълумотномаси). Натижада, илмий тадқиқот натижалари ва хулосалари глобаллашув жараёнида инсонлар ўртасида ўзаро келишмовчиликка барҳам бериш ва муроса маданиятини шакллантириш, шунингдек, истиқболда икки давлат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар соҳалар ривожига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish