Хомидов Хожиакбар Адхамович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бизнес соҳасида логистикани бошқариш усуллари ва механизмини такомиллаштириш”, 08.00.13 – Менежмент ва 08.00.05- “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти” .
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Iqt6191
Илмий раҳбар: Аскаров Нодирбек Ибрагимович, иқтисодиёт  фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.07.02 
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Абдужаббор иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Паязов Мурод Максудович иқтисодиёт фанлари доктори, доцент 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон бизнес соҳасида логистикани бошқариш усуллари ва механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вилоятлар кесимида логистик хизматларни бошқариш самарадорлигини интеграл рейтинг кўрсаткичини иқтисодий, инфратузилма таъминоти, инновацион самарадорликлар ва инсон капитали каби тўрт таркибий блоклар орқали баҳолаш асосида ҳудудлараро логистик таъминот самарадорлиги ҳолати бўйича тафовутларни камайтириш орқали ошириш таклифи илмий асосланган;
логистик хизматларни бошқарув механизмини технологик жиҳатдан таркиби асосий (WМС+ТМС) ва ёрдамчи (РФИД + ГПС + ИоТ + БигДата + АИ) бошқарув технологияларига асосланган ЭРП тизими орқали такомиллаштириш асосида 3 ПЛ ва ундан юқори форматдаги логистик хизматлар кўрсатиш амалиётини ривожлантириш таклифи ишлаб чиқилган;
логистик хизматларни бошқариш амалиётини ДХШ механизмининг БОТ (Буилт-Операте-Трансфер), БОО (Буилт-Оwн-Операте), БООТ (БУИЛТ-ОWН-ОПЕРАТЕ-ТЕРАНСФЕР), ДБФО (Десигн-Буилт-Финанcе-Операте) ва консессия шакллари орқали такомиллаштириш таклифи ишлаб чиқилган;
2025-2030-йилларда логистик хизматларни бошқариш механизмини такомиллаштириш орқали ташиш ва сақлаш соҳасида яратиладиган қўшилган қиймат ҳажми бўйича базавий, пессимистик ва оптимистик ссенарияларга асосланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бизнес соҳасида логистикани бошқариш усуллари ва механизмини такомиллаштириш йўналишлари борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
вилоятлар кесимида логистик хизматларни бошқариш самарадорлигини интеграл рейтинг кўрсаткичини иқтисодий, инфратузилма таъминоти, инновацион самарадорликлар ва инсон капитали каби тўрт таркибий блоклар орқали баҳолаш асосида ҳудудлараро логистик таъминот самарадорлиги ҳолати бўйича тафовутларни камайтириш орқали ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 7-августдаги 502-сон “Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш марказига қўшимча вазифалар юкланганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019-йил 12-апрелдаги 305-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори иловасининг 3-а-9 бандининг 5-хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 26-ноябрдаги 4/11769-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида логистика самарадорлиги индексида республиканинг ўрнини яхшилашга тўсқинлик қилаётган мавжуд муаммоларнинг тизимли таҳлилини олиб боришга эришилган;
логистик хизматларни бошқарув механизмини технологик жиҳатдан таркиби асосий (WМС+ТМС) ва ёрдамчи (РФИД + ГПС + ИоТ + БигДата + АИ) бошқарув технологияларига асосланган ЭРП тизими орқали такомиллаштириш асосида 3 ПЛ ва ундан юқори форматдаги логистик хизматлар кўрсатиш амалиётини ривожлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 27-январдаги ПҚ-28-сон “Ўзбекистон Республикаси транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 1-иловаси, 3-бобининг 3-хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 26-ноябрдаги 4/11769-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида мултимодал тамойилини максимал даражада амалга ошириш имконини берувчи логистика хизматлари бозорини ривожлантиришда 3ПЛ ва ундан юқори форматда хизматлар кўрсатишга ихтисослашган йирик миллий транспорт операторлари фаолиятини ташкил этилишини рағбатлантиришга эришилади.
логистик хизматларни бошқариш амалиётини ДХШ механизмининг БОТ (Буилт-Операте-Трансфер), БОО (Буилт-Оwн-Операте), БООТ (БУИЛТ-ОWН-ОПЕРАТЕ-ТЕРАНСФЕР), ДБФО (Десигн-Буилт-Финанcе-Операте) ва консессия шакллари орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 27-январдаги ПҚ-28-сон “Ўзбекистон Республикаси транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 1-иловаси, 4-боби, 2-параграфининг 6-хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 26-ноябрдаги 4/11769-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида ўзининг ҳаракат таркибига эга бўлган юк ташувчи компания операторларни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар, шунингдек, темир йўл транспорти инфратузилмасидан фойдаланиш учун мустақил компания – операторларга тенг имкониятлар тақдим этиш механизмини яратишга эришилади.
2025-2030-йилларда логистик хизматларни бошқариш механизмини такомиллаштириш орқали ташиш ва сақлаш соҳасида яратиладиган қўшилган қиймат ҳажми бўйича базавий, пессимистик ва оптимистик ссенарияларга асосланган ҳолда ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 27-январдаги ПҚ-28-сон “Ўзбекистон Республикаси транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 3-иловасида келтирилган мақсадли кўрсаткич ва индикаторларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 26-ноябрдаги 4/11769-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида ташиш ва сақлаш соҳасида яратилган қўшилган қиймат ҳажми пессимистик ссенарияда 25,2 фоизга камайиши, базавий ссенарияда – 10,5 фоизга, оптимистик ссенарияда эса 28,2 фоизга ортиши мумкинлиги аниқланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish