Хидирова Гулноза Халиловнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси: “Масофавий таълим терминологияси: ортологик шакли ва лексикографик талқини (инглиз ва ўзбек тили материаллари асосида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Fil2790.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
Илмий раҳбар: Баҳриддинова Башорат Мадиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.Fil.12.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Маматов Абди Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор; Жўраева Малоҳат Муҳаммадовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
 Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: инглиз ва ўзбек тили материаллари асосида масофавий таълим терминларини бир тизимга йиғиш, инглизча ўзлашма терминларнинг ягона ортологик шаклини белгилаш ҳамда лексикографик талқин этиш мезонларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
масофавий таълим терминлари бир тизимга йиғилган, мураккаб мегатизим ҳисобланган таълим терминологиясида тутган ўрни очиб берилган, шаклланиш тарихи, тараққиёт босқичлари, генетик асослари, семантик гуруҳлари аниқланган;
инглиз ва ўзбек таълим тизимининг ўзига хослигидан келиб чиқиб айрим масофавий таълим терминларининг дефинициясида тафовутлар мавжудлиги фее-пайинг счоол (пулли мактаб), публиc счоол (АҚШда давлат мактаби, Британияда пулли/хусусий мактаб), алтернативе эдуcатион (муқобил таълим), ҳомесчоолинг эдуcатион (уй мактаби), монтессори эдуcатион (монтессори таълим), Wалдорф счоолс (Валдорф мактаблари), суммерҳилл счоол (ёзги мактаб), опен cлассроом счоолс (очиқ мактаблар), чартер счоолс (чартер (маҳаллий) мактаб), тютор, фасилитатор, ментор, коуч, эдвайзер, модератор, инвигилатор, монтессори мактаб, Қоракўл мактаби, Президент мактаби, ижод мактаби, ихтисослашган мактаб каби терминлар мисолида ёритилган;
масофавий таълим терминологиясининг бойиш манбалари, термин ўзлаштириш йўллари, соҳа лексикасида кўпайиб бораётган термин-варваризмлар (ҲЕМИС, Моодле, Леарнинг Манагемент Сйстем (ЛМС), ГПА, СCОРМ, Wиндоwс, Э-леарнинг, Д-леарнинг, М-леарнинг, Зоом, Скйпе, Форум, Чат); терминологик вариация (онлайн, он-лайн, он лайн; офлайн, оф-лайн, офф лайн; Хеймс, Ҳеймис, хемис, ҳемис; Модле, Модул, Модл, Моодл, Мудл; ЗУМ, ЗУММ Зум); дублетлар (э-леарнинг cоурсе, электрон ўқув курс, электрон курс;cредит-ҳоур, кредит-соат, кредит); полисемия, синонимия, термин-алогизм масалаларига ойдинлик киритилган;
ўзбек тилига ассимиляция қилинмаган инглизча ўзлашма терминларни терминографик формализациялаш, структур-грамматик шаклини белгилаш, фонетик, график, орфографик ўзлаштириш, эквивалент термин ясаш орқали миллийлаштирилган термин-орфограммаларни илмий асослаш, турли шакл ва мазмунда қўлланаётган соҳа терминларини бир тартибга келтириш ҳамда масофавий таълим терминларини соҳавий терминологик луғатларда талқин қилиш мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилида тузилган ортологик ўқув воситалари мисолида меъёрий ўқув луғатларни тузишнинг лингвистик асосларини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
масофавий таълим терминологиясининг шаклланиш тарихи, тараққиёт босқичлари, генетик асослари, семантик гуруҳлари, структур-грамматик таркиби, эквивалент термин ясаш йўллари, морфологик-деривацион қолипларини инглиз ва ўзбек тили материаллари асосида аниқлашга доир хулосалардан Қарши давлат университетининг  АИФ-2/17 рақамли “Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўқув жараёнини ташкил этишда янги технологиялар” номли илмий-амалий лойиҳада (2020-2021-йй.) фойдаланилган (2023-йил 2-декабрдаги 03/4610-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу тадқиқот иши доирасида тўпланган материаллар, масалаларини таҳлил қилишда илмий ҳамда амалий манба бўлиб хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тили материаллари асосида масофавий таълим терминологиясининг ўзлашмалар ва ички имкониятлар ҳисобидан бойиш манбалари, термин ўзлаштириш йўллари, соҳа лексикасида кўпайиб бораётган термин-варваризмлар, терминологик вариация, дублетлар, полисемия, синонимия, термин-алогизм масалаларига доир амалий натижалари ва материалларидан 2021-2023 йилларга мўлжалланган СУЗ-800-21-ГР-3181 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли Қарши давлат университетида бажарилган халқаро гранд лойиҳасида фойдаланилган(2023-йил 1-декабрдаги 03/4601-сонли маълумотномаси). Натижада масофавий таълим лексикасига хос коъп маъноли, синоним терминлар, алогизмларни соҳавий луғатларда лексикографик анъаналар асосида лингвистик талқин қилиш мезонлари ишлаб чиқилган;
ўзбек тилига ассимиляцияга учрамаган инглизча ўзлашма терминларни терминографик формализациялаш, фонетик, график, орфографик ўзлаштириш, миллийлаштирилган термин-орфограммаларни илмий асослаш, турли шаклда қўлланаётган вариантдош терминларни тартибга келтириш ва соҳавий терминологик луғатларда талқин қилиш мезонларини ишлаб чиқишга доир натижалардан “Масофавий таълим терминларининг инглизча-ўзбекча ўқув луғати”ни тузишда фойдаланилган. (ИСБН 978-9943-8894-1-5) Натижада ёзма нутқ меъёрларини тартибга солиш, такомиллаштириш ва ўргатишга мўлжалланган лингводидактик воситаларни тузишга эришилган;
масофавий таълим терминологиясининг ўзлашмалар ва ички имкониятлар ҳисобидан бойиш манбалари, термин ўзлаштириш йўллари, соҳа лексикасида кўпайиб бораётган термин-варваризмлар, терминологик вариация, дублетлар, полисемия, синонимия, термин-алогизмни илмий асослашга доир тавсиялардан Қашқадарё вилоят телерадиокомпанияси адабий-бадиий, маънавий-маърифий дастурлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Қашқадарё телерадиокомпаниясининг 2023-йил 10-ноябрдаги 1705223-сон маълумотномаси) Тадқиқот натижалари асосида давлат тилининг софлигини таъминлаш, аҳолининг нутқ маданиятини ошириш ҳақидаги тарғибот ишлари мазмуни мукаммаллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish