Sayt test rejimida ishlamoqda

Халмуратова Мухаббат Куралбаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўпка хирургиясида гемо- ва аэростаз учун биологик мос келувчи имплантант самарадорлигини клиник-экспериментал баҳолаш», 14.00.27–Хирургия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Tib791.

Илмий раҳбар: Худайбергенов Шухрат Нурматович, тиббиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.

Расмий оппонентлар: Акбаров Миршавкат Миролимович, тиббиёт фанлари доктори; Беркинов Улугбек Базарбаевич, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: А.В. Вишневский номидаги Хирургия миллий тиббий текшириш маркази Федерал давлат бюджет ташкилоти (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: янги зарурий аэро- ва гемостатик хусусиятлари бўлган биологик мос имплантларни клиник-экспериментал баҳолаш натижалари асосида ўпкада жарроҳлик амалиётлари натижаларини яхшилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк маротаба тажрибада ўпка жарроҳлигида қон кетишни тўхтатиш ва аэростаз мақсадида маҳаллий хом ашёлардан (ГОСТ 2.001-90 конструкторлик ҳужжатларига мувофиқ ECKD комплекс стандартларга мос келадиган) биологик мос имплантат ишлаб чиқилган;

тажрибада биологик мос имплантатнинг ёпишқоқлик хусусиятларини, аэро- ва гемостатик самараси сифатини, таъсир этадиган тўқима соҳасидаги механик мустаҳкамликни аниқлаш орқали ўпка тўқимаси нуқсонини алмаштиришда ишлатилиш имконияти исботланган;

тажрибада биологик мос имплантатнинг тиббий биологик хавфсизлиги аниқланган ва ҳайвонлар организмида ушбу конструкциянинг герметиклиги, токсик, қўзғатувчи, аллергик таъсири синаб кўрилган;

асосий касалликнинг асоратли кечиши хавфи омиллари мавжуд ҳолатларда (сурункали ўпка обструктив касаллиги, эмфизема) ўпка резекцион амалиётларидан кейин аэро- ва гемостаз ўзгаришлари ривожланиш частотаси ва патоморфологик хусусиятлари аниқланган;

ўпка тўқимаси паренхимасидаги нуқсонларнинг ўлчами ва юзаси ҳолатини ҳисобга олган ҳолда янги маҳаллий биологик композит полимер имплантатларини клиник қўллаш мезонлари аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўпка касалликлари бўлган беморларни жарроҳлик усулида даволашни яхшилаш бўйича илмий изланишлар натижаларига кўра:

“Ўпка жарроҳлигида биомутаносиб имплантатнинг қўлланилиши” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 3 июндаги 8н-з/95-сон маълумотномаси). Таклиф этилаётган тавсиялар беморларни амбулатор кузатиш ва шифохонада даволаниш муддатини қисқартирган;

ўпка касалликлари бўлган беморларни жарроҳлик усулида даволашни такомиллаштириш бўйича бажарилган диссертация ишидан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, У.Халмуратов номидаги Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт маркази жарроҳлик бўлимлари амалий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 3 июндаги 8н-з/95-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. Таклиф этилаётган тадқиқот натижалари асосида ўпка касалликлари билан оғриган беморларга ихтисослаштирилган юқори технологик тиббий ёрдам кўламини сезиларли равишда кенгайтиришга, ўпкада амалиётлардан кейинги аэро- ва гемостаз бузилишлари ривожланиш хавфини камайтиришга эришилган, асоратларнинг умумий частотасини 14,7% дан 2,9% гача ва узоқ муддатли шифохонада ётиш заруратини 32,4% дан 11,4% гача камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish