Sayt test rejimida ishlamoqda

Мавлянов Зафар Искандаровичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дори этиологияли аллергиянинг клиник-фармакологик ва иммуногенетик жиҳатлари», 14.00.17–Фармакология ва клиник фамакология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2018.3DSc/Тib322.

Илмий маслаҳатчи: Даминова Лола Тургунпулатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Тib.30.02.

Расмий оппонентлар: Хамраев Аброр Асрорович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Назаров Озод Ахмедович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Набиев Тальат Абдуваҳабович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Н.И.Пирогов номли Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: дори аллергияси, унинг гендер хусусиятлари, клиник вариантлари билан дори гуруҳлари орасидаги боғлиқлик, юзага келишидаги даврийлик ва баъзи генлар мутацияларини инобатга олган ҳолда, учраши ва ривожланиш хавфини  прогнозлаштириш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

дори этиологияли Квинке шиши ва токсикодермиянинг учрашида мавсумийлик ва ярим йиллик ритм ҳамда ушбу аллергия турлари ўртасида қарама-қарши боғлиқлик мавжудлиги исботланган;

илк бор аллергик асоратнинг этиологик омили сифатида дори воситалари қарийб ярмисининг организмда кимёвий парчаланиши, қолган ярмисини эса микробга қарши дори воситалар сифатида микробларнинг уларга нисбатан сезгирлиги паст даражада эканлиги асосланган;

сенсибилизация шароитида жигар монооксигеназ тизими функционал фаоллигининг пасайиши ва иммун тизими билан қарама-қарши боғлиқлиги ҳамда дори аллергияси ривожланиш хавфи билан CYP2C9 гени Arg144Cys полиморфизми ассоциацияси мавжудлиги аниқланган;

дори воситаларининг организмда метаболизга учраш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда анафилактоид реакция ва токсикодермия кўринишидаги аллергия келиб чиқиш хавфини эрта аниқлаш усули ишлаб чиқилган;

илк бор дори этиологияли аллергияларнинг маҳаллий шароитда бошқа турдаги аллергиялар ичидаги ўрни, аллергик асорат чақирган дори воситалари билан боғлиқлиги, клиник намоён бўлиш шаклларини энг кўп учрайдиган ёш оралиғи ва жинс тури ҳамда улар ўзгариши динамикаси аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Дори этиологияли аллергияларни дори турига, бемор жинси ва ёшига, йил мавсумларига боғлиқлиги бўйича олинган илмий натижалар асосида:

“Дори этиологияли аллергия: тарқалганлиги, патогенези ва клиник намоён бўлиш шакллари” мавзусидаги услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2011 йил 3 майдаги 8Н-Д/64-сон маълумотномаси). Мазкур  услубий тавсиянома дори воситаларига аллергия асоратлар хавфининг олдини олиш имконини берган;

“Дори этиологияли аллергияни прогнозлаш усули” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 19 апрелдаги 8Н-р/149-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома бемор ёши ва жинси, аллергиянинг клиник вариантлари, мавсумий хусусиятлари, қўлланилган дори воситасининг метаболизмга учраши ёки антибиотикка резистентлик даражаси кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда аллергик асоратлар келиб чиқишининг олдини олиш имкониятини яратган;

дори воситаларига аллергик асоратларнинг келиб чиқишида аҳамият касб этувчи омилларни инобатга олган ҳолда шакллантирилган номограмма ва электрон дастур тиббиёт амалиётига, жумладан Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматик касалхонаси асаб касалликлари  бўлими, Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси 1-умумий терапия бўлими амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 23 майдаги 8н-д/82-сон 23.05.2019). Изланиш натижаларини амалиётга татбиғи яратилган усулни дори аллергиялари келиб чиқиш хавфини бошқа усулларга нисбатан аниқроқ ва самарали аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish