Халмухамедова Махбуба Аслановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Нақшбандия тариқати воситасида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини такомиллаштиришнинг назарий-педагогик асослари”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Ped8087
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Жуманова Фатима Ураловна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02.
Расмий оппонентлар: Мусурмонов Рахматилла, педагогика фанлари доктори, доцент; Худойқулов Хол Жумаевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади нақшбандия тариқати асосида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини такомиллаштиришнинг назарий-педагогик асосларини ривожлантириш бўича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
касбий компетентликни нақшбандия таʼлимоти қадриятлари асосида ривожлантириш тамойиллари касбий компетентлик даражасини оширишнинг педагогик-психологик шарт-шароитлари, таʼлим технологиясининг ташкилий шакллари, устоз-шогирд анʼаналари асосида талабаларнинг мустақил фаолиятини ташкил этиш ҳамда таʼлим ресурсларини қадриятлар негизида дидактик жиҳатдан интеграциялаш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари талабаларда касбий компетентликни шакллантириш мазмуни, ўқитиш тизимини ташкил этишнинг аксеологик, мотивацион, ҳиссий, иродавий ва амалий имкониятларини нақшбандия қадриятларига асосланган ҳолда прагматик ва эмпирик омиллар воситасида ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини такомиллаштиришнинг педагогик модели талабаларда касбий компетентликни такомиллаштиришда нақшбандия тариқатининг функсионал, профессионал ва персептив хусусиятларини технологик таълимни ўқитишга квалиметрик мезонлар орқали татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган;
нақшбандия тариқати таʼлимотидаги устоз-шогирд анъаналарининг илғор жиҳатларини таʼлим амалиётига татбиқ этиш механизмлари талабаларнинг касбий компетентлигини такомиллаштиришнинг миқдор ва сифат кўрсаткичларини оширишнинг мезонларини аксеологик мезон кўрсаткичларига мувофиқ назарий-методик жиҳатдан аниқлаштириш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Педагогик олий таълим муассасалари технологик таълим йўналиши талабаларининг касбий компетентлигини нақшбандия тариқати таълимоти асосида такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
касбий компетентликни нақшбандия таʼлимоти қадриятлари асосида ривожлантириш тамойиллари касбий компетентлик даражасини оширишнинг педагогик-психологик шарт-шароитлари, таʼлим технологиясининг ташкилий шакллари, устоз-шогирд анʼаналари асосида талабаларнинг мустақил фаолиятини ташкил этиш ҳамда таʼлим ресурсларини қадриятлар негизида дидактик жиҳатдан интеграциялаш га доир таклифлар “Технология таълими практикум. Сервис хизмати (тикувчилик)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 27-мартдаги 68-сонли буйруғига асосан № 68-207 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, педагогик олий таълим муассасалари технологик таълим йўналишининг дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари талабаларда касбий компетентликни шакллантириш мазмуни, ўқитиш тизимини ташкил этишнинг аксеологик, мотивацион, ҳиссий, иродавий ва амалий имкониятларини нақшбандия қадриятларига асосланган ҳолда прагматик ва эмпирик омиллар воситасида ривожлантиришга оид таклиф ва тавсиялар Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси Миллий институти Қорақалпоғистон филиали томонидан бажарилган А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилди (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси Миллий институти Қорақалпоғистон филиалининг 2025.03.09 даги 348-сонли маълумотномаси). Натижада, тарихий қадриятлар, аждодларимизнинг бой маънавий меросини ўрганиш орқали талабаларда касбий компетентликни янада такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини такомиллаштиришнинг педагогик модели талабаларда касбий компетентликни такомиллаштиришда нақшбандия тариқатининг функсионал, профессионал ва персептив хусусиятларини технологик таълимни ўқитишга квалиметрик мезонлар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2025-йил август ва декабр ойларида эфирга узатилган “Ўзбекистон ёшлари” ҳамда “Таълим ва тараққиёт” номли дастурлар ссенарийларини тайёрлашда (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 2026 йил 5-мартдаги 05-09-385-сонли далолатномаси). Натижада, нақшбандия тариқатидаги устоз-шогирд анъаналарининг илғор жиҳатларини таълим амалиётига татбиқ этиш ва оммалаштиришга хизмат қилган.