Sayt test rejimida ishlamoqda

Парпиев Аброр Мухиддиновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сумитион омайт пестицидларининг токсик таъсир механизмининг гигиеник жиҳатларни ўрганиш ва заҳарланишларни эрта ташхислаш, даволаш ва олдини олишнинг патогенетик усулларни ишлаб чиқиш», 14.00.07–Гигиена (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tib471.

Илмий раҳбар: Садиков Аскар Усманович, тиббиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06. 2017.Tib.30.03.

Расмий оппонентлар: Худайберганов Анатолий Сагатбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бахритдинов Шахоб Самарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: қишлоқ хўжалигида кенг қўлланилувчи Сумитион ва Омайт пестицидлари билан заҳарланишни эрта ташхислаш, патогенетик профилактика ишларини олиб бориш ва метаболик жараёнларни коррекция қилиш усулларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

пахта етиштиришда ўсимлик зараркунандаларига қарши ишлатиладиган Сумитион ва Омайт пестицидларини ўрганилмаган заҳарлилик таъсир механизмини, организм заҳарланишини махсус даволаш йўли билан зарарсизлантириш ва профилактикаси, патогенетик усулларини ҳамда пестицидлар билан сурункали заҳарланишларни камайтириш асосланган;

пестицидлар таъсирида метаболик силжишларнинг ўзаро алоқаси ва  боғлиқлиги, кўп қиррали биокимёвий тестлар комплексини қўллаш сабабли, организмга инсектицидларнинг таъсирини эрта намоён бўлишида ташхислаш ҳамда метаболик бузилишларни патогенетик коррекциялаш тартиби исботланган;

Сумитион ва Омайт пестицидлари таъсирида организмнинг махсус реакциялари,  кимёвий моддаларнинг биологик таъсирини, препаратларни углевод-энергетик, азот, липид алмашинув, яъни жигарнинг тўлақонли иш функциясини таъминловчи модда алмашинув турларига таъсир характери асосланган;

биологик тестлар комплексини қўллаш сабабли пестицидлар таъсири остида метаболик силжишларнинг ўзаро алоқаси ва ўзаро боғлиқлиги, наъматак меваларининг қайнатмаси ва тиотриазолиндан ташкил топган сунъий ва ўсимлик дори воситаларини киритиш орқали метаболик жараёнларни бошқариш механизми ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Сумитоино, Омайт пестицидаларнинг токсик таъсир механизмининг гигиеник жиҳатларни ўрганиш ва заҳарланишларни эрта ташхислаш, даволаш ва олдини  олишнинг патогенетик усуллари ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Дончилик корхоналарида ишлайдиган ишчилар саломатлик ҳолатига пестицидалр таъсирининг асосий хусусиятлари ва  биологик фаол моддалар  орқали заҳарланишларни олдини олишнинг янги усулларни ишлаб чиқиш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 11 декабрдаги 8н-д/268-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма қишлоқ хўжалиги корхоналарида ишчиларининг пестицидалардан заҳарланишларини аниқлаш, патогенетик даволаш тизимини ишлаб чиқишни баҳолаш имконини берган;

«Пестицидларнинг (Сумитон, данитол, омайт) организмга ўзига хос хусусияти билан таъсири, биологик фаол моддалар юбориш орқали фармакосанация услублари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 11 декабрдаги 8н-д/268-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма  қишлоқ хўжалигида Сумитон, Данитол, Омайт пестицидларни юбориш  орқали организмга ўзига хос хусусияти билан таъсирини камайтириш, ишчиларининг пестицидалардан заҳарланишларини аниқлаш, патогенетик даволаш тизимини ишлаб чиқишни баҳолаш имконини берган;

Сумитоино, Омайт пестицидаларнинг токсик таъсир механизмининг гигиеник жиҳатларни ўрганиш ва заҳарланишларни эрта ташхислаш даволаш ва олдини олишнинг патогенетик усуллари баҳолаш самарадорлигига эришиш натижасида олинган илмий натижалар Республика давлат санитария эпидемиология назорати маркази, Тошкент, Фарғона ва Наманган вилояти, Тошкент шаҳар давлат санитария эпидемиология назорати маркази, Санитария гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти клиникаси  клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 3 майдаги 8н-з/100-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижалар пестицидлар билан сурункали заҳарланиши ташхислаш ва захарланишларни биологик фаол моддалар билан даволаш, касб касалликларни келиб чиқишини олдини олиш, беморларнинг шифохонада даволаш муддатини 2 кунга камайтиришдан имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish