Арипова Мадина Халимджановнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Маҳаллий дала шпатлари асосида сеолит-НаХ олиш технологияси ва қўлланилиши», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Т5562.
Илмий раҳбар: Аминов Зайир, кимё фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/2025.27.12.К/Т.12.05.
Расмий оппонентлар: Шукуров Жамшид Султонович, техника фанлари доктори, профессор; Мукимов Абдулло Соатович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий дала шпати асосида сеолит-НаХ олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий хом ашёлардан дала шпати ҳамда гранит минерали асосида синтетик қуйи модулли Т = 80-90 °С ҳароратда 6 соат давомида А типдаги сеолит синтез бўлади, Т = 95-100 °С ҳароратда 12 соат давомида Х типдаги сеолитлар олинган;
Самарқанд вилояти ҳудудида мавжуд табиий гранит минерали асосида сеолит синтез қилинган; 
олинган синтетик сеолитларнинг табиий газларни тозалаш-қуритишда муҳим бўлган адсорбсион хоссаларини тадқиқ этиш натижасида сувга чидамлилик масса улуши 99,3%, динамик сиғим сув буғи бўйича 118 мг/см3, механик мустаҳкамликга эга  18,6 кг/таблетка бўлган сеолит синтез қилинган;
синтетик сеолитлар олиш учун масса жиҳатдан компонентлар қуйидагича бўлиши лозимлиги аниқланган: гранит – 80 %; алюминий оксиди – 7%; натрий ишқори – 13%;
олинган На-Х формада сеолит табиий газни намликдан қуритишда қўлланилди, синтез қилинган сеолит 280 – 285 мг/г намлик сиғимига эга, сувга чидамлилик масса улуши 99,8% ни ташкил қилиши аниқланган;
синтетик сеолитлар олиш учун материал баланс, технологик режим ҳамда технологик схема ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қуйи модулли синтетик сеолитлар олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган сеолитлар наминалари “Муборак газни қайта ишлаш заводи” да синовлардан ўтказиди ҳамда табиий газларни қуритиш-тозалашда қўллашга жорий қилинган (“Муборак газни қайта ишлаш заводи”нинг 2025 йил 1 майдаги 703-ҒК-05-сонли маълумотномаси). Натижада, синов натижаларига кўра олинган маҳсулотлар газларни намликдан қуритишда қўллаш мумкинлиги, бунда “шудринг нуқтаси” – 38 ºС га қадар намлик ёʻқотилишига эришиш имконини берган;
синтез қилинган сеолит-НаХ Муборак газни қайта ишлаш заводида табиий газни намликдан қурутиш мақсадида адсорбент сифатида амалиётда қўлланилди (“Муборак газни қайта ишлаш заводи” нинг 2025 йил 1 майдаги 703- ҒК-09-сонли маълумотномаси). Натижада, импорт ўрнини босувчи адсорбентларни маҳаллийлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish