Sayt test rejimida ishlamoqda

Давлатов Салим Сулаймоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Операциядан кейинги вентрал чуррали беморларни хирургик даволаш», 14.00.27–Хирургия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib102.

Илмий раҳбар: Шамсиев Азамат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.

Расмий оппонентлар: Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ибадов Равшан Алиевич, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бошқирдистон давлат тиббиёт университети олий таълим Федерал давлат бюджет таълим муассасаси.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: герниопластика усулининг тактик-техник жиҳатларини такомиллаштириш ва усулни танлашни оптималлаштириш йўли билан амалиётдан кейинги вентрал чурраларни даволаш самарадорлигини яхшилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қорин тўғри мушаклари апоневрози морфологик тузилишининг ёшга кўра ўзгариши, шунингдек қорин олд деворининг мустаҳкамлигига таъсир этувчи, механик зўриқишга мослашувини камайтирадиган ва амалиётдан кейинги вентрал чурраларни шаклланиши ёки қайталанишига сабаб бўлувчи омиллар аниқланган;

катта вентрал чуррали беморларни амалиётгача юрак-қон томир ва нафас олиш тизимини герниопластикадан кейинги интраабдоминал гипертензияга мослашишига тайёрлаш учун такомиллаштирилган пневматик белбоғ-бандажни қўллаш усуллари ишлаб чиқилган;

мушак-апоневроз қавати нормал қон айланишини сақлаб қолган ҳолда бўшлиқ ҳосил қилмайдиган апоневроздан дубликат ҳосил қилинишини таъминлайдиган модификация қилинган чоклардан фойдаланиб, вентрал чурраларнинг олдини олиш ва даволаш усули такомиллаштирилган;

қорин птози бўлган беморларда аллогерниопластикани қўллаш вақтида протезни мустаҳкамлаш техник босқичини оптималлаштириш учун “Тиббий игна тутқич”и асбоби такомиллаштирилган;

кундалик жисмоний, ақлий ва ижтимоий фаолиятнинг қийматини фарқлаш орқали амалиётдан кейинги вентрал чурраларни герниопластикасидан сўнг беморларнинг ҳаёт сифатини баҳолаш учун шкаланинг аниқ бирлаштирган клиник ва инструментал мезонлари аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Амалиётдан кейинги вентрал чуррали беморларни ташхислаш ва жарроҳлик усулида даволашни яхшилаш бўйича олинган илмий изланишлар натижалари асосида:

такомиллаштирилган «Тиббий игна тутқич» учун Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали патенти олинган (№ FAP 01325 19.09.2018). Таклиф этилган воситанинг қўлланилиши муолажани ортиқча вазн фонида протезни мустаҳкамлаш билан боғлиқ техник қийинчиликларни камайтириш, амалиёт вақтини қисқартириш имконини берган;

«Амалиётдан кейинги вентрал чуррали беморларни олиб бориш алгоритми» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 28 майдаги 8н-з/84-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар амалиётдан кейинги вентрал чуррали беморларда амалиёт тактикасини танлашни оптималлаштириш имконини берган;

амалиётдан кейинги вентрал чуррали беморларни ташхислаш ва хирургик даволаш сифатини ошириш бўйича бажарилган диссертация ишидан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 28 майдаги 8н-з/84-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. Амалиётдан кейинги вентрал чуррали беморларни жарроҳлик усулида даволашнинг тактик ва техник жиҳатларини такомиллаштириш натижаларини жорий этиш амалиётдан кейинги асоратларнинг умумий кўрсаткичини 18,5% дан 8,5% гача камайтириш, шу жумладан, жароҳатга боғлиқ асоратларни 11,9% дан 4,9% гача, қорин бўшлиғидан ташқари асоратларни 6,9% дан 3,7% гача, шунингдек турли хил герниопластика турларидан кейин жарроҳлик усулида даволаш ва реабилитация даврларини сезиларли даражада камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish