Sayt test rejimida ishlamoqda

Узоқов Ғулом Норбоевичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Мева-сабзавот омборлари иссиқлик-совуқлик таъминоти тизимининг энергетик самарадорлигини ноанъанавий энергия манбаларидан фойдаланиб ошириш усуллари»,  05.05.04-«Саноат иссиклик энергетикаси» ихтисослиги (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /техника фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 12.05.2015/В2015.1.Т468.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик- иқтисодиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва энергетика ва автоматика институти, 16.07.2013.Т.02.01.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Захидов Ромэн Абдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор, академик.

Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мухиддинов Джалолиддин Носирович, техника фанлари доктори, профессор; Авезов Раббанақул Рахмонович, техника фанлари доктори,  профессор;  Искандаров Зафар Самандарович техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон ФА Ион-плазма ва лазер технологиялари институти қошидаги махсус конструкторлик технологик бюроси.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади: ноанъанавий энергия манбаларидан фойдаланиш асосида мева-сабзавот омборларининг энергия самарадор иссиқлик-совуқлик таъминоти тизимини ишлаб чиқишдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

мева-сабзавот омборларининг иссиқлик-совуқлик таминоти тизимида ноанъанавий энергия манбаларидан фойдаланишнинг илмий асосланган  принципиал схемалари ишлаб чиқилган;

паст потенциалли вентиляция чиқинди иссиқлиги, мева-сабзавот маҳсулотларининг нафас олиш иссиқлиги ва совутиш агентининг конденсацияланиш иссиқлигини утилизация қилиш усулига асосланган, қўшимча иссиқ сув олинадиган иссиқлик насосли иссиқлик-совуқлик таъминоти тизими ишлаб чиқилган;

илк бор омборларда оптимал намлик режимини сақлаш учун қуёш энергияси ва совутиш камерасининг паст потенциалли чиқинди иссиқлиги қўлланиладиган энергия самарадор ҳавони намлантириш тизими ишлаб чиқилган;

совутиш цикли орқали бир вақтда иситиш ва совутиш амалга ошириладиган энергия самарадор “Сабзавот омбори - гелиоиссиқхона” қўшма термодинамик тизими ишлаб чиқилган;

совутиш камераси ва маҳсулотлар штабелида нобарқарор иссиқлик-намлик режимини чуқур тадқиқот қилиш имконини берадиган, маҳсулотларни табиий совуқлик билан совутишда иссиқлик ва масса алмашинуви жараёнларининг такомиллаштирилган математик модели ишлаб чиқилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Иссиқлик насосли иссиқлик-совуқлик таъминоти тизимининг схемалари, мева-сабзавот омборларнинг энергетик самарадорлигини ошириш усуллари, энергия самарадор “Сабзавот омбори-гелиоиссиқхона” қўшма тизими ва пиролиз қурилмалари Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимига кирувчи корхоналар, жумладан, Қашқадарё вилоятининг «Бахт», «Довруғ» ва «Нишонбой Алламуратович» фермер хўжаликларида жорий этилиб, мева-сабзавот омборларининг энергия таъминотида 23 фоизи (721,8 кВт.соат/тонна) энергия сарфи камайиши ва омборларнинг технологик эҳтиёжи учун ишлатиладиган иссиқ сув таъминотида 14068 м3табиий газ (17,28 тонна шартли ёқилғи) тежалиши ҳисобига умумий ўртача йиллик иқтисодий самара 104 млн. сўмни ташкил этган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2015 йил 27 апрелдаги 02/15-350-сон маълумотномаси). 

Yangiliklarga obuna bo‘lish