Бимбетов Алимжан Утарбаевичнинг 
филология фанлари бўйича  фалсафа доктори (PhD) 
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қорақалпоқ ва рус тилларида каузал муносабатларнинг ифодаланиш усуллари”, 10.00.06 – “Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Fil6782.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Алниязов Айтмурат Исмайлович, филология фанлари доктори (DSc), профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.04.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдиназимов Шамшетдин Нажимович, филология фанлари доктори, профессор; Рузметов Сурожбек Аллаберганович, филология фанлари бо'йича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ ва рус тилларидаги каузатив муносабатларнинг воқеланиш усулларини тавсифлаш ва қиёсийлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рус ва қорақалпоқ тилларида каузал муносабатларни ифодалаш усулларининг лексик-грамматик ва семантик хусусиятлари қиёсий жиҳатдан комплекс таҳлил қилиниб, флектив ва агглютинатив тил тизимлари ўртасидаги типологик ўхшашлик ва фарқлар аниқланган;
каузал муносабатлар тушунчаси когнитив табиатга эга бўлган ва ўзига хос синтактик, морфологик ҳамда лексик-семантик воситалар орқали амалга ошириладиган функсионал-семантик алоқа сифатида аниқланган;
рус ва қорақалпоқ тилларида сабабий конструксияларнинг формал, семантик ва прагматик хусусиятларига асосланган ҳолда структур моделлар қўлланилишининг прагматик ва услубий ўзига хослиги  далилланган;
рус ва қорақалпоқ тилларининг амал қилаётган каузал конструксияларнинг структуравий-семантик турлари аниқланиб, уларнинг қиёсий аспектдаги ўзаро мувофиқлик хусусиятлари белгиланган, тиллараро интерпретация назарияси ва таржима ўзгаришларининг ўзига хос таснифи исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муаммони ўрганиш давомида олинган натижаларга асосланиб: 
рус ва қорақалпоқ тилларида каузал муносабатларни ифодалаш усулларининг лексик-грамматик ва семантик хусусиятлари қиёсий жиҳатдан комплекс таҳлил қилиниб, флектив ва агглютинатив тил тизимлари ўртасидаги типологик ўхшашлик ва фарқларини аниқлаш имконини берган хулосалардан Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети Филология ва санъат факултетининг ўқув жараёнида фойдаланилган (Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетининг 2025-йил 8-сентябрдаги 27-45/5-сон маълумотномаси). Натижада, рус ва қорақалпоқ тилларида сабабий муносабатларнинг ифодаланиш усулларини ҳар томонлама таққослаш грамматик категорияларни ўрганишга тизимли ёндашувнинг аҳамияти тасдиқланди ва дарслар самарадорлигининг сезиларли даражада ошишига эришилган;
каузал муносабатлар тушунчаси когнитив табиатга эга бўлган ва ўзига хос синтактик, морфологик ҳамда лексик-семантик воситалар орқали амалга ошириладиган функсионал-семантик алоқа сифатида аниқлаштирилиб берилган хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2025-йил 6-октябрдаги 17.01/68-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот рус тилидан фойдаланишнинг касбий филологик мавзуларини интеграциялаш тамойиллари,  сўз ясалиши ва таржима хусусиятлари ҳақидаги мавжуд ғояларни сезиларли даражада амалий аҳамиятини кўрсатилган;
рус ва қорақалпоқ тилларида сабабий конструксияларнинг формал, семантик ва прагматик хусусиятларига асосланган ҳолда структур моделлар қўлланилишининг прагматик ва услубий ўзига хослигига доир хулосалардан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Хорижий тиллар факултетининг ўқув жараёнида қўлланилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг 2025-йил 7-ноябрдаги 274-94/7-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот хулосалари бадиий таржима назарияси ва каузатив конструксияларнинг структур моделлари, рус ва қорақалпоқ тиллари ўртасидаги алоқа амалиётини такомиллаштиришга ўзига хос хусусиятларини аниқлаш имконини берилган;
рус ва қорақалпоқ тилларининг амал қилаётган каузал конструксияларнинг структуравий-семантик турлари аниқланиб, уларнинг қиёсий аспектдаги ўзаро мувофиқлик хусусиятлари белгиланган, тиллараро интерпретация назарияси ва таржима ўзгаришларининг ўзига хос таснифига оид хулосалардан «Қорақалпоғистон» телеканали томонидан қорақалпоқ ва рус тилларида эфирга узатиладиган «Тилге итибар-элге итибар» ахборот-таълим дастурида ва Қорақалпоғистон телерадиоканалининг «Янги Ўзбекистон» «Таълимда ислоҳотлар» радиоешиттиришида ссенарийлар тайёрлашда қўлланилган (Қорақалпоғистон телерадиоканалининг 2025-йил 17-октябрдаги 05-22/563-сон маълумотномаси). Натижада, публицистикада сабабий муносабатларни таҳлил қилишда прагматик-услубий ёндашувнинг долзарблигини тасдиқлади, балки унинг Қорақалпоғистон икки тилли муҳити шароитида оммавий ахборот воситалари амалиёти, тил маърифати ва медиалингвистика соҳасининг ривожига муайян ҳисса қўшилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish