Рахманова Шахло Рашидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алишер Навоий ижодида ижтимоий фаол аёллар образи”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3352
Илмий раҳбар: Эркинов Афтондил Садирхонович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05 .
Расмий оппонентлар: Нуриддинов Шарофиддин Бобоёрович, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Ражабова Буробия Тангирова, филология фанлари доктори (DSc), профессор
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Алишер Навоий ижодидаги ижтимоий фаол аёллар образининг бадиий талқини, тадрижи, ғоявий асослари, бадиий-эстетик аҳамияти, ижтимоий қиймати ва ижодкор бадиий консепсиясини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқ оғзаки ижоди ва мумтоз адабиёт намуналарида ижтимоий фаол аёллар образининг бадиий-эстетик аҳамияти, рамзий-тимсолий ифодаси, “ижтимоий фаоллик” мезонлари аниқланган;
Алишер Навоий ижодида мукаммал аёл образининг шаклланиш жараёнлари ва тадрижий белгилари, жамиятдаги фаол иштироки ва ижтимоий вазифаларни бажаришдаги ўрни, феъл-атвор ҳамда дунёқарашидаги руҳий эврилишлар асосланган;
Алишер Навоий асарларидаги ижтимоий фаол аёл образлари оламида уларнинг донолиги, фаоллиги, ахлоқий позицияси, жамиятдаги таъсири билан ажралиб турувчи қаҳрамонлар сифатида далилланган;
Алишер Навоий лиро-эпик асарларида ҳукмдор аёл тимсолининг бадиий қиймати, асар ғояси билан боғлиқлик масалалари янгича назарий қарашлар асосида очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Алишер Навоий ижодида ижтимоий фаол аёллар образининг ғоявий асослари, тадрижи, бадиий талқини, бадиий-эстетик аҳамияти, ҳукмдор аёл тимсолининг маънавий қиёфасига доир олинган натижалар асосида:
Алишер Навоий ижодида тасвирга олинган ижтимоий фаол аёллар тимсоли, уларнинг халқ оғзаки ижоди ва мумтоз адабиёт намуналаридаги қиёсий таҳлили, “ижтимоий фаоллик” мезонлари муаммосига доир илмий-назарий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси хореография академиясининг 2022-2023-йилларда бажарилган “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мултимедия маҳсулотлари (электрон луғатлар) тўпламини яратиш” мавзусидаги Ф3-209081663 рақамли фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2024-йил 24-декабридаги 1/04-152-сон маълумотномаси).
Натижада ижтимоий фаол аёлларнинг илм-фан, санъат ва касб-ҳунарни эгаллашга бўлган муносабатлари, маънавий дунёқараши, эстетик идеали ва ижтимоий фаолиятига доир янги илмий қарашлар асосланишига эришилган.
мукаммал аёллар образининг шаклланиш жараёнлари ва тадрижий белгилари, жамиятдаги фаол иштироки ва ижтимоий вазифаларни бажаришдаги ўрни, феъл-атвор ва дунёқарашидаги руҳий эврилишларнинг Алишер Навоий ижодида мукаммал тасвирланиши билан боғлиқ илмий қарашлардан ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан 2021-2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик тасвири” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Қарақалпақ гуманитар илимлер илим изертлеw институтининг 2025-йил 20-майдаги 11/1-сонли маълумотномаси).
Натижада лойиҳа доирасида тайёрланган китоб ва илмий мақолаларда Навоий асарларида тасвирланган ижтимоий фаол аёллар образи талқинларига оид илмий-назарий хулосаларни бойитиш имконини берган.
буюк мутафаккир асарларидаги ижтимоий фаол аёл образлари оламида уларнинг донолиги, фаоллиги, ахлоқий позицияси, жамиятдаги таъсири билан ажралиб турувчи қаҳрамонлар сифатида тавсифланишига доир назарий қарашлардан 2024-2025-йилларда ЎЗМТРК Ўзбекистон телерадиоканалида намойиш этилган “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” кўрсатувларда фойдаланилган ( “Ўзбекистон телерадоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 18-декабрдаги 26-36-928-сонли маълумотномаси).
Натижада ижтимоий фаол аёлларнинг жамиятдаги ўрни, уларнинг дунёқараши ва маънавий қиёфалари, гендер тенглиги масалаларига доир эшиттиришларнинг савияси ошишини таъминлаган;
Навоий асарларида аёллар ҳукмдор аёлларнинг маърифатпарварлик ва адолат туйғуларини мужассам этувчи тимсол сифатида талқин этилганлигига оид қарашлардан Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани оила ва хотин-қизлар бўлими фаолиятига доир маънавий-маърифий, адабий-бадиий тарғибот ишларини олиб бориш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани оила ва хотин-қизлар бўлимининг 2025-йил 6-январдаги 1-01/1-сонли маълумотномаси).
Натижада диссертация материаллларидан хотин-қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, давлат бошқаруви ва илм-фан соҳасида гендер тенглик масалаларига бағишланган тадбир ссенарийларини тузиш имкониятини берган.