Sayt test rejimida ishlamoqda

Темиров Ўктам Шавкатовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қизилқум нокондицион фосфоритлари, чорва ва паррандачилик чиқиндилари асосида органоминерал ўғитлар олиш технологияси», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Т333.

Илмий раҳбар: Реймов Ахмед Мамбеткаримович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.

Расмий оппонентлар: Таджиев Сайфитдин Мухитдинович, техника фанлари доктори, профессор; Нурмуродов Тўлқин Исомуродович, техника фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: чорвачилик, паррандачилик чиқиндилари ва нокондицион фосфоритларни (НФ) жалб қилиш билан кенг ассортиментдаги органик минерал ўғитлар олиш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қора мол ва парранда гўнгига НФ қўшиб компост тайёрланганда, органик моддалар фосфоритлар билан таъсирлашиши натижасида Р2О5 ўзлашувчан шакли 6,5–7,0 баробар ортиши, компостлар таркибидаги фосфоритлар хисобига эса азотни 2,4 баробар, органик моддаларни 3 баробар йўқолишини камайиши, органик моддаларни гумификацияланиш даражасини 1,9 баробар ортиши асосланган;

НФ, қора мол ва парранда гўнги асосида компост тайёрлаш йўли билан органик минерал ўғитлар олиш жараёнларини мақбул режими аниқланган;

компостларга турли минерал ўғитлар ва агрорудалар қўшиш орқали органик моддаларнинг гумификацияланиши ва фосфатларнинг фаолланиши жадаллаштирилгани аниқланган;

нитрат кислотада парранда гўнгини нордонлаштириш ва нордонлаштирилган парранда гўнги билан НФ қайта ишлашнинг мақбул режими аниқланган;

НФ нитрат кислота билан паст меъёрда фаоллаштирилган маҳсулотини парранда гўнги ёрдамида қайта ишлаш асосида органик минерал ўғитлар олиш мақбул режими аниқланган;

илк бор НФ қайта ишлашга  паррандачилик чиқиндиларини жалб қилиш йўли билан органик минерал ўғитлар олишнинг жадаллаштирилган технологиялари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

НФ, чорвачилик ва паррандачилик чиқиндиларини жалб қилиш орқали органик минерал ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

минераллашган масса (ММ) ва қора мол гўнги асосида компост тайёрлаш йўли билан органик минерал ўғитлар олиш технологияси Навоий кон-металургия комбинати «Дўстлик» агрофирмасининг «2018–2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Навоий кон-металлургия комбинати ДКнинг 2019 йил 15 январдаги 02-06-03/608-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқаришга йирик тоннажли чиқинди - ММ ва чорвачилик чиқиндилари жалб қилиниб, қишлоқ хўжалиги зарур бўлган фосфор-гумусли ўғитлар олиш имконини берган;

ММ нитрат кислотада тўлиқсиз меъёрда парчалаш ва ҳосил бўлган ярим маҳсулотни парранда гўнги ёрдамида қайта ишлаш йўли билан органик минерал ўғит олиш технологияси Навоий кон-металургия комбинати «Дўстлик» агрофирмасининг «2018–2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Навоий кон-металлургия комбинати ДКнинг 2019 йил 15 январдаги 02-06-03/608-сон маълумотномаси). Натижада агрокимёвий самарадорлиги юқори бўлган тупроқ унумдорлигини яхшилайдиган органик минерал ўғитлар ассортиментини кенгайтириш имконини берган;

Қизилқум фосфорит мажмуасининг ММ самарали фойдаланиш орқали қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича X-Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида Навоий кон-металургия комбинати ДК билан хўжалик шартномаси тузилган (2017 йил 11 майда 661 рақам билан рўйхатга олинган). Натижада фосфоритли чиқиндини қайта ишлаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish