Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобомуродов Шухрат Мехрибоновичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тупроқшуносликда замонавий геоахборот технологияларини (ГАТ) қўллаш  самарадорлигининг илмий-амалий асослари», 03.00.13–Тупроқшунослик (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.DSc/В28.

Илмий маслаҳатчи: Қўзиев Рамазан Қўзиевич, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx/B.43.01.

Расмий оппонентлар: Абдуллаев Анвар Хайдарович, биология фанлари доктори; Джалилова Гулнора Тулкуновна, биология фанлари доктори, доцент; Исағалиев Муроджон Тўйчибоевич, биология фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: республикамиз шароитида тупроқшуносликда замонавий геоахборот технологияларини қўллашнинг мажмуавий тизимини ишлаб чиқиш, уни қўллашни илмий ва амалий асослаш ҳамда тупроқ ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган ечимлар белгилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор таянч ҳудуд доирасида тупроқ қоплами замонавий геоахборот технологиялари ёрдамида мажмуавий таҳлил қилиниб, натижалардан тезкор ва қулай фойдаланиш имконини берувчи тизим ишлаб чиқилган;

ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибалари асосида республикамиз тупроқшунослик, картография ва ер ресурсларини бошқариш соҳаларида геоахборот тизимларидан фойдаланишнинг илмий асослари аниқланган ва тамойиллари ишлаб чиқилган;

тупроқ хоссаларини ва унумдорлик ҳолатини акс эттирувчи атрибутив маълумотларструктурасивабазасиишлаб чиқилган;

тупроқ тадқиқотларни олиб бориш ва маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ҳамда натижаларини тақдим қилиш бўйича тупроқ геоахборот-таҳлилий тизими (ТГАТТ) яратилган;

геоахборот технологиялар республика тупроқ ресурсларини таҳлил қилиш учун такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Тупроқшуносликда замонавий геоахборот тизими технологияларини қўллаш самарадорлигининг илмий-амалий асосларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Тупроқ хосса-хусусиятларива тупроқ унумдорлигини бошқаришда замонавий геоахборот технологиялардан фойдаланиш бўйича тавсиялар» Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 7 мартдаги 03-05-1985-сон маълумотномаси). Натижада соҳада геоахборот технологияларидан фойдаланишда илмий асосланган қўлланма сифатида хизмат қилган;

«Тупроқ ахборот-таҳлилий тизими» дастурий таъминоти Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тизимида амалиётга жорий этилган (Ер ресурслари геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 7 мартдаги 03-05-1985-сон маълумотномаси). Натижада ер ресурларидан самарали фойдаланиш ва уларни мониторинг қилиш ишларини муайян даражада автоматлаштириб, сарф этиладиган вақт ва ресурсларни тежаш имконини берган;

таянч массив бўз-ўтлоқи тупроқларининг хоссалари (механик таркиби, гумус ва озиқа элементлар миқдори, тупроқ шўрланиши) акс этган  геоахборот тизими асосидаги рақамли хариталар Мирзаобод тумани Янгиобод массивида амалиётга жорий этилган (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 7 мартдаги 03-05-1985-сон маълумотномаси). Натижада тупроқ хосса-хусусиятларини ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар белгилаш имконини берган;

геоахборот тизими технологиялари асосида тупроқларда агромелиоратив тадбирларни ўтказиш бўйича тавсиялар акс эттирилган мавзули рақамли хариталар Мирзаобод тумани Янгиобод массивининг 1500 га ер майдонида амалиётга жорий этилган (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 7 мартдаги 03-05-1985-сон маълумотномаси). Натижада қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишда агромелиоратив тадбирлар ўтказиш ишларини мақбуллаштириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish