Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонов Норим Раззаковичнинг

фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Минтақавий ижтимоий-иқтисодий ривожланиш  асосида олий таълим тизимида кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш)», 08.00.12–Минтақавий иқтисодиёт ва 08.00.05– Хизмат кўрсатиш соҳалари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.DSс/Iqt85.

Илмий маслаҳатчи: Вахабов Абдурахим Васикович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, бир марталик илмий кенгаш асосида DSc.30.05.2018.I.01.11 рақамли Илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Ғуломов  Саидахрор  Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик;  Мухамедов Мурод  Мухамадиевич, иқтисодиёт фанлари доктори; Назаров Шарофиддин Хакимович, иқтисодиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсадиминтақа тараққиёти ваолий таълим тизимининг уйғун ривожланишидан келиб чиққан ҳолда юқори малакали кадрларни мақсадли тайёрлаш сифатини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

минтақа меҳнат ресурслари балансида иқтисодий нофаол аҳоли таркибини эътиборга олиш, минтақалардаги олий таълим муассасаларининг узоқ муддатли даврга мўлжалланган стратегиясини ишлаб чиқиш ёндашуви ҳудудий ишлаб чиқаришнинг истиқбол режаларини кадрлар тайёрлаш таркибига мувофиқлаштириш, ишлаб чиқариш талабига кўра кадрлар тайёрлаш сифатини баҳолаш ҳамда сабаб-оқибат алоқадорлигига кластерли ёндашувни қўллаш асосида такомиллаштирилган;

ҳудудларнинг юқори малакали педагогик кадрларга бўлган талабини таъминлаш амалиёти педагогика йўналишларига давлат грантлари бўйича мақсадли қабул квоталари улушини ошириш асосида такомиллаштирилган;

минтақавий меҳнат бозори ва олий таълим тизимини уйғунлаштиришнинг муқобилли сценарийлари олий таълим муассасаларининг рейтинги механизмидан фойдаланиш, ҳудудлар учун кадрлар тайёрлашда рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш омилларини эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқилган;

минтақавий хусусиятлар шароитида олий таълим тизимида кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудни комплекс ривожлантириш давлат дастурлари ҳамда олий маълумотли кадрлар тайёрлашнинг мақсадли кўрсаткичларини шакллантиришни вертикал-горизантал ҳолатда уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;

минтақа хусусияти ва меҳнат бозори талабларидан келиб чиққан ҳолда олий таълим муассасалари қабул режаларини шакллантириш, таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув-меъёрий ҳужжатларни ўрнатилган тартибда мустақил тасдиқлаш таклифи асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Минтақалар олий таълим тизимида кадрлар тайёрлаш сифатини оширишнинг методологик жиҳатларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:

минтақа меҳнат ресурслари балансида иқтисодий нофаол аҳоли таркибини эътиборга олиш, минтақалардаги олий таълим муассасаларининг узоқ муддатли даврга мўлжалланган стратегиясини ишлаб чиқиш ёндашуви ҳудудий ишлаб чиқаришнинг истиқбол режаларини кадрлар тайёрлаш таркибига мувофиқлаштириш, ишлаб чиқариш талабига кўра кадрлар тайёрлаш сифатини баҳолаш ҳамда сабаб-оқибат алоқадорлигига кластерли ёндашувни қўллашга оид таклифлари, жумладан Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 4 майдаги 13-сон қарори билан тасдиқланган “Меҳнат ресурслари ҳисобот балансини ҳисоблаш бўйича услубий низом”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Давлат статистика қўмитасининг 2019 йил 20 майдаги 01/1-12-17/2-167-сон маълумотномаси). Мазкур натижалар ўз навбатида, минтақада меҳнат ресурсларининг тақсимланиши, улардан самарали фойдаланиш ва сифат кўрсаткичларини қиёсий статистик таҳлил этиш имконини берган;

минтақавий меҳнат бозори ва олий таълим тизимини уйғунлаштиришнинг муқобилли сценарийлари олий таълим муассасаларининг рейтинги механизмидан фойдаланиш, ҳудудлар учун кадрлар тайёрлашда рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича ишлаб чиқилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 8 июндаги 512-сон буйруғининг  3-бандини тайёрлашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йилдаги 89-03-3091-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасаларининг миллий рейтингини аниқлаш бўйича мамлакат тизимини такомиллаштириш, миллий рейтинг тизимида юқори кўрсаткичга эришган олий таълим муассасаларига ўқув жараёнининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини мустақил ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ваколатини бериш орқали уларнинг академик эркинлигини босқичма-босқич жорий этиш таъминланади ва олий таълим муассасаларининг кадрлар тайёрлаш сифатини оширишдаги масъулиятини ошириш имконини берган;

ҳудудларнинг педагогик кадрларга бўлган эҳтиёжларини таъминлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида педагогика йўналишларига давлат грантлари асосидаги қабул квоталари улушини ошириш орқали мақсадли қабулни ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 1 августдаги 527-сонли буйруғининг 1-иловаси 16-бандини тайёрлашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йилдаги 89-03-3091-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини амалиётда қўллаш меҳнат бозорининг мактабгача, бошланғич, ўрта ва ўрта-махсус таълим босқичларида педагогик кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш ва халқ таълими тизимидаги кадрлар қўнимсизлигини камайтириш имконини берган;

минтақавий хусусиятлар шароитида олий таълим тизимида кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудни комплекс ривожлантириш давлат дастурлари ҳамда олий маълумотли кадрлар тайёрлашнинг мақсадли кўрсаткичларини шакллантиришни вертикал-горизантал ҳолатда уйғунлаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 24 апрелдаги 244-сон буйруғининг 5-банди ижросини таъминлашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йилдаги      89-03-3091-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётда қўлланилиши ҳудудлардаги олий таълим муассасалари ва меҳнат бозорлари ўртасида ўзаро алоқаларнинг кучайишига, ҳудудлар олий таълим муассасаларини узоқ муддатли даврга мўлжалланган ривожлантириш стратегиясининг муқобил сценарияларини прогноз қилиш имконини берган;

олий таълим муассасалари гуруҳ мураббийларининг фаолияти самарадорлиги ва масъулиятини янада ошириш, уларни доимий рағбатлантириб боришини таъминлаш мақсадида ҳар бир гуруҳ мураббийи (жумладан, мураббийлар кенгаши раҳбарларига) ойлик маошининг 25 фоизи миқдорида устама ҳақ тўлаш тартибини жорий этиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 1 августдаги 527-сонли буйруғи 1-иловасининг 22-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йилдаги 89-03-3091-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида олий таълим муассасаларида кадрларнинг маънавий жиҳатдан етук бўлишини таъминловчи мутасадди гуруҳ мураббийларининг масъулияти кучаяди ва уларнинг моддий рағбатлантирилиши ортган;

таълим олаётган ногиронлиги бўлган талабалар учун мослаштирилган инфратузилма ва материалларга эга олий таълим муассасалар ҳисобини юритиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 мартдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни статистик ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 210-сон қарорини ишлаб чиқиш ва Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 8 октябрдаги 6-мб-сон қарорининг 73-иловаси билан тасдиқланган 4-таълим шакли (йиллик) “2019/2020 ўқув йили бошига олий таълим муассасасининг ҳисоботи” шаклига имконияти чекланган (ногиронлиги бўлган) болалар учун мослаштирилган инфратузилма ва материаллар мавжудлиги кўрсаткичини киритишда фойдаланилган (Давлат статистика қўмитасининг 2019 йил 20 майдаги 01/1-12-17/2-167-сон маълумотномаси). Натижада минтақалар бўйича олий таълим муассасаларида таълим олаётган имконияти чекланган талабаларга яратилган шарт-шароитларни таҳлил қилиш бўйича статистик кўрсаткичлар таркиби кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish