Алимджанов Надир Хамидуллаевичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.      Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудларда суғурта фаолиятини амалга ошириш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/Iqt746.
Илмий маслаҳатчи: Шеннаев Хўжаёр Мусурманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Хайдаров Низамиддин Хамраевич; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Рахмонов Дилшод Алиджанович; иқтисодиёт фанлари доктори, доцент Турсунов Анвар Султонович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳудудларда суғурта фаолиятини амалга ошириш методологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
рискларни аниқлаш ва баҳолаш мезонларига асосланган ҳолда рисклар табиати, уларнинг эҳтимоллик даражаси ва молиявий таъсирини комплекс баҳолаш орқали суғурталовчилар ҳудудий филиалларининг суғурта портфелини оптималлаштириш, рискларни диверсификация қилиш, суғурта объектларини селекциялаш имкониятини берувчи андеррайтерлик сиёсати ишлаб  чиқиш таклиф этилган;
суғурта даъволарини кўриб чиқиш ва тартибга солиш жараёнларида суғурта ташкилотлари ҳамда уларнинг ҳудудий филиаллари ўртасида ваколатларни тақсимлаш индекси суғурталанувчилардан даъволарни қабул қилишда 20:80, ҳужжатларни йиғиш ва текширишда 30:70, суғурта ҳодисаларини содир бўлиши оқибатида кўрилган зарарларни баҳолашда 40:60 ва суғурта тўловларини амалга оширишда 30:70 нисбатда бўлишининг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
суғурталовчилар суғурта портфелида ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ҳудудий дастурлари ва лойиҳаларини амалга оширишда юзага келадиган хавф-хатарларни самарали бошқаришни назарда тутувчи суғурта маҳсулотлари улуши 20 фоиздан кам бўлса, суғуртанинг ҳудудий ривожланишга таъсири чекланиши, 30 фоиздан юқори бўлиши қисқа муддатда филиалнинг ликвидлиги ва риск консентрациясига салбий таъсир кўрсатиши, 25-30 фоиз оралиғида хавф ва барқарорлик ўртасидаги мувозанат нуқтаси бўлиши аниқланган;
суғурта захираларининг камида 10 фоизини ҳудудий филиаллар томонидан банк депозитларига жойлаштиришга рухсат бериш орқали суғурта ташкилотининг инвестиция портфелини диверсификациялаш, инвестиция фаолиятини ҳудудий иқтисодиёт билан боғлаш, барқарор ва паст рискли даромад манбаини шакллантириш, узоқ муддатли инвестиция стратегиясини амалга ошириш учун молиявий асос яратиш таклиф этилган.
суғурта ташкилотлари филиалларининг иқтисодий манфаатдорлигини ошириш, ҳудудий суғурта хизматлари бозорини барқарор ривожлантириш, марказлашув ва номарказлашув тамойиллари ўртасида соғлом баланс яратиш, суғурта ташкилотларини ҳудудий ривожланишнинг фаол иштирокчисига айлантиришнинг мақбул воситаси сифатида мажбурий-ихтиёрий суғурта турларини ҳисобга олган ҳолда суғурта мукофотларининг камида 60 фоизини ҳудудий филиаллар тасарруфида қолдириш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудудларда суғурта фаолиятини амалга оширишнинг методологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
рискларни аниқлаш ва баҳолаш мезонларига асосланган ҳолда рисклар табиати, уларнинг эҳтимоллик даражаси ва молиявий таъсирини комплекс баҳолаш орқали суғурталовчилар ҳудудий филиалларининг суғурта портфелини оптималлаштириш, рискларни диверсификация қилиш, суғурта объектларини селекциялаш имкониятини берувчи андеррайтерлик сиёсати ишлаб  чиқиш таклифи «Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта компанияси фаолиятига жорий этилган («Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта компаниясининг 2023-йил 29-декабрдаги 01/1-493-сонли маълумотномаси). Натижада, 2023-йил якунлари бўйича «Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта компанияси Бухоро вилояти филиали бўйича суғурта мукофотлари ҳажми 2022-йилга нисбатан 4,38 млрд.сўмга ёки 129,2 фоизга ошган;
суғурта даъволарини кўриб чиқиш ва тартибга солиш жараёнларида суғурта ташкилотлари ҳамда уларнинг ҳудудий филиаллари ўртасида ваколатларни тақсимлаш индекси суғурталанувчилардан даъволарни қабул қилишда 20:80, ҳужжатларни йиғиш ва текширишда 30:70, суғурта ҳодисаларини содир бўлиши оқибатида кўрилган зарарларни баҳолашда 40:60 ва суғурта тўловларини амалга оширишда 30:70 нисбатда бўлишининг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифи «Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта компанияси томонидан тасдиқланган «Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта компаниясининг филиаллар билан ишлаш тартиби тўғрисида Низом»да ўз аксини топган («Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта компаниясининг 2023-йил 29-декабрдаги 01/1-493-сонли маълумотномаси). Натижада, «Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта компанияси ва унинг филиаллари ўртасида суғурта шартномаларини тузиш ҳамда суғурта даъволарини кўриб чиқиш ва тартибга солиш бўйича амалдаги ҳужжатлар сони 30 фоизга оптималлаштирилган ва суғурта даъволарини кўриб чиқиш муддати 20 кундан 15 кунга қисқарган;
суғурталовчилар суғурта портфелида ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ҳудудий дастурлари ва лойиҳаларини амалга оширишда юзага келадиган хавф-хатарларни самарали бошқаришни назарда тутувчи суғурта маҳсулотлари улуши 20 фоиздан кам бўлса, суғуртанинг ҳудудий ривожланишга таъсири чекланиши, 30 фоиздан юқори бўлиши қисқа муддатда филиалнинг ликвидлиги ва риск консентрациясига салбий таъсир кўрсатиши, 25-30 фоиз оралиғида хавф ва барқарорлик ўртасидаги мувозанат нуқтаси бўлиши бўйича таклифи «Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта компанияси томонидан 2023-йил 7- январда тасдиқланган «Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта компанияси фаолиятини 2023-йилда ривожлантириш «Йўл харитаси»да ўз аксини топган («Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта компаниясининг 2023-йил 29-декабрдаги 01/1-493-сонли маълумотномаси). Натижада, 2023-йил якунларига кўра, «Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта компанияси Бухоро вилояти филиали суғурта портфелида Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини суғурталаш бўйича тузилган суғурта шартномалари сони 2022-йилдаги 0,84 мингтадан 1,2 мингтага ошган. Ушбу суғурта шартномалари доирасида қабул қилинган суғурта мажбуриятлари ҳажми 2023-йилда 2022-йилга нисбатан 76,7 млрд.сўмга ёки 119 фоизга ошган;
суғурта захираларининг камида 10 фоизини ҳудудий филиаллар томонидан банк депозитларига жойлаштиришга рухсат бериш орқали суғурта ташкилотининг инвестиция портфелини диверсификациялаш, инвестиция фаолиятини ҳудудий иқтисодиёт билан боғлаш, барқарор ва паст рискли даромад манбаини шакллантириш, узоқ муддатли инвестиция стратегиясини амалга ошириш учун молиявий асос яратиш таклифи «Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта компанияси томонидан 2023-йил 07-январда тасдиқланган «Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта компанияси фаолиятини 2023-йилда ривожлантириш «Йўл харитаси»га киритилган («Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта компаниясининг 2023-йил 29-декабрдаги 01/1-493-сонли маълумотномаси). Натижада, 2023 йилда «Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта компанияси Бухоро вилояти филиали томонидан 18 млрд.сўм тижорат банкларининг ҳудудий филиалларига депозит сифатида жойлаштирилган ва ундан 7,6 млрд.сўм миқдорида даромад олишига эришилган;
суғурта ташкилотлари филиалларининг иқтисодий манфаатдорлигини ошириш, ҳудудий суғурта хизматлари бозорини барқарор ривожлантириш, марказлашув ва номарказлашув тамойиллари ўртасида соғлом баланс яратиш, суғурта ташкилотларини ҳудудий ривожланишнинг фаол иштирокчисига айлантиришнинг мақбул воситаси сифатида мажбурий-ихтиёрий суғурта турларини ҳисобга олган ҳолда суғурта мукофотларининг камида 60 фоизини ҳудудий филиаллар тасарруфида қолдириш таклифи «Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта компанияси томонидан тасдиқланган «Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта компаниясининг филиаллар билан ишлаш тартиби тўғрисида Низом»да ўз аксини топган («Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта компаниясининг 2023-йил 29-декабрдаги 01/1-493-сонли маълумотномаси). Натижада, 2023-йилда «Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта компанияси Бухоро вилояти филиали ихтиёрида 1,9 млрд.сўм миқдорида суғурта мукофотлари қолишига эришилган. Филиал тасарруфида қолган пул маблағларининг муайян қисми ушбу филиалнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда меҳнат фаолиятида самарадорликка эришган ходимларни моддий рағбатлантиришга сарфланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish