Маузеров Жахонгир Улуғбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Темир йўл транспорти тизимини инновацион ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Iqt5653
Илмий раҳбар: Норкулов Сухроб Тўракулович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети:
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.03
Расмий оппонентлар: Карриева Якутхон Каримовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Насимов Шавкат Васиевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади темир йўл транспорти тизимини инновацион ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темир йўл транспорти тизимида инновацион ривожланиш жараёнини баҳолаш учун ишлаб чиқилган индикаторлар тизимида инновация ҳиссаси билан таъминланган даромад улуши бўйича “нормал” (ДУИҲ ≥ 25%), “чекловчи” (10% ≤ ДУИҲ ≤ 24%) ва “инқироз” (ДУИҲ < 10%) ҳолатлари учун чегара қийматларини белгилаш орқали инновация жараёнининг реал ҳолатини баҳолашда амалий натижаларга таяниш имкони яратилган;    
темир йўл транспорти тизимини инновацион ривожлантириш механизмларининг самарадорлигини баҳолаш тармоқ ривожланиш даражасини “паст инновацион фаоллик” (0 – 0,39), “мўтадил ривожланиш” (0,40 – 0,59), “барқарор инновацион ўсиш” (0,60 – 0,79) ва “стратегик трансформация босқичи” (0,80 – 1,00) шкалалари асосида такомиллаштирилган;
темир йўл транспортини инновацион ривожланиш даражасини баҳолаш имконини берувчи интеграл инновацион индексни шакллантиришда модернизациядан ўтган станциялар улуши “меʼёр” (СУМЎ ≥ 60%), “инқироз олди” (35% ≤ СУМЎ ≤ 59%),  “инқироз ҳолати” (СУМЎ < 35%) гуруҳлари бўйича нормаллаштирилган, миқдорий баҳолашнинг базавий меʼёрий қийматлари асосланган;
Ўзбекистон темир йўл транспорти тизимини инновацион ривожлантириш натижаларини баҳолашда қўшилган қиймат, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари харажатлари ҳамда инвестиция оқимлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни акс эттирувчи эконометрик модел асосида 2030-йилга қадар инновацион ривожланишнинг прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Темир йўл транспорти тизимини инновацион ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
 темир йўл транспорти тизимида инновацион ривожланиш жараёнини баҳолаш учун ишлаб чиқилган индикаторлар тизимида инновация ҳиссаси билан таъминланган даромад улуши бўйича “нормал” (ДУИҲ ≥ 25%), “чекловчи” (10% ≤ ДУИҲ ≤ 24%) ва “инқироз” (ДУИҲ < 10%) ҳолатлари учун чегара қийматларини белгилаш орқали инновация жараёнининг реал ҳолатини баҳолашда амалий натижаларга таянишга оид таклиф “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2025-йил 25-июлдаги 07/2671-26-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида     темир йўл транспорти тизимида инновацион ривожланиш жараёнини баҳолаш учун қўлланиладиган индикаторларнинг асослилик ва амалдаги ҳолатни ифодалаш даражаси ортиб, баҳолаш натижаларининг аниқлигини оширган;    
темир йўл транспорти тизимини инновацион ривожлантириш механизмларининг самарадорлигини баҳолаш тармоқ ривожланиш даражасини “паст инновацион фаоллик” (0 – 0,39), “мўтадил ривожланиш” (0,40 – 0,59), “барқарор инновацион ўсиш” (0,60 – 0,79) ва “стратегик трансформация босқичи” (0,80 – 1,00) шкалалари асосида такомиллаштириш таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2025-йил 25-июлдаги 07/2671-26-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида темир йўл транспорти тизимини инновацион ривожлантириш механизмларининг самарадорлигини баҳолаш жараёнини такомиллаштириш имкони яратилган;
темир йўл транспортини инновацион ривожланиш даражасини баҳолаш имконини берувчи интеграл инновацион индексни шакллантиришда модернизациядан ўтган станциялар улуши “меʼёр” (СУМЎ ≥ 60%), “инқироз олди” (35% ≤ СУМЎ ≤ 59%),  “инқироз ҳолати” (СУМЎ < 35%) гуруҳлари бўйича нормаллаштирилган, миқдорий баҳолашнинг базавий меʼёрий қийматлари бўйича таклиф “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2025-йил 25-июлдаги 07/2671-26-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида интеграл инновацион индексни шакллантириш орқали темир йўл транспортини инновацион ривожланиш даражасини баҳолаш имкони кенгайган; 
Ўзбекистон темир йўл транспорти тизимини инновацион ривожлантириш натижаларини баҳолашда қўшилган қиймат, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари харажатлари ҳамда инвестиция оқимлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни акс эттирувчи эконометрик модел асосида 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган инновацион ривожланишнинг прогноз параметрлари бўйича таклиф “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 
2025-йил 25-июлдаги 07/2671-26-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон темир йўл транспорти тизимининг инновацион фаолиятини акс эттирувчи кўрсаткичларнинг истиқболдаги параметрлари ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш имкони яратилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish