Генг Зҳиммин
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): «Халқаро жиноят суднинг ҳуқуқ устуворлигини таъминлашдаги роли », 12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Yu1840.  
Илмий раҳбар: Рахимова Муаттара Абдусаттаровна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: DSc.11/25.08.2022.Yu.24.01
Расмий оппонентлар: Якубходжаев Умид Анварходжаевич, Юридик фанлари доктори; Астанов Истам Рустамович, Юридик фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади Халқаро жиноят судининг ҳуқуқ устуворлигини таъминлашдаги ролини ўрганиш, унинг мавжуд муаммоларини муҳокама қилиш ҳамда халқаро ҳамжамиятнинг умумий манфаатларини ҳимоя қилиш, инсоният тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашда Халқаро жиноят судини янада такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги
Мазкур ишда жиноятчиликка қарши курашда суверен давлатларнинг миллий қонунчилик ва халқаро шартномалар асосида амалга ошириладиган халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлиги тадқиқ этилган
киберхавфсизлик ва киберагрессияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликнинг умумий сиёсатини ишлаб чиқиш асослантирилган; 
кибержиноятчиликнинг миллий суверенитетга агрессия қилишга йўл қўймаслик, хавфсизлик ҳамжамиятини барпо этиш ва киберсуверенитетни ҳурмат қилишнинг сабаби асослаб берилган; 
илк маротаба "халқаро экологик жиноятчилик" халқаро-ҳуқуқий тушунчаси таклиф этилган. Халқаро экологик жиноятчилик деганда, айбдорнинг табиий ресурсларни қасддан йўқ қилиши ёки атроф табиий муҳитни ифлослантириши, икки ёки ундан ортиқ мамлакатда атроф табиий муҳитни ифлослантириши ва экологик зарар етказиши, оғир оқибатларга олиб келиши, мамлакат зиммасида бўлиши лозим бўлган халқаро ҳуқуқ мажбуриятларини бузиши, қардош мамлакатларнинг экологик ҳуқуқларини бузиши ва қонунга мувофиқ халқаро жиноий жавобгарликка тортилиши лозим бўлган жиноий қилмиши тушунилади;
мазкур қоида Халқаро жиноят суди томонидан ҳужжатларни топшириш тартибига оид қоидаларнинг оқилоналиги ва ҳуқуқий асосларини аниқлаштиради. Шунингдек, у барча давлатлар ваколатли органлар томонидан юборилган ҳамкорлик сўровларини бажариши лозимлигини ҳамда Рим статутига аъзо бўлмаган давлатларнинг Халқаро жиноят судига ёрдам кўрсатишини назарда тутувчи таклиф оқилона ва ҳуқуқий жиҳатдан асосланган эканини тасдиқлайди.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қонун устуворлигини таъминлаш, қонунчиликни такомиллаштириш ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишда Халқаро жиноят судининг роли мавзусидаги диссертация иши доирасида эришилган илмий натижалар;
киберҳужумларга жавоб бериш ва миллий хавфсизликни сақлаш учун киберхавфсизликни янада кучайтириш зарурлиги таклиф қилинмоқда. Мазкур таклиф 2024-йил 30-августда Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгашининг 40-ижроия йигʻилишида қабул қилинган ва 2025-йил 1-январдан кучга кирган “Хитой Халқ Республикасининг Тармоқ маълумотлари хавфсизлигини бошқариш тўгʻрисидаги Низоми”нинг 2-моддасида ўз аксини топган;
жиноятчиликка қарши курашиш ва кибержиноятчиликнинг миллий суверенитетга таҳдид солишининг олдини олиш бўйича ҳамкорликни амалга ошириш учун таклифлар илгари сурилмоқда. Мазкур таклифлар асосида 2022-йил 7-ноябрда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Ахборот хизмати томонидан эълон қилинган "Кибермаконда умумий келажак ҳамжамиятини барпо этиш учун ҳамкорлик қилиш" номли Оқ китобда кибержиноятчилик ва кибертерроризмга қарши курашда ҳамкорлик йўлга қўйилганлиги таъкидланган;
халқаро экологик жиноятлар тушунчасида атроф-муҳитни жиддий ифлослантирувчи ҳаракатлар изоҳланган. "Хитой Халқ Республикаси Олий халқ суди ва Олий халқ прокуратурасининг атроф-муҳитни ифлослантириш тўғрисидаги жиноят ишларини юритишда қонунни қўллашнинг бир қатор масалалари бўйича талқини"нинг 1-моддасида атроф-муҳитни жиддий ифлослантирувчи ҳаракатлар изоҳланган. У Олий халқ суди судлов ҳайъатининг 2023-йил 27-мартдаги 1882-сонли йиғилишида ва Олий халқ прокуратураси 14-қўмитасининг 2023-йил 27-июлдаги 10-сонли йиғилишида қабул қилинган ва 2023-йил 15-августдан кучга кирди;
халқаро жиноий одил судловни амалга ошириш мақсадида тегишли давлатлар билан боғлиқ масалаларда суд-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш лозимлиги таклиф этилади. Ушбу таклиф Хитой Халқ Республикаси Давлат назорат комиссияси, Олий халқ суди, Олий халқ прокуратураси, Ташқи ишлар вазирлиги, Жамоат хавфсизлиги вазирлиги, Давлат хавфсизлиги вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги томонидан биргаликда қабул қилинган “Хитой Халқ Республикасининг халқаро жиноий суд-ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги қонунини амалга оширишга оид айрим масалалар бўйича қоидалар”нинг 11-моддасида ўз ифодасини топган. Мазкур қоидалар 2024-йил 22-апрелда эълон қилинган ва шу кундан эътиборан кучга кирган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish