Намозов Жасурбек Қувадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар: 
“Электр тармоқлари корхоналарида харажатларнинг бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш”. 08.00.08 - “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.2.PhD/Iqt5490
Илмий раҳбар: Рахимова Гузалбегим Муродовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.08/2025.27.12.I.03.03.
Расмий оппонентлар: Ризаев Нурбек Кадирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматқулов Муроджон Шукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мисолида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ сарф-харажатлар ҳамда техник-тижорат исрофлари ҳисобини ривожлантиришга йўналтирилган илмий-назарий ва амалий-услубий ечимлар, таклиф ва тавсиялар шакллантириш ҳамда уларни амалиётга татбиқ этишни кўзда тутади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Электр энергиясини электр тармоқлари орқали узатиш вақтида “Ўздавенергоназорат” ДИ тасдиқлаган меъёр доирасидаги технологик сарф миқдори, қабул қилинган электр энергиясининг сотиб олиш қиймати бўйича ҳисобланган ҳолда давр харажатларига олиб борилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича дебет 9411 “Электр энергияни сотиш харажатлари” счёти; кредит 2990 “Бошқа товарлар”  счётида 2991 “Электр энергияси” счётини алоҳида ажратган ҳолда бухгалтерия узатмаси жорий этиш таклиф этилган;
электр энергияни этказиб беришда техник хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда маиший истеъмолчилар билан ҳисоб-китобларда тарифлар ўзгариши натижасини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш такомиллаштирилган;
энергия таъминоти харажатлари 2014-2024-йиллардаги ўзгариш кўрсаткичлари асосида, 2030-йилга қадар прогнозлаш орқали баҳолаш кўрсаткичлари аниқланган;
электр энергия таъминоти харажатлари ва йўқотишларни тан олиш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттиришнинг айрим хусусиятларидан келиб чиқиб,  молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига трансформация қилиш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Электр энергия таъминоти харажатлари ҳисобини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Электр энергиясини электр тармоқлари орқали узатиш вақтида “Ўздавенергоназорат” ДИ тасдиқлаган меъёр доирасидаги технологик сарф миқдори, қабул қилинган электр энергиясининг сотиб олиш қиймати бўйича ҳисобланган ҳолда давр харажатларига олиб борилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича дебет 9411 “Электр энергияни сотиш харажатлари” ишчи счетларини киритиш таклифи “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг «2023-йил, 2024-йил учун ҳисоб сиёсати»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 03-февралдаги 01-05-16/160-сонли маълумотномаси), натижада электр энергия йўқотишларни бухгалтерия ҳисобининг алоҳида обекти сифатида акс эттириш, электрдаги йўқотишларни меъёрларига асосан таркибий қисмларининг миқдорлари алоҳида ажратилиб, зарур ҳолларда бухгалтерия ҳисоби тизимида мустақил кўрсаткичлар сифатида хаққоний ифодалаш йўлга қўйилган. Шунингдек, мавжуд бухгалтерия тизими электр энергиянинг товар балансида акс эттирилган маълумотларни бузиб кўрсатилишини олдини олишга, бошқариш учун тўлиқ ва етарли, шаффоф ахборот таъминотини шакллантиришга, йўқотишларнинг ҳақиқий ҳажми, келиб чиқиш сабаблари, айбдорлари ва хаққоний қийматини аниқлаш орқали, бартараф этиш ва минималлаштириш имконияти яратилди;
электр энергияни ишлаб чиқариш, таъминоти ҳамда истеъмол қилишдек узлюксиз жараённинг айрим ўзига хос хусусиятлари (масалан, сақлаб туриш имконининг йўқлиги, ишлаб чиқариш-таъминоти-истеъмол бир вақтда рўй бериши ва ҳоказо)дан келиб чиққан ҳолда электр энергиянинг йўқотишларни ҳисобга олиш методологиясини такомиллаштириш таклифи “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг «2023-йил, 2024-йил учун ҳисоб сиёсати»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 03-февралдаги 01-05-16/160-сонли маълумотномаси), натижада таъминоти харажатларини аниқлаш, йўқотиш турлари ва миқдорларини баҳолаш ҳамда хаққоний қийматда акс эттириш, шунингдек, бухгалтерия ҳисобварақларида акс эттириш бўйича бухгалтерлик проводкалари ишлаб чиқилишига эришилган;
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти талаблари асосида электр таъминоти корхоналарининг ҳисобот давридаги йўқотишлари ҳажмига мувофиқ молиявий рагʻбатлантириш ва жазолаш устунларини ўзида мужассам этган, ҳисобварақ-фактуранинг намунавий шакли ишлаб чиқиш таклифи “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг «2023-йил, 2024-йил учун ҳисоб сиёсати»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 03-февралдаги 01-05-16/160-сонли маълумотномаси), натижада электр энергияни сотувчи корхоналарда ҳар қандай йўқотишлар ҳажмини камайтиришга бўлган мотивация шакллантирилишига ҳамда электрдаги йўқотишлари ҳажмини 1,3 фоизга камайишига эришилган;
электр энергия таъминоти харажатлари тан олиш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттиришнинг айрим хусусиятларидан келиб чиқиб, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига трансформация қилиш таклифи “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг «2023-йил, 2024-йил учун ҳисоб сиёсати»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг 2025-йил 03-февралдаги 01-05-16/160-сонли маълумотномаси), натижада акциядорлар ва инвесторлар учун мухим бўлган содда, тушунарли, аниқ ҳамда хаққоний қиймат кўрсаткичларини ўзида жамлаган маълумотлар шакллантирилишига, электр таъминоти харажатлари ва йўқотишларнинг якуний молиявий натижаларга салбий таъсирини баҳолаш, таҳлил қилиш ва ҳисобда акс эттириш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish