Аллаберганов Шерали Юлдашевичнинг 
 фан доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Иккинчи жаҳон уруши йилларида Хоразм вилояти”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.DSc/Тар223.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Давлетов Санжарбек Ражабович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Тар.06.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кошанов Бахит Абдикеримович, тарих фанлари доктори, профессор; Юнусова Хуршида Эркиновна, тарих фанлари доктори, профессор; Хаитов Шодмон Ахмадович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Хоразм вилоятининг ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий ҳаёти тарихини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Иккинчи жаҳон уруши арафасида республикада бўлгани каби, собиқ совет ҳукумати томонидан ўтказилган қатағонлик сиёсатига қарамай вилоят аҳолиси иқтисодиётнинг барча соҳаларида тиним билмай ишлагани ва юқори натижаларга эришгани исботланган;
Оғир уруш шароитлари ва вилоятнинг асосий транспорт тармоқларидан четдалиги, саноат учун зарур маҳсулотларни келтириш имконияти бўлмаса ҳам хоразмликлар мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб саноат корхоналарини ҳарбий асосда қайта тиклашда ва ишлаб чиқаришни янги йўналишларини йўлга қўйишда ўрни катта бўлганлиги далилланган;   
Уруш йилларида 322 900 нафарни ташкил қилган вилоят аҳолисининг учдан бир қисми фронтга сафарбар қилинган бўлсада, қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлар яхши йўлга қўйилганлиги, пахта, пилла, ғалла, шоли ва бошқа турдаги озиқ-овқат етиштириш ва уни мудофаа фонди учун ҳам жамғариш ишлари фронт ортидаги қариялар, аёллар, болаларнинг заҳматли меҳнатлари эвазига амалга оширилганлиги очиқланган;
Хоразм вилояти аҳолиси урушнинг қийин кунларида нафақат ўзи балки, бошқа ўлкалардан кўчириб келтирилган 4617 нафар аҳолини уй-жой, кийим-кечак, озиқ-овқат ва иш билан таъминлаши, кўчириб келтирилган болалар уйи тарбияланувчиларини болалар уйларига жойлаштириб, барча шароитларни яратиб беришда қилган меҳрибонликлари исботланган;
Хоразм вилояти ҳарбий қисмларидан рўйҳатдан ўтган ҳолда фронтга кетган 132 340 нафар хоразмлик йигит-қизларнинг тўлиқ маълумоти махфийликдан чиқарилган архив хужжатлари асосида очиқланган.   
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Хоразм вилояти мавзуси бўйича чиқарилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида: 
Иккинчи жаҳон уруши арафасида республикада бўлгани каби, собиқ совет ҳукумати томонидан ўтказилган қатағонлик сиёсатига қарамай вилоят аҳолиси иқтисодиётнинг барча соҳаларида тиним билмай ишлагани ва юқори натижаларга эришгани исботланганлиги борасида чиқарилган хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИВ йўналишида белгиланган “Аҳоли ўртасида ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш, янгиланиш жараёнлари ва туб ислоҳотларга дахлдорлик хиссини уйғотиш, тарихий ва муҳим саналарда уларни бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар” 23-банди “Ёшларда юксак ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини ривожлантириш, ҳарбийлар, ватан ҳимоячиларига ҳурмат уйғотиш, Ватанни ҳимоя қилишни энг шарафли бурч эканлигини кенг тарғиб қилиш бўйича амалий чоратадбирларни йўлга қўйиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий ма'навий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 10-июндаги 10/336-сонли маълумотномаси). Олинган илмий натижалар Иккинчи жаҳон уруши арафасида Хоразм вилояти ижтимоий-ма'навий ҳаётини аниқ далиллар асосида тушуниш имконини берган;
Оғир уруш шароитлари ва вилоятнинг асосий транспорт тармоқларидан четдалиги, саноат учун зарур маҳсулотларни келтириш имконияти бўлмаса ҳам хоразмликлар мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб саноат корхоналарини ҳарбий асосда қайта тиклашда ва ишлаб чиқаришни янги йўналишларини йўлга қўйишда ўрни катта бўлганлиги далилланган маънавий-маърифий тарғибот тадбирларида, Маънавият ва ҳарбий ватанпарварлик фестивалларини ўтказиш жараёнларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоа фондининг 2025-йил 31-январдаги 01-11/31-01-2025-сонли маълумотномаси). Олинган илмий натижалар Иккинчи жаҳон уруши йилларида жанг майдонларида ҳамда фронт орти ижтимоий ва хўжалик жабҳаларида хоразмликларнинг ўрнини тўлақонли ва ҳаққоний тушуниш имконини берган;
Уруш йилларида 322 900 нафарни ташкил қилган вилоят аҳолисининг учдан бир қисми фронтга сафарбар қилинган бўлсада, қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлар яхши йўлга қўйилганлиги, пахта, пилла, ғалла, шоли ва бошқа турдаги озиқ-овқат етиштириш ва уни мудофаа фонди учун ҳам жамғариш ишлари фронт ортидаги қариялар, аёллар, болаларнинг заҳматли меҳнатлари эвазига амалга оширилганлиги очиқланган борасидаги хулосалардан республика миқёсида ёшлар ва ҳарбийлар ўртасида ўтказиладиган маънавий-маърифий тарғибот тадбирларида, Маънавият ва ҳарбий ватанпарварлик фестивалларини ўтказиш жараёнларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 3-февралдаги 02-12-17-600-сонли маълумотномаси). Олинган илмий натижалар Иккинчи жаҳон уруши йилларида жанг майдонларида ҳамда фронт орти ижтимоий ва хўжалик жабҳаларида Хоразм вилояти аҳолисининг ўрнини тўлақонли ва ҳаққоний тушуниш имконини берган;
Хоразм вилояти аҳолиси урушнинг қийин кунларида нафақат ўзи балки, бошқа ўлкалардан кўчириб келтирилган 4617 нафар аҳолини уй-жой, кийим-кечак, озиқ-овқат ва иш билан таъминлаши, кўчириб келтирилган болалар уйи тарбияланувчиларини болалар уйларига жойлаштириб, барча шароитларни яратиб беришда қилган меҳрибонликлари акс эттирилган қарашларидан Ўзбекистон Миллий телерадио-компанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Тарихий савол” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2025-йил 6-февралдаги 01-33/55-сонли маълумотномаси). Натижада, бу маълумотлар ўта заҳматли меҳнатлари билан, шубҳасиз, ўз шахсий жасоратлари билан шон-шуҳратга сазовор бўлган хоразмликларнинг уруш йиллари фаолияти халқимизнинг маънавий илдизларини мустаҳкамлашда ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда хизмат қилган;
Хоразм вилояти ҳарбий қисмларидан рўйҳатдан ўтган ҳолда фронтга кетган 132 340 нафар хоразмлик йигит-қизларнинг тўлиқ маълумоти махфийликдан чиқарилган архив хужжатлари асосида очиқланганлиги тўғрисидаги маълумотлардан маънавий-маърифий тарғибот тадбирларида, Маънавият ва ҳарбий ватанпарварлик фестивалларида самарали фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2025-йил 4-февралдаги 14/290-сонли маълумотномаси). Натижада бу борада чиқарилган хулосалар маданий-тарихий меросни ўрганиш ва тадқиқ қилиш борасидаги маънавий-маърифий ислоҳотларни ҳаётга тадбиқ қилиш жараёнида муҳим амалий аҳамият касб этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish