Шаниязова Замира Оралбаевнанинг 
иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи):  “Инновацион менежмент тамойиллари асосида қишлоқ хўжалиги корхоналарини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг услубий асосларини такомиллаштириш”. 08.00.13-“Менежмент” ихтисослиги бўйича
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2023.4.DSc/Иқт618. 
Илмий маслаҳатчи: Ирисбекова Мавлуда Наринбаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.I.23.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ҳамдамова Говхар Абсаматовна; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Исмаилов Акмал Максудович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Хангелдиева Гузал Шеровна. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда инновацион менежмент тамойиллари асосида қишлоқ хўжалиги корхоналарини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.    
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
услубий ёндашувга кўра “инновацион менежмент тамойиллари” тушунчасининг иқтисодий мазмуни инновацион жараёнларда қарор қабул қилиш, ресурслар тақсимоти, технологик янгиланиш ва тижоратлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш орқали ташкилотнинг инновацион салоҳияти ва иқтисодий самарадорлигини оширишга қаратилган бошқарув муносабатлари жиҳатидан такомиллаштирилган;
мева-сабзавот маҳсулотларини замонавий қадоқларда реализацияга чиқарадиган ҳамда замонавий қадоқланган мева-сабзавот маҳсулотларини солиқ даврида реализация қилишдан тушган умумий тушум жами товарларни реализация қилишдан олинган даромаднинг камида 50 фоизини ташкил этган тадбиркорлик субъектлари учун фойда солиғи ва ўзларининг ходимлари учун жисмоний шахслардан олинадиган ижтимоий солиқ ставкаларини 1 фоиз этиб белгилаш таклифи асосланган;
қишлоқ хўжалиги тармоғида илмий-тадқиқот натижалари ва инновацион ишланмаларни корхоналар фаолиятига самарали интеграция қилиш даражасини баҳолаш услубини “юқори даража” (0,85 < ИДюд ≤ 1,0), “ўрта даража” (0,65 < ИДўд ≤ 0,85), “қуйи даража” (0,35 < ИДқд ≤ 0,65) миқдорий чегаралари орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
мева-сабзавот маҳсулотларини аҳоли томорқалари, деҳқон ва фермер хўжаликларидан йиғиб, саралаб, замонавий қадоқлаб шартнома асосида реализация қилган қишлоқ хўжалиги кооперативларига қадоқ харажатларининг 25 фоизи миқдорда қоплаб бериш таклифи асосланган;
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги корхоналарида инновацион жараёнларга таъсир кўрсатувчи ички ва ташқи омилларнинг эконометрик модели асосида 2030-йилга қадар иннофацион фаолиятнинг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион менежмент тамойиллари асосида қишлоқ хўжалиги корхоналарини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича олинган натижалар асосида: 
услубий ёндашувга кўра “инновацион менежмент тамойиллари” тушунчасининг иқтисодий мазмунини инновацион жараёнларда қарор қабул қилиш, ресурслар тақсимоти, технологик янгиланиш ва тижоратлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш орқали ташкилотнинг инновацион салоҳияти ва иқтисодий самарадорлигини оширишга қаратилган бошқарув муносабатлари жиҳатидан такомиллаштириш бўйича назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Статистика” номли ўқув қўлланма тайёрлашда фойдаланилган (Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, 2024-йил 20-октябр, 10-сонли буйруқ). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда ташкилотнинг инновацион салоҳияти ва иқтисодий самарадорлигини оширишга қаратилган бошқарув муносабатлари жиҳатидан такомиллаштирилган “инновацион менежмент тамойиллари” тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
мева-сабзавот маҳсулотларини замонавий қадоқларда реализацияга чиқарадиган ҳамда замонавий қадоқланган мева-сабзавот маҳсулотларини солиқ даврида реализация қилишдан тушган умумий тушум жами товарларни реализация қилишдан олинган даромаднинг камида 50 фоизини ташкил этган тадбиркорлик субъектлари учун фойда солиғи ва ўзларининг ходимлари учун жисмоний шахслардан олинадиган ижтимоий солиқ ставкаларини 1 фоиз этиб белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 8-апрелдаги ПҚ-136-сон “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорида инобатга олинган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025-йил 1-февралдаги 02-06/9-02/113-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнларига инновацион технологияларни жорий этган тадбиркорлик субъектларини солиқ механизми орқали рағбатлантириш имкони яратилган;
қишлоқ хўжалиги тармоғида илмий-тадқиқот натижалари ва инновацион ишланмаларни корхоналар фаолиятига самарали интеграция қилиш даражасини баҳолаш услубини “юқори даража” (0,85 < ИДюд ≤ 1,0), “ўрта даража” (0,65 < ИДўд ≤ 0,85), “қуйи даража” (0,35 < ИДқд ≤ 0,65) миқдорий чегаралари орқали такомиллаштириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025-йил 1-февралдаги 02-06/9-02/113-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қишлоқ хўжалиги тармоғида илмий-тадқиқот натижалари ва инновацион ишланмаларни корхоналар фаолиятига самарали интеграция қилиш даражасини баҳолаш услубини такомиллаштириш имкони яратилган;
мева-сабзавот маҳсулотларини аҳоли томорқалари, деҳқон ва фермер хўжаликларидан йиғиб, саралаб, замонавий қадоқлаб шартнома асосида реализация қилган қишлоқ хўжалиги кооперативларига қадоқ харажатларининг 25 фоизи миқдорда қоплаб бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 8-апрелдаги ПҚ-136-сон “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорида инобатга олинган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025-йил 1-февралдаги 02-06/9-02/113-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мева-сабзавот маҳсулотларини аҳоли томорқалари, деҳқон ва фермер хўжаликларидан йиғиб, саралаб, замонавий қадоқлаш жараёнларига инновацион технологияларни жорий этган тадбиркорлик субъектларини молиявий дастаклар орқали рағбатлантириш имкони яратилган;
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги корхоналарида инновацион жараёнларга таъсир кўрсатувчи ички ва ташқи омилларнинг эконометрик модели асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган инновацион фаолиятнинг прогноз кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025-йил 1-февралдаги 02-06/9-02/113-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Вазирлик томонидан 2030-йилга қадар қишлоқ хўжалиги корхоналарининг инновацион фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини халқаро талаблар асосида ривожланишига эришишнинг таъминланиши қайд этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish