Sayt test rejimida ishlamoqda

ШАРИПОВА Висолатхон Хамзаевнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шошилинч операциялар периоперацион даврида мультимодал аналгезия адекватлигини клиник-патогенетик асослаш», 14.00.37– Анестезиология ва реаниматология (тиббиёт фанлари)

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /тиббий фанлари номзоди/

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.5.Tib533

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сабиров Джурабой Маъруфбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, 16.07.2013.Tib.17.01

Расмий оппонентлар: Джонг Ку Ёнг, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ю.С. Полушин, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Т.С.Агзамходжаев, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Сеул Миллий Университети (Жанубий Корея).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик

    II. Тадқиқотнинг мақсади: турли оғриқли жарроҳлик муолажасида периоперацион мультимодал аналгезиянинг усулларини ишлаб чиқиш ва унинг самарадорлигини урганишдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

абдоминал ва шошилинч торакал жарроҳлик муолажаларида беморларга қўлланган мультимодал анестезия-аналгезия усулларининг афзалликлари асосланган;

кўкрак қафасида ва қорин аъзоларида кучли оғриқ билан кечадиган жарроҳлик муолажаларида периоперацион мультимодал аналгезия усулларининг схемалари ишлаб чиқилган;

балл шкалалари ёрдамида мультимодал аналгезия асосида оғриқсизлантириш билан стандарт усулини қўллашни таққослаб, операциядан кейинги даврда оғриқсизлантиришнинг самарадорлиги қиёсий баҳоланган;

турлича оғриқлар билан кечадиган жарроҳлик муолажаларида периоперацион мультимодал анестезиядан фойдаланиш операциядан кейинги оғриқни профилактика қилиш, хамда, наркотик аналгетикларни интра- ва операциядан кейинги даврда эҳтиёжни камайтириш имконини бериши исботланган;

операциядан кейинги даврда периоперацион мультимодал аналгезияни қўллаш, операциядан кейин рўй берадиган пневмония ривожланишини камайтиришига, меъда-ичак йўлларини перистальтикасини эрта тикланишига, буйраклар функциясини яхшилашга, ташқи нафас функцияси эрта тикланишига имкон бериши, хамда, беморларни реанимация бўлимида ва клиникада ётиш муддатини қисқаришига сабаб бўлиши асослаб берилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

    Периоперацион мультимодал анальгезия усулини такомиллаштиришдан иборат тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг филиаллари амалиётига тадбиқ қилинди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 20.11.2015 й. даги 83/13 рақамли хулосаси). Хирургияда операциядан кейнги оғриқсизлантиришни такомиллаштитишга бағишланган методик қўлланма ҳамда замонавий анестезиологиянинг янги истиқбол ва йўналишларига бағишланган амалий қўлланма ишлаб чиқилди. Соғлиқни сақлаш амалиётида жорий қилинган амалий тавсиялар асосида узоқ давом этадиган травматик абдоминал ва шошилинч торакал жарроҳлик муолажаларида периоперацион мультимодал усулларининг қўлланилиши анестезия ва операциядан кейинги даврнинг оғриқсизлантириш сифатини 56% га оширишга, операциядан кейинги асоратларнинг 30% га камайишга, беморларнинг тез тикланиши ва касалхонада даволаниш муддатини 36% қисқартиришга имкон беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish