Sayt test rejimida ishlamoqda

Кубаева Шоира Тошмуродовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўйин ва инновацион тафаккур (онтологик ва гносеологик таҳлил)”, 09.00.01–Онтология, гносеология ва мантиқ (фалсафа фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Fal69.

Илмий раҳбар: Қўшоқов Шуҳрат Солиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.27.06.2017.F.02.02.

Расмий оппонентлар: Каримов Бахтиёр Рахмонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Туленова Карима Жондоровна, фалсафа фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ўйин ва инновацион тафаккурнинг онтологик ва эпистемологик томонларини кўриб чиқиш, ўйин феноменининг полифункционал хусусиятларини ҳозирги замон ўйин назариялари асосида, унинг инновацион тафаккурда намоён бўлишини очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

классик, ноклассик ва постноклассик фалсафада ўйин феноменининг культурологик, психологик, методологик жиҳатларини ўрганишнинг эвристик ҳамда функционал мақсад ва вазифаларининг ўзгариб бориши асосланган;

ўйин феноменининг продуктив кўриниши бўлган регулятив, ривожлантирувчилик, компенсаторлик, рақобатли, яратувчанлик хислатлари инновацион тафаккур шаклланишига олиб келиши асосланган;

инновацион тафаккурнинг онто-эпистемологик ва эвристик жиҳатлари ночизиқлилик, ҳамкорлик, интерфаоллик, семантик хилмахиллик тамойиллари асосида очиб берилган;    

инновацион тафаккурнинг дивергент ва конвергент асослари интеллектуал ўйинда конструктив ва қарор қабул қилиш тарзида намоён бўлиши аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўйин ва инновацион тафаккур бўйича олинган натижалар асосида:

классик, ноклассик ва постноклассик фалсафада ўйин феноменининг культурологик, психологик, методологик жиҳатлари функционал ўзгариб боришига доир хулосалардан Ёшлар  иттифоқи фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2019 йил 24 апрелдаги 04-13/1905-сон маълумотномаси). Натижада ўйин технологиялари ва сценарийлар тайёрлаш, ёшларнинг бўш вақтларни тўғри ташкил этиш ишларида илмий ходимларнинг инновацион тафаккурини юксалтиришга, инновацион ғояларнинг ривожлантиришга оид ишларининг самарадорлигини ошишига эришилган;

ўйин феноменининг продуктив кўриниши бўлган регулятив, ривожлантирувчилик, компенсаторлик, рақобатли, яратувчанлик хислатлари инновацион тафаккурни шаклланишига олиб келишига оид хулосалардан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида бажарилган ЁА-1-17 рақамли “Катта авлод вакилларининг комил инсонни тарбиялашдаги ўрни ва ролини оптималлаштириш имкониятларини илмий-амалий тадқиқ этиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 12 декабрдаги 89-03-4303-сон маълумотномаси). Натижада катта авлод вакилларининг ёш авлодни тарбиялашдаги ўрни ва ролини оптималлаштириш имкониятлари ўрганилди ҳамда комил инсонни тарбиялаш жараёнида креатив, функционал ва педагогик ўйиннинг ижобий таъсир этувчи жиҳатлари аниқланган;

инновацион тафаккурнинг онто-эпистемологик ва эвристик жиҳатлари ночизиқлилик, ҳамкорлик, интерфаоллик, семантик хилма хиллик тамойиллари орқали асосланиши ҳақидаги хулосалардан ҳозирги замон маънавий ишлаб чиқариш шароитида инновацион тафаккурни асосий фаолият турига айлантириш, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт, илм-фан ва маънавий-маърифий тарғиботда ўйин фаолиятини проектив амалиётда намоён бўлиши, бу фаолиятнинг прогностик (илмий башорат) жиҳатларидан Республика Маънавият ва маърифат марказида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2018 йил 17 декабрдаги 02/015-1296-18-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, “Ҳаракатлар стратегияси” Давлат дастурининг мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказишга қаратилган тарғибот ишларини тизимли йўлга қўйиш ишлари такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish