Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипов Одилжон Бафоевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бухоро воҳаси суғориладиган тупроқларининг биологик фаоллиги ва уларни мақбуллаштириш йўллари (Бухоро тумани мисолида)», 03.00.13–Тупроқшунослик (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/В152.

Илмий раҳбар: Гафурова Лазизахон Акрамовна, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети, Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx/B.43.01.

Расмий оппонентлар: Абдуллаев Анвар Хайдарович, биология фанлари доктори; Ҳакимова Муабара Халиловна, биология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро тумани суғориладиган тупроқларининг биологик фаоллигини аниқлаш ва уларни мақбуллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор ҳудуднинг суғориладиган воҳа ўтлоқи-аллювиал, ўтлоқи-аллювиал ва чўл-қумли тупроқларининг умумий биологик фаоллиги даражаси аниқланган;

тупроқларда микроорганизмларнинг физиологик гуруҳлари миқдори, тарқалиши, уларнинг мавсумий динамикаси, тупроқлар хосса-хусусиятлари ва биологик фаоллиги ўртасидаги корреллятив боғлиқлик аниқланган;

ҳудуднинг суғориладиган тупроқлари органик моддаси трансформация коэффициенти, биогенлиги ва экологик-биологик ҳолатининг интеграл кўрсаткич қиймати аниқланган;

ҳудуднинг суғориладиган ўтлоқи-аллювиал тупроқлар унумдорлиги, биологик фаоллиги ва ғўза ҳосилдорлигини оширишда агробиотехнологияларни қўллаш самарадорлиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Бухоро воҳаси суғориладиган тупроқларининг биологик фаоллиги ва уларни мақбуллаштириш йўллари (Бухоро тумани мисолида) бўйича олинган илмий натижалар асосида:

Бухоро тумани суғориладиган тупроқларининг асосий хосса-хусусиятлари ва тупроқ экологик биологик ҳолатининг интеграл кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда деградацияга учраганлиги бўйича индикатор мезонлари Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри тизимида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитасининг 2019 йил 1 апрелдаги 02-05-2547-сон маълумотномаси). Натижада ҳудудда тупроқ унумдорлигини белгиловчи кўрсаткич сифатида баҳолаш, хариталаш ва тупроқ-экологик мониторинг юритиш имконини берган;

«Бухоро вилояти суғориладиган тупроқлар унумдорлигини оширишнинг агробиологик усуллари, деградация жараёнларининг хавфлилик даражасини ГАТ технологиялари асосида аниқлаш» бўйича тавсиялар Бухоро вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри тизимида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитасининг 2019 йил 1 апрелдаги 02-05-2547-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш, тупроқ унумдорлигини ошириш ҳамда ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган;

суғориладиган тупроқларда биоўғитлар қўллаш асосида тупроқнинг биологик фаоллиги, унумдорлигини тиклаш ва ошириш агробиотехнологияси Бухоро туманида 201 гектар майдонга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 11 апрелдаги 02/020-237-сон маълумотномаси). Натижада, тупроқдаги гумус миқдорини 0,116–0,129 %га, калий 0,08–0,14 %га ва нисбий биологик фаоллигини 11–14 %га ошириш ҳамда ғўзадан қўшимча 3,1–3,7 ц/га ҳосил олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish