Sayt test rejimida ishlamoqda

Инақов Қудратжон Қодиржановичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳамкорлик педагогикаси асосида таълим-тарбия сифатини такомиллаштириш”, 13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Ped270.

Илмий раҳбар: Иноятов Улуғбек Ильясович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон педагогика фанлари илмий- тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.28.09.2018.Ped.76.02.

Расмий оппонентлар: Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Солиева Зухра Тахировна, педагогика фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳамкорлик педагогикасининг концептуал ғоялари асосида умумий ўрта таълим мактабларида таълим-тарбия сифатини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

таълим-тарбия жараёнидаги ҳамкорлик тузилмасининг коммуникатив-интегратив, функционал-ролли ва субъектив-гуруҳий компонентлари биргаликдаги фаолиятнинг диалогик тавсифи ва интенсивлиги, жамоадаги эмоционал-психологик муҳит мезонларининг ўқиш ва ёзишнинг кооператив интеграцияси билан бевосита алоқадорлигини асослаш орқали аниқлаштирилган;

оила ва мактаб интеграциясини таъминлашнинг мотивацион, коммуникатив-фаолиятли, когнитив ва рефлексив босқичлари жамоавий ўзаро биргаликдаги ҳаракат тамойилига асосланган педагогик таъминотни (мазмуни, шарт-шароитлари, мезон ва кўрсаткичлари) ишлаб чиқиш ва ҳамкорликка асосланган фаолиятни ижтимоий компетенция билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;

ҳамкорлик педагогикаси асосида таълим-тарбия жараёнларини ташкил этиш мазмуни ўқувчи ва ўқитувчилар ўртасидаги мустаҳкам ўзаро биргаликдаги фаолиятни ташкил этишга асосланган коллаборатив ва шахсий нуқтаи назарига эга бўлган суҳбатдошларнинг мақсадга йўналтирилган кооперациясига асосланган полилогик таълим модели асосида такомиллаштирилган;

ўқув-тарбия жараёнида ҳамкорликдаги фаолиятни ташкил этиш технологияси ўқувчилар идрок этишининг асосий турлари (“аудиал”, “визуал”, “кинестетик”) бўйича гомоген ва гетероген ўқув гуруҳларини шакллантириш механизмига асосланган жамоавий ижодий ишни ташкил этиш методикасини самарали қўллаш асосида такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ҳамкорлик педагогикаси асосида таълим-тарбия сифатини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

таълим-тарбия жараёнидаги ҳамкорлик тузилмасининг коммуникатив-интегратив, функционал-ролли ва субъектив-гуруҳий компонентлари, биргаликдаги фаолиятнинг диалогик тавсифи ва интенсивлиги, жамоадаги эмоционал-психологик муҳит мезонларига доир таклиф ва тавсиялардан ПЗ-20170927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик  педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли лойиҳа доирасида кооператив таълим моделини такомиллаштиришда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 24 февралдаги 01-02/2-2-68-сон маълумотномаси).  Натижада умумий ўрта таълимда кооператив таълимни ташкил этиш, ҳамкорликдаги фаолият муҳити самарадорлигини оширишга эришилган;

оила ва мактаб интеграциясини таъминлашнинг мотивацион, коммуникатив-фаолиятли, когнитив ва рефлексив босқичлари, синергизм  тамойилига асосланган педагогик таъминот, ҳамкорлик педагогикаси асосида таълим-тарбия жараёнларини ташкил этиш мазмунини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар  ПЗ-20170927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли лойиҳа доирасида тренинг машғулотлари ва ўқув семинарларини ташкил этишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 24 февралдаги 01-02/2-2-68-сон маълумотномаси). Натижада бу таклиф ва тавсиялар ҳамкорлик педагогикасининг концептуал ғояларини таълим-тарбия жараёнига татбиқ этиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;

ўқув-тарбия жараёнида ҳамкорликдаги фаолиятни ташкил этиш технологиясини такомиллаштириш, ўқувчилар идрок этишининг асосий турлари (“аудиал”, “визуал”, “кинестетик”) бўйича гомоген ва гетероген ўқув гуруҳларини шакллантиришга доир таклифлардан Халқ таълими вазирининг 2017 йил 16 сентябрдаги “2017-2018 ўқув йилида таълим сифати мониторинги тизимини янада такомиллаштириш ва ташкил этиш тўғрисида”ги 299-сонли буйруғига мувофиқ мониторинг натижаларини умумлаштирадиган электрон дастурнинг методик таъминотини  яратишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 24 февралдаги 01-02/2-2-68-сон маълумотномаси). Натижада  назорат материаллари ва турларини ишлаб чиқишда замонавий халқаро тажрибалар (PISA, TIMSS) асосида миллий мониторинг тизимини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish