Sayt test rejimida ishlamoqda

Раҳмонов Ғаффоржон Рўзматовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон матни

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилида луғавий синонимия ва градуонимиянинг ўзаро муносабати”, 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.Fil/PhD387.

Илмий раҳбар: Маҳмудов Низомиддин Мамадалиевич,филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.27.06.2017.Fil.05.02.

Расмий оппонентлар: Усмонова Хуриниса Шараповна, филология фанлари доктори, профессор; Юлдашева Дилафруз Махамадалиевна, филология фанлари номзоди, доцент

Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.

Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек тилидаги предмет ва белги билдирувчи синонимик қаторлар мисолида градуонимиянинг воқеланиш ҳодисасини очиб беришдан иборат.        

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

градуал синонимлардаги фарқловчи семалар аниқланиб, уларнинг маъновий даражаланиш ҳодисаси билан боғлиқлиги асосланган;                                          

луғавий синонимия ва градуонимия ҳодисаларининг ўзаро алоқа-муносабати белгиланган;

 айрим сўзларнинг маъно муносабатида синонимия билан бир вақтда градуонимиянинг ҳам амал қилиши далилланган;

предмет ва белги ифодаловчи 436 та синонимик қатордан 149 тасида градуал синонимларнинг даражаланиш хусусиятлари очиб берилган.         

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Луғавий синонимия ва градуонимиянинг ўзаро муносабатини тадқиқ этиш натижалари асосида:

“Ўзбек тили лексикаси ва терминологиясининг ривожланиш тамойиллари” фундаментал илмий тадқиқот лойиҳасининг лотин ёзувидаги кўп жилдли “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” йўналишида луғат сўзликларида айрим синонимларнинг маъноларини изоҳлашдa фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 18 апрелдаги 3/1255-988-сон мaълумотномaси).Натижада луғат сўзликлари маъносининг изоҳи илмий асосланган;

градуонимик бирликлар ҳақидаги назарий хулосалардан  “Сўз маъно тараққиётида зиддият. Ўзбек тили энантиосемик сўзларининг изоҳли луғати” инновацион илмий тадқиқот лойиҳасида айрим энантиосемик бирликлaрнинг маъносини изоҳлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 18 апрелдаги 3/1255-988-сон мaълумотномaси). Натижада энантиосемик бирликлар маъносининг изоҳи илмий асосланган;

ўзбек тилида луғавий синонимия ва градуонимиянинг ўзаро муносабатини ўрганиш мaтериaллaридaн Фaрғонa вилоят телерaдиокомпaниясининг 2018 йил 1 апрелдаги “Aдaбий муҳит” кўрсaтуви сценaрийсини ишлаб чиқишда фойдaлaнилгaн (Фaрғонa вилоят телерaдиокомпaниясининг 22-сон мaълумотномaси). Нaтижaдa ушбу телекўрсaтув учун тaйёрлaнгaн мaтериaллaр янги қарашлар асосида мaзмунaн бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish