Султонова Дилдорахон Тохиржон қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Халқаро стандартлар талабларини жорий этиш асосида таълим сифатини такомиллаштириш” мавзусида 05.02.04 – “Стандартлаштириш ва маҳсулотлар сифатини бошқариш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Т5106
Илмий раҳбар: Мамажонов Абдувохид Абдурахмонович кимё фанлари номзоди доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат техника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат техника институти, PhD 03/2025.27.12.Т.18.01
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Паракҳат Майлиевна Матякубова, техника фанлари номзоди, доцент Акбаров Хатам Улмасалиевич. 
Етакчи ташкилот: “Наманган давлат техника университети”
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Олий таълим ташкилотларини бошқарув тизимларини халқаро стандартлари “ИСО 9001 Сифат менежменти тизимлари” ва “ИСО 21001 Таълим ташкилотлари менежмент тизимлари” талабларига мувофиқлигини таъминлаб, Ўзбекистон миллий стандартини ишлаб чиқиш асосида доимий такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
  таълим бошқарувини халқаро менежмент тизимлари ва манфаатдор томонлар талабларига мувофиқликни таъминлашнинг режалаштириш-бажариш-текшириш-такомиллаш (ПДCА) цикли асосида таълим менежменти тизимларига жараёнли ёндашув модели ишлаб чиқилган;
  таълим ташкилотида трансформация моделидан фойдаланиш ҳисобига ИСО 21001 Таълим менежмент тизимлари стандартлар талабларининг жорий этиш босқичлари ва механизмлари аниқланиб, уларнинг ўзаро функсионал боғлиқлиги жараёнли ёндашув асосида асосланган; 
  хавф ва имкониятларни таҳлил қилиш асосида олий таълим муассасининг таълим менежменти тизимларини натижавийлигини ошириш, самарадорлигига эришиш ва муаммолар олдини олиш жараёни ишлаб чиқилган;
таълим бошқарувни халқаро менежмент тизимлари ва манфаатдор томонлар талабларига мувофиқлиги статистик таҳлил асосида ички аудитда аниқланган номувофиқликлар сонининг 40,54% дан 86,5% гача камайганлиги Фишер мезони бўйича баҳоланиб, самарадорлик коеффициенти асосида исботланди. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ИСО 21001:2018 Халқаро стандарти талабларига мувофиқ, ташкилот контексти, таълим сифат сиёсати ва мақсадларни, жараёнлар харитаси ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги мезонлари, хавф ва имкониятлар, баҳолаш ва тузатувчи чораларини бошқариш ҳужжатлари ишлаб чиқилан ва жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йилнинг 15-июлдаги № 02-33-1988-сонли маълумотномаси). Натижада Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Ўзбекистон Республикаси Олий Таълим муассасалари ичида биринчи бўлиб ИСО 21001:2018 бўйича халқаро сертификатига эга бўлган;
ЎзМСт ИСО 21001:2025 (ИСО 21001:2018 ИДТ) “Таълим ташкилотлари. Таълим ташкилотлари менежмент тизимлари. Талаблар ва қўллаш бўйича тавсиялар” Ўзбекистон миллий стандарти ишлаб чиқилган тавсиялар жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йилнинг 15-июлдаги № 02-33-1988-сонли маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Стандартлар институтининг 2025-йил 23-майдаги 111/ХСт-сон буйруғи билан давлат рўйхатига олинган ва 2025-йил 23-июлдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга киритилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish