Sayt test rejimida ishlamoqda

Позилова Шаҳноза Хайдаралиевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасаси ўқитувчиларини малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида креатив ўқитиш методикаси”, 13.00.05-Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Ped690.

Илмий раҳбар: Закирова Феруза Махмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти, DSc.27.06.2017.Ped.48.01.

Расмий оппонентлар: Исмоилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор;  Мирсолиева Мухаббат Тўхтасиновна, педагогика фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат институти ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази.

Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида информатика, математика ва физика йўналиши тингловчиларини креатив ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасиниошириш курслари тингловчиларининг креативлигини ривожлантиришга қаратилган инновацион-методик лойиҳа, креатив усуллар ва дизайн-фикрлаш технологиясини қўшиш орқали малака ошириш жараёнининг ташкилий-педагогик шартлари тақомиллаштирилган;

олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида тингловчиларнинг ижтимоий-психологик хусусиятларидан келиб чиқиб, дизайн-фикрлаш технологиясига асосланган эмпатия, фокус, инновацион ғоя, прототип, тестлаш каби  босқичларни киритиш орқали креатив ўқитиш методикаси такомиллаштирилган;

олий таълим муассасалари педагог кадрларини инновацион фаолият ҳусусиятларидан келиб чиқиб, креатив компетенцияларини ривожлантириш мақсадли-мотивацион, креатив билим ва кўникмаларга эгалик ҳамда инновацион фаолиятга йўналтирилганлик мезонларини ва эшитувчи, фойдаланувчи, яратувчи даражаларини киритиш орқали такомиллаштирилган;

олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасиниошириш курслари тингловчиларининг креативлигини ривожланишини таъминлаб берувчи KWHL (Know? What? How? Learn?), Кьюбинг, SCAMPER (Substitute, Combine, Adapt, Modify/Magnify, Put to other uses, Eleminate, Rearrange/Reverse) каби усуллар асосида яратилган инновацион-методик характердаги муаммоли вазиятлар ва креатив амалий топшириқларни ишлаб чиқиш асосида ўқув-методик таъминоти такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчилари креативлигини ривожлантириш методикаси бўйича олинган илмий натижалар ва ишлаб чиқилган таклифлар асосида:

олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасиниошириш курслари информатика ва ахборот технологиялари, математика, физика йўналишлари тингловчиларининг креативлигини ривожлантиришнинг босқичлари, ташкилий-педагогик шартлари, инновацион-методик лойиҳалар, креатив методлар ва дизайн фикрлаш технологиялари малака ошириш жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 23 октябрдаги 89-03-3630-сон маълумотномаси). Натижада тингловчиларнинг касбий компетентлик даражаси такомиллаштирилган.

олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари «Инновацион таълим технологиялари ва педагогик компетентлик» модулининг ўқув услубий мажмуасига «SCAMPER», «KWHL», «Кьюбинг» каби креатив ўқитиш методлари ва дизайн фикрлаш технологияси киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 23 октябрдаги 89-03-3630-сон маълумотномаси). Натижадаолий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари таълим жараёнида фойдаланиладиган ўқитиш усуллари ва воситалари такомиллаштирилган.

педагог кадрларини креативлигини ривожлантиришга қаратилган таклифлар “5350400 - Ахборот коммуникация соҳасида касб таълими” бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун «Касбий педагогик фаолиятга кириш» ўқув қўлланмасида ўз ифодасини топган ва ўқув жараёнига тадбиқ этилган (рўйхатга олиш рақами №603-040, 2017й.). Натижада олий таълим муассасалари талабаларини креативлиги ривожлантирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish