Sayt test rejimida ishlamoqda

Қўзиев Комилжон Файзиевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг минтақавий жиҳатлари (Сирдарё ҳавзаси мисолида)», 08.00.12–Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари) ва 08.00.04–Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Iqt302.

Илмий раҳбар: Абдусалямов Мухамадамин, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.30.05.2018.I.01.11.

Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Явмутов Дилшод Шойимардонқулович, иқтисодиёт фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:сув ресурсларидан самарали фойдаланиш асосида минтақаларни барқарор ривожлантириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ҳудудларнинг макроиқтисодий кўрсаткичлари билан сув салоҳияти, сув билан таъминланганлиги, сув тежамкор технологияларнинг жорий қилиниши каби омилларни ўзаро интеграл тарзда ифодаловчи сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишнинг индексли баҳолаш методикаси ишлаб чиқилган;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини тадқиқ этиш мезони сифатида сувдан оқилона (RWU) ва самарали (SDWЕ) фойдаланишнинг интеграл индексли рейтинг гуруҳлаш усули тавсия этилган;

истиқболда озиқ-овқат базасини дарё ўзанига нисбатан кетма-кетликда шоличилик, пахтачилик, сабзавотчилик, ғаллачилик, боғдорчилик зоналарини шакллантириш орқали мустаҳкамлаш ҳамда хавфсизлигини таъминлаш таклифи ишлаб чиқилган;

Сирдарё ҳавзаси бўйида жойлашган давлатлар (Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон) ўртасида сув ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш асосида барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришишга қаратилган ҳавзали модель ишлаб чиқилган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг минтақавий жиҳатлари  бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ҳудудларда сувдан оқилона ва самарали фойдаланиш даражасини баҳолаш методикаси ҳамда унинг ёрдамида тизимлаштирилган икки гуруҳдаги статистик кўрсаткичлар, 2000­-2016 йиллар оралиғидаги таҳлиллардан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида таҳлил воситаси сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2018 йил 11 майдаги АД-5-1/10-78-сон маълумотномаси). Ушбу методикадан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон фармони билан қабул қилинган 2017­-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг “Иқтисодиёт тармоқлари самарадорлигини баҳолашнинг инновацион мезонларини жорий этиш” деб номланган 81-бандини амалга оширишга  хизмат қилган;

сувдан оқилона фойдаланишнинг интеграл индекси (RWU) ва сув самарадорлиги интеграл индекси (SDWЕ) ёрдамидаЎзбекистон минтақаларида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини рейтинг гуруҳлаш усули Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида ҳудудларни мониторинг қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2018 йил 11 майдаги АД-5-1/10-78-сон маълумотномаси). Ушбу рейтинг гуруҳлаш усулидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сонли “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволини ўрганишнинг янги механизмларини жорий этиш” вазифасини баҳолаш ва таҳлил қилиш мезони сифатида хизмат қилган;

Сирдарё вилоятининг дарё билан туташ туманларида сувталаб экин турларини, дарё ўзанидан узоқда жойлашган туманларда эса кам сувталаб экинларни жойлаштириш асосида ўзанга нисбатан кетма-кетликда пахтачилик, сабзавотчилик, ғаллачилик, боғдорчилик зоналарини шакллантириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 январдаги 25-сон қарори билан тасдиқланган “Сирдарё вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар” дастурининг 12-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2018 йил 11 майдаги АД-5-1/10-78-сон маълумотномаси). Натижада сув етказиб беришдаги йўқотишларни қисқаришига, тежалган сув ҳисобига қўшимча ерлардан фойдаланиш ва янги иш ўринларини очиш имкони яратилган;

минтақаларда сув ресурсларидан самарали фойдаланишни “барқарор ривожланиш” ғоялари асосида йўлга қўйишга оид тавсиялар ҳамда 2030 йилгача барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун ҳавзали моделни қўллаш бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 10 апрелдаги УБ-5-1/20-85-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябридаги 841-сон “2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори лойиҳасининг 1-иловасини шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish