Сиддиқова Садоқат Ғаффоровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Олий таълим муассасаларида кредит-модул тизимига дуал таълимни интеграциялаш жараёнини лойиҳалаштириш, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.DSc/Ped1360
Илмий маслаҳатчи: Джураев Рихбой Хайдарович – педагогика фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Касбий таълимни ривожлантириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Касбий таълимни ривожлантириш институти ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи DSc.02/2025.27.12.Ped.01.01
Расмий оппонентлар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор; Чориев Рузимурат Кунгратович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Бекназарова Саида Сафибуллаевна, техника фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасаларида кредит-модул тизимига дуал таълимни интеграциялаш жараёнини лойиҳалаштириш орқали талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим шароитида кредит-модулга асосланган ва дуал таълимнинг интеграциялашувини таъминловчи “тармоқ – корхона – олий таълим муассасаси” учлик модели саноат кластерлари, корхона филиаллари ва профессор-ўқитувчиларнинг ишлаб чиқаришга йўналтирилган стажировкалари орқали талабаларнинг касбий-амалий компетенсияларини шакллантиришнинг методологик асослари ишлаб чиқилди;
кредит-модул тизимига интеграциялашган дуал таълим жараёнининг ташкилий-тузилмавий модели воситасида ўқув модулларининг реал ишлаб чиқариш жараёнлари асосида боғланиш механизми асослаб берилди ҳамда талабанинг “назарий тайёргарлиги – амалий фаолияти – касбий компетенсияси” ўртасидаги функсионал боғлиқлик илмий жиҳатдан асосланди;
дуал таълимни кредит-модул тизимини бошқариш ва мониторинг қилиш “ДуалЕдуcатион БСТУ” рақамли ахборот-таълим платформаси ёрдамида ҚР-кодли электрон журнал асосида талабалар, ўқитувчилар ва саноат менторларининг ўзаро интеграциялашган рақамли ҳамкорлиги ҳамда талабаларнинг компетенсиявий ривожланишини реал вақт режимида диагностика қилиш имконини берувчи янги механизм яратилди ва жорий қилинди;
талабаларнинг қизиқишлари, тайёргарлик даражаси ва касбий компетенсиясига асосланган модулли-индивидуаллаштирилган ўқув траекторияси асосида кредит-модул тизими шароитида дуал таълимнинг мослашувчанлиги, рефлексивлиги ва касбий йўналтирилганлигини таъминловчи методик тизим стратегиялари ишлаб чиқилди;
“дуал таълим + кредит-модул тизими + рақамли технологиялар” интеграциялашган муҳитида талабаларнинг касбий ривожланишини баҳолаш учун рефлексив, компетентли ва креатив-изланувчан индикаторлар комплекс диагностик мезонлар тизими асосида интеграциялашган моделнинг таълимий самарадорлигини баҳолаш консепсияси яратилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олий таълим муассасаларида кредит-модул тизимига дуал таълимни интеграциялаш жараёнини лойиҳалаштириш ва уни таълим-тарбия жараёнига жорий этиш натижалари асосида:
кредит-модул тизимига интеграцияланган дуал таълим жараёнининг ташкилий-тузилмавий модели асосида ўқув модулларини реал ишлаб чиқариш жараёнлари билан узвий боғлаш механизми ишлаб чиқилди ҳамда талабанинг “назарий тайёргарлик – амалий фаолият – касбий компетенсия” ўртасидаги функсионал ўзаро боғлиқликни илмий жиҳатдан асослаб беришга йўналтирилган дастурлар асосида “Илмий педагогик иш” дарслиги (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғи, № 425337-сон гувоҳнома) ҳамда “Интеллектуал бошқариш назарияси” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи, № 312417-сон гувоҳнома). Натижада таълим жараёнида талабаларнинг касбий компетенсияларни ривожлантиришга қаратилган ўқув дастурлар мазмуни такомиллаштирилган;
кредит модул тизимига дуал таълимни интеграциялаш жараёнини лойиҳалаҳ асосида бўлажак муҳандисларнинг касбий кўникма ва малакаларини тизимли шакллантиришга қаратилган “ДуалЕдуcатион БСТУ” рақамли платформаси яратилган ҳамда интерфаол таълим методларини самарали қўллаш ва дастурий таълим воситаларидан самарали фойдаланиб, талабаларни инновацион муҳандислик касбий фаолиятига тайёрлаш методикасини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги “Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази”нинг 2025-йил 18-ноябрдаги 02/01-01-504-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялар дуал таълим орқали талабаларнинг касбий фаолиятга тайёргарлик даражаларини оширишга хизмат қилган;
таълим жараёнининг илмийлик, мотивацион ёндашув, кўргазмалилик, тизимлилик ва изчиллик тамойилларига таяниб ишлаб чиқилган, методик модел дуал таълимни кредит-модул тизими асосида уйғунлаштириш имконини берган ҳамда “Технологик жараёнларни лойиҳалаш” фанидан амалий машғулотларни дуал таълим шаклида ташкил қилиш бўйича ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таʼлим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 2-февралдаги 1620-8869-а2cб-22бc-9436-0335-8983-сонли маʼлумот-номаси). Натижада дуал таълимни кредит-модул тизими билан уйғунлаштириш, модел мақсадли, мазмунли, жараёнли, баҳолаш ва натижа компонентларининг ўзаро узвий алоқадорлигини таъминлашга эришилган;
кредит-модул тизимига дуал таълимни интеграциялаш орқали бўлажак муҳандисларда дуал таълим шароитида ишлаб чиқариш топшириқларини бажариш, реал муаммоларни ҳал этиш, wоркплаcе-леарнинг орқали касбий малакаларни амалда намоён этиш даражаси ошганлиги кузатилди ҳамда ўқув жараёни самарадорлигини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган таклифлардан “101082221 – УзМедЕн – ЭРАСМУС-ЭДУ-2022-CБҲЕ: Неw мастеръс дегрее анд траининг cоурсе програмс ин тҳе фиелд оф медиcал энгинееринг ин Узбекистан” (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги “Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази”нинг 2025-йил 18-ноябрдаги 02/01-01-504-сон маълумотномаси). Натижада, малакали муҳандис кадрлар тайёрлаш жараёнини такомиллаштиришга эришилган.