Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонов Тойир Зойировичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Табиий газни комплекс тозалаш учун юқори самарадор ускуналарни яратиш», 02.00.08 –«Нефть ва газ кимёси ва технологияси» ихтисослиги (техника фанлари бўйича).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /техника фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Т271.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат  техника  университети ва Умумий ва ноорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги 16.07.2013.T.08.01 рақамли илмий кенгаш.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Салимов Зокиржан, техника фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги.

Расмий оппонентлар: Икромов Абдувахоб Икрамович, техника фанлари доктори, профессор; Хамидов Басит Набиевич, техника фанлари доктори, профессор; Ли Роберт Чанирович, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: И.М.Губкин номидаги Россия давлат  нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

   II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий газни комплекс тозалаш қурилмаси учун юқори самарадор аппаратлар (сепаратор, дегазатор, абсорбер ва десорбер)  ва принципиал технологик схемасини ишлаб чиқишдан иборат.

   III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: ўзаро таъсирланувчи муҳитлар турбулент газ-суюқлик оқимининг гидродинамик режимларини тавсифловчи математик модель таклиф этилган;

колоннали аппаратларнинг тарелкаларида ва дисперс газ фазали тизимларда ҳосил қилинадиган жадал барботаж режимларида фазавий ячейкалар сони ва икки фазали оқимнинг газ сиғими орасидаги ўзаро боғлиқлик очиб берилган;

томчи қайтариш мосламаларини самарали жойлаштириш ва газ-суюқлик аралашмасини ажратиш самарадорлигини сезиларли ошириш имконини берувчи, турли ўлчамдаги суюқлик томчиларининг тарқалиш қонуниятлари ва сепараторнинг фойдали баландлиги аниқланган;

жадаллаштирилган режимларда ҳамда газ ва суюқлик сарфларининг кенг оралиғида ўзгариши шароитида самарали ишлайдиган контакт мосламалари ва аппаратларнинг янги конструкциялари ишлаб чиқилган;

эркин кесим юзаси 20% бўлган икки контакт зонали элаксимон тарелканинг турғун ва самарали ишлаш соҳаси аниқланган;

газ сиғими, гидравлик қаршилик, томчини чиқиб кетиши ва тирқиш учун сарф коэффициенти каби гидродинамик катталикларни сепарация ва модда алмашиниш аппаратларининг технологик ва геометрик катталикларига боғлиқ ҳолда баҳолаш учун эмпирик тенгламалар тавсия этилган;

газ сепаратори ва тўйинган эритмалар учун юпқа суюқлик оқими ҳосил қилувчи мосламали дегазаторнинг конструктив, гидравлик ва технологик катталикларини ҳисоблашнинг муҳандислик услублари яратилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: яратилган газ сепараторлари (2001йилдаги  IDR 04591 рақамли ва 2008 йил  IАR 03763 рақамли Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патентлари) ва тўйинган газ дегазатори (2009 йилдаги IАR 04060 рақамли Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти) «Муборак газни қайта ишлаш заводи», «Газлинефтгаз қазиб чиқариш», «Муборакнефтгаз», «Устюртгаз» унитар шуъба корхоналари технологик жараёнларида қурилмалар сифатида жорий қилинган (2005 йил 25 мартдаги 3-сонли, 2012 йил 19 июндаги 7-сонли ва  2012 йил 29 июндаги 9-сонли далолатномалар); юқори самарали ва истиқболли  аппаратларни ишлаб чиқаришга жорий этилиши натижасида ишлаб чиқариш унумдорлигининг ошиши, газ сифати яхшиланиши, жиҳозларда металл сарфи ва истеъмол қилинадиган энергия миқдорининг камайиши ҳамда валюта маблағларининг ва транспорт харажатларининг қисқаришини ҳисобига 700 миллион сўмдан ортиқ соф иқтисодий самара олинган («Ўзнефтгазмаш» акциядорлик компаниясининг 2015 йил 16 июндаги 641-сонли маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish