Миралимова Шаҳзода Хасанбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Интернет феноменида оммавий сўзлашув мулоқоти”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси ихтисослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil3670.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
Илмий раҳбар: Рустамов Дилшодбек Абдувахидович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Сатимова Дилафрузхон Нумонжоновна, филология фанлари доктори, доцент; Хурсанов Нурислом Искандарович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интернет мулоқотининг шаклланиши ва ривожи, ўзига хос тамойиллари, лингвистик ва  медиалингвистик омиллар ҳамкорлиги ва мувофиқлиги, вербал ва новербал имкониятлар масаласини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
интернет нутқи  нутқнинг учинчи кўриниши, яʼни “ёзма оғзаки нутқ” ёки гибрид шакли сифатида пайдо   болиб, озида ёзма нутқнинг график шакли ҳамда оғзаки мулоқотнинг синтактик соддалиги, экспрессивлиги, спонтанлиги ва адабий тил меъёрларига амал қилинмаслиги асосида шаклланганлиги илмий асосланган;
интернетнинг жадал ривожланиши инсонлараро мулоқот ва ижтимоий муносабатларга жиддий таъсир кўрсатиб, виртуал муҳит анʼанавий мулоқот моделларини трансформация қилиб, тилнинг луғат таркиби, грамматик тузилиши, жанр ва услуб меʼёрлари ҳамда коммуникатив стратегияларида янги тенденсияларни юзага келтириши, интернетнинг мулоқот майдони сифатида шаклланиши инсонлар ўртасидаги ўзаро таъсирнинг янги механизмларини вужудга келтириб, замонавий тил жараёнларига сезиларли даражада таъсир этувчи омилга айлангани очиб берилган;
интернет феноменида оммавий сўзлашув мулоқотининг замон ва макон чекловларининг амал қилмаслиги, анонимлик, муносабатларнинг ихтиёрийлиги ва мақсадга мувофиқлиги, иштирокчиларнинг мақом жиҳатдан тенглиги, қўшимча ифода воситалари, турли хил аудиовизуал маълумотлар билан алмашиш мумкинлиги, тил воситаларини танлашда чексиз имконият, нутқий мувофиқлик, атипик, меʼёрий бўлмаган хатти-ҳаракатлар имкониятлари мавжудлиги аниқланган;
лисоний шахснинг мотивацион, лингвистик-когнитив (тезаурус) ва вербал-семантик даражаларига кўра, семантик идрок қилиш схемасида мотивацион, шакллантирувчи ва реализация даражалари ажратилган модел ахборот технологияларининг фаол ишлатилиши муносабати билан пайдо бўлган янги коммуникатив маконда лисоний шахснинг мулоқотда шаклланиши ва намоён бўлиши  ҳар қандай нутқ тури доирасида реал ўзига хослик билан тавсифланган янги турдаги лисоний шахс сифатидаги коммуникатив имкониятлари, коммуникатив майдонининг прагматик хусусиятлари  очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тили интернет мулоқотининг амалий лисоний жиҳатлари тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
интернетнинг коммуникатив макон сифатида шаклланиши одамлар ўртасидаги ўзаро таъсирнинг янги механизмларини яратганини ва замонавий тил жараёнларига сезиларли таъсир кўрсатувчи омилга айланганини кўрсатувчи мисоллар ва топилмалар билан биргаликда прагматик ва лингвистик таҳлилларни ўтказишда ҳамда маърузаларимни янада ривожлантиришда хулоса ва натижалардан Машҳад Фирдавси университетида фойдаланилган. (Машҳад Фирдавси университетининг 2026-йил 22-январдаги маълумотномаси). Натижада, прагматика соҳасида қиёсий мавзулар бўйича диссертациялар ёзаётган аспирантлар учун ҳам фойдали хизмат қилди.
интернетнинг жадал ривожланиши инсонлараро мулоқот ва ижтимоий муносабатларга жиддий таъсир кўрсатиб, виртуал муҳит анʼанавий мулоқот моделларини трансформация қилиб, тилнинг луғат таркиби, грамматик тузилиши, жанр ва услуб меʼёрлари ҳамда коммуникатив стратегияларида янги тенденсияларни юзага келтириши асосида шакллантирилган илмий хулоса ва натижалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда бажарилган “№ ИЛ-402104209” “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли инновацион илмий тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилди. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 22-январдаги №04/1-336-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа назарий асосланиши ва амалий самарадорлиги ошди.
интернет феноменида оммавий сўзлашув мулоқотининг замон ва макон чекловларининг амал қилмаслиги, анонимлик, муносабатларнинг ихтиёрийлиги ва мақсадга мувофиқлиги, иштирокчиларнинг мақом жиҳатдан тенглиги, қўшимча ифода воситалари, турли хил аудиовизуал маълумотлар билан алмашиш мумкинлиги, тил воситаларини танлашда чексиз имконият, нутқий мувофиқлик, атипик, меʼёрий бўлмаган хатти-ҳаракатлар имкониятлари мавжудлиги аниқлангани бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари ва улардан келиб чиққан хулоса ва натижалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда бажарилган “№ АМ-ФЗ-201908172Э – “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли грант лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 18-февралдаги №04/1-991-сон маълумотномаси). Натижада, интернетга хос нутқда ижтимоий ва прагматик омилларнинг ўрни, шунингдек, мулоқот жараёнида намоён бўладиган тил хусусиятлари (хусусан, семантик ва структуравий шакллар) бўйича олинган илмий хулосалар лойиҳа доирасида ўқув луғатлари яратишнинг илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш ва матн таҳлили методологиясини янги назарий қарашлар билан бойитишда муҳим асос бўлиб хизмат қилди.
тадқиқотда интернетнинг жадал ривожланиши инсонлараро мулоқот ва ижтимоий муносабатларга жиддий таъсир кўрсатиб, виртуал муҳит анʼанавий мулоқот моделларини трансформация қилиб, тилнинг луғат таркиби, грамматик тузилиши, жанр ва услуб меʼёрлари ҳамда коммуникатив стратегияларида янги тенденсияларни юзага келтириши, интернетнинг мулоқот майдони сифатида шаклланиши инсонлар ўртасидаги ўзаро таъсирнинг янги механизмларини вужудга келтириб, замонавий тил жараёнларига сезиларли даражада таъсир этувчи омилга айлангани очиб берилган Эшиттиришларда бу маълумотлар мулоқот майдони қурилишини такомиллаштириш ва мазмуний оптималлаштириш учун хулоса ва натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси  Ўзбекистон телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” номли эшиттиришларини тайёрлашда (2025-йил декабр ва 2026-йил январ ойларида) фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 30-январдаги 05-09-161-сон маълумотномаси). Натижада, эшиттиришларнинг илмий, риторик савияси ортган. 
интернет нутқи нутқнинг учинчи кўриниши, яʼни “ёзма оғзаки нутқ” ёки гибрид шакли сифатида пайдо болиб, озида ёзма нутқнинг график шакли ҳамда оғзаки мулоқотнинг синтактик соддалиги, экспрессивлиги, спонтанлиги ва адабий тил меъёрларига амал қилинмаслиги асосида шаклланганлигига доир илмий хулоса ва натижалардан Андижон давлат университетида бажарилган “ОТ-Ф1-18. Оммавий лисоний маданиятни шаклантириш методлар ва методологиясини ишлаб чиқиш” давлат фундаментал-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган. (Андижон давлат университети 2026-йил 26-январдаги 04-321-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа назарий асосланиши ва амалий самарадорлиги ошди. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish