Ташпулатов Абдиросул Эшпулатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тарихи анбиё ва ҳукамо” асари манбалари, матн тарихи ва илмий танқидий матнини тузиш тамойиллари”, 10.00.00 – Матншунослик ва адаби манбашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2023.4.PhD/Fil4274.
Илмий раҳбар: Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзРФА Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт
музейи.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01.
Расмий оппонентлар: Юсупова Дилнавоз Раҳмоновна, филология фанлари доктори, профессор;
Муҳиддинова Назмия Муслиҳиддиновна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Алишер Навоийнинг “Тарихи анбиё ва ҳукамо” асари қўлёзма
манбалари ва нашр нусхалари қиёсий таҳлили асосида матн тарихини текшириш, сиярнома туркумида тутган ўрнини аниқлаш ҳамда илмий-танқидий матнини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
“Тарихи анбиё ва ҳукамо” асарининг мамлакатимиз ва хориждаги фондларда сақланаётган Навоий даврида кўчирилган қўлёзмалари монографик тавсиф этилиб, асарнинг исломий-ирфоний моҳияти очиқланган ва сиярнома туркумига мансублиги исботланган;
“Тарихи анбиё ва ҳукамо” асарининг Туркия Тўпқопи саройидаги “Реван-808”, Сулаймония кутубхонасидаги Фотиҳ-4056, Париж миллий кутубхонасидаги “Суппл Турc 316-317”, Россия ФА Шарқ қўлёзмалари институти фондидаги “Э-1219”, ЎзР ФА Шарқшунослик институтидаги П-7412, 12111, 6871 рақамли – жами  6 та қўлёзма нусхаси қиёсланиб, матний тафовутлар аниқланган;
асарнинг ишончли қўлёзмалари ҳамда нашр нусхалари қиёсий текширилиб, муаллиф ижодий нияти ва режасининг амалга ошуви жараёни очиқланган ҳамда “Тарихи анбиё ва ҳукамо”нинг матн тарихи мисоллар орқали асосланган; 
асарнинг мавжуд барча қўлёзмалари қиёси негизида Навоий асарлари илмий-танқидий матнларини яратишдаги мавжуд тажрибага таянган ҳолда  “Тарихи анбиё ва ҳукамо” асарининг  илмий-танқидий матни яратилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Тарихи анбиё ва ҳукамо” асари манбалари,
матн тарихи ва илмий-танқидий матнини тузиш тамойиллари тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар
асосида:
“Тарихи анбиё ва ҳукамо” асарининг мамлакатимиз ва хориждаги фондларда сақланаётган Навоий даврида кўчирилган қўлёзмалари монографик тавсиф этилиб, асарнинг исломий-ирфоний моҳияти очиқланган ва сиярнома туркумига мансублиги исботланганига оид хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023-2024-йилларда бажарилган “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 4-сентябрдаги 04/1-3046-сон маълумот¬но¬маси). Натижада Алишер Навоий муаллифлик корпусида буюк шоир асарларининг қўлёзма манбаларига оид маълумотлар базаси бойитилган;
“Тарихи анбиё ва ҳукамо” асарининг Туркия Тўпқопи саройидаги “Реван-808”, Сулаймония кутубхонасидаги Фотиҳ-4056, Париж миллий кутубхонасидаги “Суппл Турc 316-317”, Россия ФА Шарқ қўлёзмалари институти фондидаги “Э-1219”, ЎзР ФА Шарқшунослик институтидаги П-7412, 12111, 6871 рақамли - жами  6 та қўлёзма нусхаси қиёсланиб, матний тафовутлар аниқланганига доир таҳлиллий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда бажарилган “ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 4-сентябрдаги 04/1-3045-сон маълумотномаси). Нати¬жада асар матни тарихига оид назарий умумлашмалар ҳамда илмий-танқидий матн яратилиши билан боғлиқ хулосалар электрон платформа материалларининг бойитилишини таъминлаган;
асарнинг ишончли қўлёзмалари ҳамда нашр нусхалари қиёсий текширилиб, муаллиф ижодий нияти ва режасининг амалга ошуви жараёни очиқланган ҳамда “Тарихи анбиё ва ҳукамо”нинг матн тарихи мисоллар орқали асосланганига оид илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023-2024-йилларда бажарилган “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 4-сентябрдаги 04/1-3046-сон маълумот¬но¬маси). Нати¬жада асар матни тарихига оид назарий умумлашмалар ҳамда илмий-танқидий матн яратилиши билан боғлиқ хулосалар электрон платформа материалларининг бойитилишини таъминлаган;
асарнинг мавжуд барча қўлёзмалари қиёси негизида Навоий асарлари илмий-танқидий матнларини яратишдаги мавжуд тажрибага таянган ҳолда  “Тарихи анбиё ва ҳукамо” асарининг  илмий-танқидий матни билан боғлиқ илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда бажарилган “ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 4-сентябрдаги 04/1-3045-сон маълумотномаси). Нати¬жада электрон платформа асарнинг илмий-танқидий матнига доир илмий-назарий хулосалар билан бойитган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish