Бўриев Дилмурод Арзимурод ўғлининг
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Инглиз ва ўзбек тилларида зооним компонентли бирликларнинг паремиологик хусусиятлари”, 10.00.06 – “Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Fil6171.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Эшмуродова Зарифа Рахмонбердиевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.04.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Қўлдошев Акрам Махмудович, филология фанлари доктори, профессор; Хакимова Дилдора Икромовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида учрайдиган зооним компонентли паремиологик бирликларни қиёсий-лингвистик таҳлил қилиш орқали ушбу бирликларнинг таркибида ифодаланган умуминсоний қадриятлар, маданий тафаккур ва миллий хусусиятларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
зооним компонентли паремиологик бирликларнинг лингвистик табиати ўзаро боғлиқ тизим сифатида комплекс таҳлил қилиниб, зоонимларнинг шаклланиш механизмлари, семантик имкониятлари, тил тизимидаги қўлланиш принциплари (соҳавийлик, тизимлилик, нормативлик) аниқ мезонлар асосида далилланган;
зоонимлар алоҳида терминологик бирлик сифатида ажратилиб, улар лингвистик мезонлар асосида тизимли тасниф қилинган, уларнинг семантик майдони ва грамматик категориялари комплекс равишда аниқлаштирилиб, зоонимларнинг структур моделлари ишлаб чиқилган, зоонимларни умумий номлардан ажратиб турувчи хусусиятлар илмий асосда исботланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги зооним компонентли паремиологик бирликлар бир вақтда қиёсий таҳлил қилиниб, уларнинг лингвокултурологик хусусиятлари асосланган, тил ва маданиятнинг ўзаро боғлиқлигини, тилнинг халқ онгида ҳайвонлар тасвирини шакллантиришдаги роли аниқланган;
зооним компонентли паремиологик образлар ва улар асосида шаклланган метафораларни функционал-семантик ва структур нуқтайи назардан тизимли равишда ўрганилиб, бадиий-ифодавий имкониятлари ва қўлланиш қонуниятлари интеграциялашган илмий консепт яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муаммони ўрганиш давомида олинган натижаларга асосланиб:
зооним компонентли паремиологик бирликларнинг лингвистик табиати ўзаро боғлиқ тизим сифатида комплекс таҳлил қилиниб, зоонимларнинг шаклланиш механизмлари, семантик имкониятлари, тил тизимидаги қўлланиш принциплари ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этиолингвистик тасвири” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти маъмурияти томонидан 2025-йил 4-июлдаги 381/2-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ қилишда зооним компонентли паремиологок бирликларнинг ўрни алоҳида таъкидланган ва лойиҳа доирасида таййорланган мақолалар ва монографийаларнинг илмий савийасини оширишга хизмат қилган;
зоонимлар алоҳида терминологик бирлик сифатида ажратилиб, улар лингвистик мезонлар асосида тизимли тасниф қилинган, уларнинг семантик майдони ва грамматик категориялари комплекс равишда аниқлаштирилиб, зоонимларнинг структур моделлари ишлаб чиқилган, зоонимларни умумий номлардан ажратиб турувчи хусусиятларга оид натижалардан Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи музейида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси маданий мерос агентлиги Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи музейи маъмуриятининг 2025-йил 10-июлдаги 01-02/03-152 сон маълумотномаси). Натижада, музей экспозисиялари ва илмий-тарғибот материалларида зоонимларнинг лингвокултурологик мазмунини тизимли ёритиш, адабий ва фолклор манбалардаги ҳайвон образларини илмий асосда шарҳлаш ҳамда маърифий ишларни самарали ташкил этиш имкониятлари яратилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги зооним компонентли паремиологик бирликлар бир вақтда қиёсий таҳлил қилиниб, уларнинг лингвокултурологик хусусиятлари асосланган, тил ва маданиятнинг ўзаро боғлиқлигини, тилнинг халқ онгида ҳайвонлар тасвирини шакллантиришдаги ролига доир хулосалардан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси Қорақалпоғистон Республикаси ахборот-кутубхона марказидаги “Ёшлар-миллат тимсоли, юрт қудрати” учрашуви доирасида кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинган (Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси Қорақалпоғистон Республикаси ахборот-кутубхона маркази маъмуриятининг 2026-йил 26-январдаги 12-04-04-09/12 сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар аудиториясида миллий қадриятлар ва маданий дунёқарашни шакллантириш, тил ва маданият уйғунлигини очиб беришга қаратилган маърифий тадбирлар, очиқ мулоқотлар ҳамда илмий-оммабоп чиқишларда фойдаланилган;
зооним компонентли паремиологик образлар ва улар асосида шаклланган метафораларни функционал-семантик ва структур нуқтайи назардан тизимли равишда ўрганилиб, бадиий-ифодавий имкониятлари ва қўлланиш қонуниятлари ҳақидаги илмий-назарий хулосалардан “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2024-йил сентябр-декабр ҳамда 2025-йил феврал-май ойларида эфирга узатилган “Адабий жараён”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Виртуал дунё” номли эшиттиришлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасаси маъмуриятининг 2025-йил 7-июлдаги 05-09-1076-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур таклиф ва тавсиялар жамият янги тараққиёт босқичи шароитида турли салбий оқибатларни олдини олиш ва бартараф этишга қаратилган турли тадбирлар, давра суҳбатларини илмий бойитишга хизмат қилган.