Джамалова Ёқутой Камаловнанинг филология фанлари бўйича фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Педагог нутқининг лексик, грамматик ва прагматик хусусиятлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
Илмий раҳбар: Ибрагимов Жавлон Ёрматович, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти. ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи
ИКрақами:Қарши давлат университети ҳузуридаги, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05 
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Баҳриддинова Башорат Мадиевна ва филология фанлари доктори, профессор Абузалова Меҳринисо Кадировна. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади педагог нутқининг лексик, грамматик ва прагматик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: педагог нутқида қўлланадиган коммуникатив сифатлар: ифодавийлик, аниқлик, тўғрилик, софлик, жўялилик, мантиқийлик ва бойлик унинг маданийлигини, атамалар эса илмийлик хусусиятини таъминлаши ўзбек тилида ташкил этилган дарслар таҳлили воситасида далилланган;
ўзбек тилидаги педагог нутқида табу сўзлар муайян фанга оид атамалар бўлганда касбий зарурат юзасидан; эвфемизмлар ноқулай вазиятларда зиддиятларнинг олдини олиш, ўз нутқини маданий шакллантириш, мавзу юзасидан қўлланиши ноқулай сўзларни алмаштириш мақсадида қўлланиши дарслар таҳлили ва сўровнома натижалари воситасида асосланган;
педагог нутқида содда гапларнинг эга иштирок этмаган турларидан асосан таълим олувчиларга мурожаат, ўтилган мавзуни таҳлил қилиш билан боғлиқ ўринларда; қўшма гаплардан эса асосан янги мавзу баёнида фойдаланилиши очиб берилган;
педагог нутқини шакллантиришда нолисоний воситалар нутқ вазиятидан келиб чиққан ҳолда лисоний воситаларга ҳамкорлик қилиши, педагогик фаолият билан боғлиқ баъзи ўринларда ҳатто етакчилик қилиши далилланган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагог нутқининг лексик, грамматик ва прагматик хусусиятлари тадқиқи жараёнида олинган натижа ва хулосалар асосида:
 ўзбек тилидаги педагог нутқида табу сўзлар муайян фанга оид атамалар бўлганда касбий зарурат юзасидан; эвфемизмлар ноқулай вазиятларда зиддиятларнинг олдини олиш, ўз нутқини маданий шакллантириш, мавзу юзасидан қўлланиши ноқулай сўзларни алмаштириш мақсадида қўлланиши дарслар таҳлили ва сўровнома натижалари воситасида асосланганлиги ҳақидаги хулосалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикосини анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 17-февралдаги № 04/1-924 рақамли маълумотномаси). Натижада ушбу тадқиқот ва унда келтирилган илмий янгиликлар, тавсиялар лойиҳа ишланмаларининг такомиллашишига хизмат қилган;
педагог нутқида содда гапларнинг эга иштирок этмаган турларидан асосан таълим олувчиларга мурожаат, ўтилган мавзуни таҳлил қилиш билан боғлиқ ўринларда; қўшма гаплардан эса асосан янги мавзу баёнида фойдаланилиши очиб берилганлиги; педагог нутқини шакллантиришда нолисоний воситалар нутқ вазиятидан келиб чиққан ҳолда лисоний воситаларга ҳамкорлик қилиши, педагогик фаолият билан боғлиқ баъзи ўринларда ҳатто етакчилик қилиши далилланганлиги ҳақидаги хулосалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023-2024-йилларда бажарилган АЛ-662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш (“Хазойин ул-маоний” куллиётидаги ғазаллар мисолида)” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 17-февралдаги № 04/1-925 рақамли маълумотномаси). Натижада ушбу тадқиқот ва унда келтирилган илмий янгиликлар, тавсиялар лойиҳа ишланмаларининг такомиллашишига хизмат қилган;
педагог нутқида қўлланадиган коммуникатив сифатлар: ифодавийлик, аниқлик, тўғрилик, софлик, жўялилик, мантиқийлик ва бойлик унинг маданийлигини, атамалар эса илмийлик хусусиятини таъминлаши ўзбек тилида ташкил этилган дарслар таҳлили воситасида далилланганлиги билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Қашқадарё вилоят телерадиокомпанияси “Қашқадарё” телеканалининг “Билим хазина” радиоешиттириши ссенарийсини тузишда фойдаланилган  (Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2025-йил 17-декабрдаги №17-05/187-сон маълумотномаси). Натижасида радиоешиттириш ссенарийси нутқий мулоқотда педагогикага оид терминлар билан боғлиқ хусусийатларига оид маълумотлар билан мукаммаллаштирилган ҳамда илмий далиллар  билан янада мукаммалроқ таъминлаш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish