Солижонов Жўраали Камолжоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси: “Фентези матнлар таржимасининг лингвоперспектив таҳлили (Ж.К. Роулинг асарлари таржимаси асосида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B.2022.2PhD/Fil2609 Диссертация бажарилган муассаса номи: Термез давлат университети.
Илмий раҳбар: Ширинова Раима Хакимовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.Fil.12.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Тешабоева Зиёда Қодировна филология фанлари доктори (DSc), профессор, Панжиева Насиба Нормахматовна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жоан Кейт Роулинг асарлари таржималари асосида фентези матнлар таржимасининг лингво-перспектив хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ж.К.Роулингнинг “Гарри Поттер” романи ва унинг инглизча таржимасини чуқур ўрганиш асосида фентези жанрининг замонавий адабиётдаги ўрни ва фантастикадан фарқловчи хусусиятлари аниқланди;
“Гарри Поттер” романидаги ономастик ва фразеологик бирликларни ўзбек тилига таржима қилишдаги муаммоларни аниқлаш ва тизимлаштириб тадқиқ этиш асосида иборалар таржимасининг адекватликка эришсишдаги семантик, идиоматик, транскрипсия, транслитерация, калкалаш ва дескриптив таржима усулларининг функсионал самарадорлиги асосланди, асардаги фантастик олам яратишда мураккаб гаплар ҳамда тасвирий воситалар орқали таржима қилингани далилланди;
Фентези матнларига хос мураккаб гапларнинг лингвоперспектив таҳлил этиш орқали таржимада адекватликка эришишнинг таржима стратегиялари ишлаб чиқилган, Роулинг фентези оламига мансуб инглизча мураккаб гапларни ўзбек тилига таржима қилиш имкониятлари яратилган, таржимада семантик сегментация равишдош, сифатдош, кўмакчи, феълли сўз қўшилмаси, қўшма гап шаклида таржима қилиш каби усуллари ишлаб чиқилган;
Ж.К.Роулинг фентези оламининг идиолектини ҳамда турли тилларга таржимасининг лингвистик хусусиятларни қиёсий-типологик таҳлил қилиш орқали “Гарри Поттер” романидаги афоризмлар ва поетик парчалар ўзбекча таржималарида стилистик, миллий оҳанг, поетик ритм, образлилик ва муаллиф услубини сақлаб қолишга қаратилган ёндашувлар мисоллар билан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жоан Кейт Роулинг асарлари таржималари асосида фентези матнлар таржимасининг лингво-перспектив тадқиқи жараёнида олинган илмий натижа ва хулосалар асосида:
Ж.К. Роулингнинг “Гарри Поттер” романлари асосида олиб борилган тадқиқотлар натижасида фентези жанрининг замонавий адабиётдаги ўрни ҳамда унинг фантастикадан фарқловчи асосий лингвстик хусусиятлари аниқлаштирилиши туфайли “Гарри Поттер” романлар туркумидаги антропонимлар, фитонимлар, гастронимлар, артифактлар, ўлчов бирликлари, реалиялар, неологизмлар ва афсунлар лингвоперспектив таҳлил асосида гуруҳларга ажратилиб, уларнинг таржимада стилистик адекватликка эришишида турли таржима усулларнинг функсионал самарадорлигига оид назарий хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган Ф-7-13 “Адабиётшунослик тарихининг фундаментал тадқиқи” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 29-апрелдаги №04/11-5531-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида фантастик асарлар таржимасидаги антропонимик бирликлар, фитоним ва топонимлар, шунингдек, стилистик мослаштириш ва поетик трансформация усулларини ишлаб чиқишда фундаментал модел сифатида баҳолангани қайд этилган;
Тадқиқот доирасида “Гарри Поттер” романидаги ономастик ва фразеологик бирликларни ўзбек тилига таржима қилишдаги муаммоларни аниқлаш ва тизимлаштириб тадқиқ этиш асосида иборалар таржимасининг адекватликка эришсишдаги семантик, идиоматик, транскрипсия, транслитерация, калкалаш ва дескриптив таржима усулларининг функсионал самарадорлиги асосланди, асардаги фантастик олам яратишда мураккаб гаплар ҳамда тасвирий воситалар орқали таржима қилингани далилланган. Хусусан, ўзбек тилидаги таржиманинг равонлигини ва осон ўқилишини сақлаб қолиш мақсадида ушбу гаплар эга-тўлдирувчи-кесим структураси асосида воқеланганлигига доир хулоса ва натижалардан Термиз давлат университетида 2021-2025-йилларда бажарилган 617309-ЭПП-1-2020-1-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП “Триггеринг инновативе аппроачес анд энтрепренеуриал скиллс фор студенц тҳроугҳ cреатинг cондитионс фор градуатеъс эмплоябилитй ин Cентрал Асиа ТРИГГЕР” мавзусидаги халқаро лойиҳада фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2025-йил 18-августдаги №06-/12-3369-сон маълумотномаси).
Фентези матнларига хос мураккаб гапларнинг лингвоперспектив таҳлил этиш орқали таржимада адекватликка эришишнинг таржима стратегиялари ишлаб чиқилгани, Роулинг фентези оламига мансуб инглизча мураккаб гапларни ўзбек тилига таржима қилиш имкониятлари кенгайгани, таржимада семантик сегментация, равишдош, сифатдош, кўмакчи, феълли сўз қўшилмаси, қўшма гап шаклида таржима қилиш каби усуллари ишлаб чиқилган туфайли фентези матнлар таржимасининг лингво-перспектив хусусиятларига оид материаллар орқали филологик луғатларни такомиллаштиришда асослашга эришилган. Қўшимча равишда фентези матнларни ўзбек тилига таржима қилишда лингвоперспектив таҳлили лексик даражада – семантик аниқлик ва маданий ранг-барангликни таъминлаш, фразеологик даражада – эквивалент таъсирли ибораларни топиш, синтактик даражада – структуравий мослашув билан равонликка эришиш, услубий-поетик даражада – ижодий қайта яратиш орқали асарнинг руҳини сақлаш; прагматик даражада – ўқувчи истагини ва эҳтиёжини инобатга олиб, матнни энг яхши қабул қилинадиган кўринишга келтириш каби омиллар интеграцияси негизида шаклланиши билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Сурхондарё вилояти туризм бошқармасида таржимонлар ва сайёҳлик йўналишида фаолият юритувчилар томонидан кенг фойдаланилган (Сурхондарё вилояти туризм бошқармасининг 2025-йил 19-августдаги 01-27/1312-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу диссертация асосида ишлаб чиқилган тавсиялар туристик материалларни таржима қилишда қўлланилиб, ташриф буюрувчиларга миллий маданий қадриятларни аниқ ва жозибали тарзда етказишга хизмат қилган.
Ж.К. Роулинг фентези оламининг идиолекти ҳамда унинг турли тиллардаги таржималарининг лингвистик хусусиятларини қиёсий-типологик таҳлил қилиш асосида “Гарри Поттер” романлар туркумидаги афоризмлар ва поетик парчаларни ўзбек тилига таржима қилишда стилистик фигуралилик, миллий оҳанг, поетик ритм, образлилик ва муаллиф услубини сақлаб қолишга қаратилган ёндашувлар илмий жиҳатдан асосланган. Мазкур назарий ёндашувлар амалиётда поетик реконструксия модели сифатида қўлланилиб, афоризмлар ва поетик парчаларни таржима қилишда матннинг бадиий-эстетик таъсирини сақлашга хизмат қилган хулоса ва натижалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими томонидан кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлимининг 2025-йил 19-августдаги маълумотномаси). Натижада, диссертация доирасида ишлаб чиқилган илмий-амалий тавсиялар ҳудудий ижодкорлар, таржимонлар ва таҳририй ҳайъат фаолиятида кенг қўлланилаётганлиги, айниқса, “Гарри Поттер ва Афсунгарлар тоши” романининг ўзбекча таржимаси жараёнида мазкур тадқиқотнинг назарий-аналитик ёндашувлари асос бўлган.