“Ёшлар куни” доирасида ўтказилаётган учрашув ва мулоқотлар ёшларнинг барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар моҳиятини ва юрт истиқболида ўз дахлдорликларини теран англашларига хизмат қилмоқда.
16 апрел куни Олий аттестация комиссияси раиси А.Т.Юсупов Хоразм вилоятида хизмат сафарида бўлиб, Урганч давлат университети, Урганч давлат педагогика институти ҳамда Хоразм Маъмун академиясида ёш илмий тадқиқотчилари ва илмий-педагогик жамоатчилик вакиллари билан учрашув ва сайёр қабуллар ўтказди. Умумий учрашувларда 505 нафар, жумладан 450 нафар ёш мутахассис-ўқитувчилар, докторант ва илмий тадқиқотчилар иштирок этди. 

Олий аттестация комиссияси раиси А.Т.Юсупов ўз сўзида давлатимиз раҳбари томонидан Янги Ўзбекистонни барпо этишда илм-фан соҳасини ривожлантириш, илмий-педагогик кадрлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, айниқса ёш олимларни, аёл-қизларни ҳар жиҳатдан рағбатлантириш борасидаги кенг кўламли ислоҳотлар ўз самарасини бераётганига тўхталиб ўтди. 
Очиқ мулоқот ва самимий руҳда ўтказилган учрашувда ёш тадқиқотчилар, илмий-педагогик жамоанинг олий малакали илмий ва илмий педагог кадрлар аттестациясига доир 41 та саволига расмий ҳужжатлар асосида тушунтиришлар берилди ва 11 нафар тадқиқотчининг илмий фаолияти юзасидан жойида услубий ёрдам кўрсатилди. 


ОАК Ахборот хизмати.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish