Sayt test rejimida ishlamoqda

Кистаубаев Савлабек Усмановичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шахс экологик дунёқарашини шакллантиришда миллий қадриятларнинг роли», 09.00.04–Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/Fal132.

Илмий раҳбар: Мамашокиров Саидмурод, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.27.06.2017.F.02.02.

Расмий оппонентлар: Саломова Ҳакима Юсуповна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ҳукумов Абдуҳалим, фалсафа фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: шахс экологик дунёқарашини миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида шакллантириш тенденциясини белгилайдиган объектив ва субъектив омилларнинг мақомини, функционал аҳамиятини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

маънавий-маданий қадриятлар тизимидаги тарихий, гнесологик ва ижтимоий-амалий манбаларнинг педагогик асосларини яратилиши шахс экологик дунёқарашида дахлдорлик ҳиссини шаклланишига олиб келиши асосланган;

шахс экологик дунёқарашининг экологик идрок, тасаввур, тушунча ва тафаккур каби субъектив омилларини норматив-аксиологик регламентлаш назарий-методологик аҳамиятга эгалиги асосланган;

шахс экологик дунёқараши ва миллий қадриятларнинг симбиозлашуви жамият маънавий-маданий тараққиётида устувор аҳамиятга эга бўлиб, ўзаро умумий ва хусусий, расмий ва норасмий, анъанавий ва ноанъанавий институтлар тизими орқали ривожланиб келаётгани аниқланган;

шахс экологик дунёқарашини ривожлантиришда давлат ва нодавлат ташкилотлар, оммавий институтлар фаолияти назарий-методологик, гносеологик-праксиологик, маъмурий-ҳуқуқий, ташкилий-структуравий асосларини яратиш зарурлиги далилланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Шахс экологик дунёқарашини шакллантиришда миллий қадриятларнинг роли бўйича олинган илмий натижалар асосида:

маънавий-маданий қадриятлар тизимидаги тарихий, гнесологик ва ижтимоий-амалий манбаларнинг ёшлар экологик дунёқарашда дахлдорлик ҳиссини шаклланишига доир хулосалардан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти Кенгашининг 2017–2018 йиллардаги фолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2018 йил 1 ноябрдаги 04-13/5686-сон маълумотномаси). Натижада илмий хулоса ва амалий тавсияларнинг қўлланилиши Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти Кенгаши томонидан ўтказилаётган тадбирларнинг маънавий-маданий салоҳияти кўтарилишига ҳамда ёшларда табиатга оқилона экологик ижтимоий муносабатни, масъуллик ҳиссини тарбиялашга хизмат қилган;

шахс экологик дунёқарашининг экологик идрок, тасаввур, тушунча ва тафаккур каби субъектив омилларини норматив-аксиологик регламентлаш назарий-методологиясига оид илмий далиллар ва амалий натижаларидан «Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи»нинг 2018 йил учун йиллик режаси II.17. бандида кўзда тутилган «Илмий ходимлар томонидан белгиланган мавзу бўйича илмий мақолалар, катологлар, буклетлар, қўлланмалар, монографиялар ва бошқа нашрларни тайёрлаш»да фойдаланилган (Маданият вазирлигининг 2018 йил 12 ноябрдаги 01-11-08-7729-сон маълумотномаси). Натижада шахс экологик дунёқараши шаклланишида миллий тажриба, миллий қадрият ва умуминсоний ижтимоий-тарихий мероснинг фалсафий илдизлари уларнинг универсал характери ҳақида илмий ходимларда назарий билимларининг ортишига самарали таъсир қилган;

шахс экологик дунёқараши ва миллий қадриятларнинг симбиозлашуви жамият маънавий-маданий тараққиётида устувор аҳамиятга эга бўлиб, ўзаро умумий ва хусусий, расмий ва норасмий, анъанавий ва ноанъанавий институтлар тизими орқали ривожланишига оид назарий хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг И-2016-1-33 рақамли «Миллий тарбия ва ёшлар дунёқарашини шакллантириш» мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда ҳамда Республика Маънавият ва маърифат марказининг «2018 йилдаги маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури»нинг бажарилишида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2018 йил 29 декабрдаги 02/09-1343-18-сон маълумотномаси). Натижада миллий экологик қадриятлар бўйича илгари сурилган илмий-назарий ғоялар тадбирларни савиясини оширишга, ёшларда экологияга доир аксиологик муносабатни шаклланишига амалий кўмак берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish